25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:39
Жамият 👁 3,958

Президентнинг бешта ташаббуси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим дастуриламалдир

Президентнинг бешта ташаббуси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим дастуриламалдир

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизнинг қайси вилоятида бўлсалар-да, энг аввал ёшлар таълим-тарбиясини, маънавиятини юксалтириш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратадилар. Жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш бўйича бирламчи вазифалар белгиланиб, Президент томонидан бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, ҳар бир ташаббус бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурлари, мазкур дастурлар юзасидан билдирилган таклифлар, бу таклифларни амалга ошириш механизмалрига алоҳида тўхталди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президент томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг барчаси халқимиз, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ҳамда маданий ҳаётида жуда катта воқеа бўлди.

Хусусан, биринчи ташаббус бўйича ёшларни санъат ва маданият масканларига кенг жалб этиш, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган Дастур лойиҳасига кўра, 2019-2020 йилларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафардан зиёд ёшларни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш тўғрисида “йўл харита”ларини тасдиқлаш кўзда тутилгани муҳим аҳамиятга эга. Дастур лойиҳасига кўра, эндиликда санъатга қизиқувчи ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратилади: мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида турли хил ҳаваскорлик тўгараклари, театр жамоалари, болалар ансамблларини ташкил этиш орқали ёшларни санъат ва маданият соҳасга қизиқтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, янгидан қуриладиган ва реконстркуция қилинадиган, жорий таъмирга муҳтож ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати шакллантирилиш, чекка ҳудудларда яшовчи, айниқса, қишлоқ ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ҳамда спорт иншоотлари қувватини янада оширишга қаратилган бўлиб, Дастурга кўра, ташаббус доирасида ҳар бир туманда кейинги 2 йил ичида енгил конструкцияли, сендвич папелли кичик спорт залларини барпо этиш, уларга ёшларни ва аҳолини кенг қамраб олиш, оммавий спорт тадбирлари миқёсини кенгайтириш кўзда тутилгани нафақат мамлакатимиз, балки туманимиз халқи учун ҳам қувончли воқеа бўлди.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга оид чора-тадбирлар Дастурида Президентимизнинг учинчи ташаббуси бўйича амалга ошириладиган кенг кўламли вазифалар ўз аксини топган. Дастурга мувофиқ 2019-2020 йилларда туман ва шаҳарларда, хусусан, бизнинг туманимизда ҳам рақамли технологиялар марказларини ташкил этиш ва уларда бепул таълим бериш Президентимизнинг ёшларга, халқимизга қаратилаётган яна бир катта эътибори бўлди.

Тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастурига кўра, ҳар бир ҳудудга 1 миллион донадан турли хил оммабоп мавзудаги китобларни етказиб бериш кўзда тутилгани, салкам бир ойдан бери ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Китоб совға қил!” акциясида идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлардан тортиб, оддий фуқароларгача иштирок этишаётгани бу ташаббуснинг нақадар катта аҳамиятга эгалигидан яққол далолатдир.

Бешинчи ташаббус – ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унга кўра, 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил констркуцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун янги иш ўринларини яратиш режалаштирилгани, аёллар ишлайдиган мазкур тикув-трикотаж корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бозорини топиш ва шу асосда бу корхоналарни ривожлантиришга қаратилгани хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича бажариладиган ишларни янада такомиллаштириш имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус халқимиз, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маънавиятини юксалтиришда муҳим дастуриамал бўлибгина қолмай, мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги долзарб вазифаларни адо этиш борасидаги аниқ ва пухта режалаштирилган қимматли ҳужжат ҳамдир.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026