25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:38
Жамият 👁 656

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда келиб чиқаётган муаммоларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда келиб чиқаётган муаммоларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида

Сўнгги йилларда аҳоли сонининг тобора кўпайиб бораётгани, табиий иқлим шароитининг кескин ўзгариши дунё мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам сув танқислиги муаммоларини келтириб чиқармоқда. Сув тақчиллиги, айниқса, мамлакатнинг чўл ва жанубий ҳудудлари аҳолисини қийнаб келмоқда. Хусусан, Қорақалоғистон Республикаси туманларида сув етишмовчилиги яққол намоён бўлмоқда. Республикадаги кўп сонли аҳоли истиқомат қиладиган туманлардан бири Амударё тумани аҳолиси ҳам сув танқислигидан азият чекмоқда.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, тумандаги 11 минг 180 та хонадон марказлашган ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар бўлиб, шундан 1 минг 210 та хонадон кўча колонкасидан фойдаланади. Тумандаги жами 32,5 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Аҳолини сув билан таъминлаш учун жами 323 км узунликдаги сув тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 194 км, яъни 60 фоиз сув қувурлари эскирган.

Бугунги кунда туманда 6 минг 436 та хонадонга, яъни аҳолининг 19,5 фоизига ичимлик суви махсус автотранспортлар орқали етказилади. 48 фоиз аҳоли сувнинг муқобил манбалари, яъни, ер ости суваридан фойдаланишади.

Туман аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда келиб чиқаётган муаммолар қатор омилларга боғлиқдир. Хусусан, туман аҳолисига ичимлик суви етказиб берувчи асосий сув манбаи бўлган Манғит арна каналини сув билан таъминловчи Гурлан веткасидан секундига 7,4 кууб метр сув лимити ажратилган бўлишига қарамасдан, ҳозирги кунда, 5-5,5 куб метр секунд тезликда сув олинмоқда. Мавжуд сув заҳираларидан унумли фойдаланиш мақсадида ҳозирги кунда олинаётган кунлик сув миқдори сув истеъмолчиларига навбатма-навбат етказиб берилмоқда.

Шунингдек, сув манбаи Манғит арна каналига дарёдан 32 км узоқликдан келади ва ушбу каналдан шаҳар сув етиб келгунича туманимизнинг овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолининг таморқа ерлари, фермер хўжаликлари экин майдонларига сув олинади. Айниқса, экин майдонларини суғориш ишлари амалга ошириладиган даврда Манғит арна каналида сув кескин камаяди ҳамда шу сабабли аҳолига ичимлик суви етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.

Сув тақчиллиги муаммосини юмшатиш мақсадида масъул корхона-ташкилотлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Амударё тумани сув таъминоти” корхонаси томонидан ичимлик суви етиб бориши қийин бўлган Бўстон ҳамда Чордора маҳаллаларига 1 тадан сув қудуғи қуриб берилди.

Шу билан бирга, туманда аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат дастури асосида Оқ олтин овулида 37-сув тақсимлаш иншооти реконструкция қилиниб, 7,9 км узунликдаги сув тармоқлари янгидан ётқизилмоқда. Натижада 258 та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Хитой хамда Жумуртов овулларида 4 та сув тозалаш шахобчаси қурилиш ишлари якунланиш арафасида бўлиб, шохобчалар ишга тушиши билан 420 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади.

Бундан ташқари, Амир Темур номли овулда 1 та сув тақсимлаш иншооти ҳамда 11 км узунликда сув қувурлари тортилмоқда, шу орқали 240 та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши кўзланган. Юқори қишлоқ маҳалласида ҳам сув тозалаш шохобчаси қурилиш ишлари бошланган бўлиб, қурилиш ишлари якунланиши билан 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади. 

Жорий йилнинг ўзида туманда 7 та сув иншоотлари ҳамда 18,9 км. узунликдаги сув тармоқлари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида 1 минг 38 та хонадон илк маротаба марказлашган ичимлик суви билан таъминланишига эришилади.

Айтиш жоизки, туманда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Осиё тараққиёт банки маблағлари хисобидан 2020-2023 йилларда Қипчок овули худудига янги сув тозалаш иншооти, Куюк кўпир овули худудида янгидан сув тақсимлаш иншооти қурилиши, Ўрта қала, Дўрман, Холимбег, Қиличбой овулларидаги сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда туман ҳудудида 54,3 км магистрал сув тармоғи, 236,5 км кўча сув тармоқлари қурилиши ишлари режалаштирилган бўлиб, лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Бу ишлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилса, туман аҳолисининг 80 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.

Акбар Ражапов, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026