25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 07:12
Жамият 👁 325

БОFБОН МУАЛЛИМА

БОFБОН МУАЛЛИМА

Инсон ҳеч қачон орзусиз яшай олмайди. Унинг ҳаёт мазмуни ҳам, умр йўлларининг безаги, маъноси ҳам ширин орзулари билан гўзал, азиз.

Табиатан шўх-шаддод, чўрткесар, шу баробарида мард ва ниҳоятда самимий бўлган Раънохон 1984 йилда тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тугатди. Ўша дақиқаларда унинг қалбида туғён урган орзуси ҳам, ягона мақсади ҳам битта бўлди. Ўқитувчилик! Ўзига таълим-тарбия берган азиз устозлари Турсунбой Абдуллаев, Маткарим Раҳимов, Гулчеҳрахон Шоназарова, Соатбой Бегимов, Анабиби Полвонова, Бозорбой Муҳаммедовлар  каби ўқувчи-ёшларнинг севимли устози бўлишга интилди.

Дилидаги орзусини амалга оширишни астойдил ният қилган Раънохон Авазмуродова ҳужжатларини Қарши Педагогика билим юртининг бошланғич таълим йўналишига топширди. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, билим юрти талабаси бўлди. Уч йил давомида билим юртида ўзининг тиришқоқлиги, ташкилотчилиги билан танилган эпчил ва чаққон Раънога Қарши шаҳридаги 25-сонли, таълим-тарбия рус тилида олиб бориладиган мактабга ишга йўлланма беришди. Қийинчиликлар қошида ҳеч қачон эгилмайдиган хулқ-атворли бу қиз мактабнинг  бошланғич синф ўқитувчиси сифатида астойдил фаолият юритди. Икки йил давомида русийзабон ўқувчилари билан турли мавзуларда тадбирлар ташкил этиб, талабчан ва ташкилотчи педагог сифатида эътибор қозонди. 1989 йилда туманимизга қайтиб келиб, 38-сонли мактабда ўз фаолиятини давом эттирган Раъно Авазмуродова айни шу кунгача нафақат юзлаб ёшларни ҳаётга учирма қилган устоз, балки ўзи меҳнат қилаётган педагогика жамоасининг ҳурматга, эҳтиромга муносиб аъзоси, шу билан бирга туман мактабларида фаолият юритаётган бошланғич синфлар ўқитувчилари орасида ўз шахсий иш услубига эга муаллима сифатида  танилди.

Раъно Авазмуродова белгиланган дарс-режаси бўйича шунчаки машғулотлар олиб бормайди. У ҳар бир дарсга алоҳида, пухта тайёргарлик кўради. Шу билан бирга, албатта ўзидан ниманидир “қўшади”. Кўпинча ноанъанавий усулларни қўллашга интилади. Ўқувчиларининг нутқий маданиятини ривожлантириш мақсадида синфда самимий, дилдан суҳбат муҳитини яратади. Бунда, биринчи галда ўз нутқига  алоҳида масъулият билан ёндашади.

Раънохон мактабда бошланғич таълим бўйича услуб бирлашма раҳбари сифатида устоз-шогирд анъанасига алоҳида эътибор қаратади. Бирлашма режасига мувофиқ ўтказиладиган очиқ дарсларни синчковлик билан кузатиб, таҳлил қилиб боради. Зарур  пайтларда ёш ўқитувчиларга эринмай маслаҳатлар беради. У мактабдаги ўқув-тарбия ишларидан ортиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, алоҳида қобилиятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида турли мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштиради. У бир неча йил ёшлар ташкилоти масъул ходими сифатида туманимизнинг фаол ёшлари билан биргаликда кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий ҳимоялаш, профилактик рўйхатда турган ёшлар билан ишлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича самарали фаолият олиб бориб, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Раъно Авазмуродова учун ҳаёт гўзаллиги ҳам, умр мазмуни ҳам мактаб ва ўқувчилари. 35 йилдирки, у бир кун ҳам ана шу муқаддас даргоҳдан, севимли болажонларидан алоҳида орзулар қилган эмас. Ўз тақдирига Аллоҳ томонидан битилган бу ҳаёт тарзи Раънохоннинг умр мазмунига айланган.

Мен эса уни боғбонга ўхшатаман. Боғбон ўзи эккан ниҳолларни меҳр билан парваришлагани учун бу ниҳоллар гуркираб ривожланади, мева бераверади. Раъно эса муаллима-боғбон. Унинг бор бойлиги ҳам, унвони, мартабаси ҳам шу – фидойи боғбонлигида. Раъно ўқувчиларига меҳр-муҳаббат қўйгани, мактабни оиласи каби, ўқувчиларини ўз жигарбандларидай яхши кўра олгани учун, унинг таълим-тарбиясини олган ўқувчилар йиллар ўтиб, ҳар бири аъло бир касб эгаси, эл-юртга манфаат келтирувчи инсонлар сифатида камолотга етганлари учун ҳам у ҳақиқий боғбон! Бекорга шоир Шуҳрат: “Агар ҳаёт бир боғ бўлса, боғбон муаллим”, сатрларини битмаган.

Раъно Авазмуродова ижодкор ўқитувчи сифатида туман адабий муҳитида ўз ўрнига эга. Унинг шеърлари 1984 йилдан бери туман ва Республика миқёсидаги газета ва журналларда чоп этилади. Таълим соҳаси ходимлари иштирокидаги турли байрам тадбирларида Раънохон қўшиқ куйлаганида барча уни олқишларга кўмиб ташлайди. Ёқимли, хуш овози билан ҳам замонавий, ҳам анъанавий ижро йўналишларида ижро этган ашулаларининг мухлислари сон-саноқсиз.

Умр – оқар дарё, дейдилар. Кечагина таҳририятимизга шеърлар, мақолалар кўтариб келиб, турли байрам тадбирларида гоҳ Машраб, гоҳ Муқимий, Абдулла Ориф шеърлари билан айтиладиган ашулаларни жарангдор овозда куйлаб, мухлислари олқишига сазовор бўлган тиниб-тинчимас қиз шу баҳорда умрининг сокин фаслига – 55 ёшга етиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди.

– Пенсия ёшига етибман, улғайиб қолибман, опа, – дейди самимият билан. – Ўқувчиларим – менинг чаман боғим, уларнинг қувончларисиз менга бу ҳаёт татимайди.

Ҳар бир ўқувчисини севиб-ардоқлаб, биронтаси мактабга келмаса, уйига сўроқлаб бориб, ҳатто улғайиб, бола-чақали бўлиб кетган “болалари”ни ҳам тез-тез эслаб, йўқлаб тургувчи Раънохоннинг шогирдлари бугун бир мевазор боғ мисоли. Раъно уларни санаб, адоғига етолмайди. Уларнинг бирлари ўқитувчи, шифокор, муҳандис, ҳарбий хизматчи, тадбиркор, элда обрў топган инсонлар. Шогирдларининг “Раъно опа”, деб эвирилиб туришларидан кўнгли тоғдек юксалиб кетадиган Раъно худди фидойи боғбон каби мевазор боғларининг камолидан мамнун яна мактабга – ўқувчилари томон интилаверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026