25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:31
Жамият 👁 402

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БОFЧА ОПАСИ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БОFЧА ОПАСИ

Инсоннинг юрагида туғилган ҳавас унда чексиз иштиёқ уйғотади. Ҳавас ва иштиёқ эса қалбни руҳлантириб тургувчи орзуга айланади. Ана шу орзу инсонни иродали, кучли бўлишга, олдига қўйган эзгу мақсади йўлида  интилиб яшашга ўргатади. Орзуга етишиш учун ўқиб-ўрганиш, изланиш унга куч бағишлайди.

Мафтункор ва гўзал табиати, бири-биридан фидойи ва меҳнаткаш инсонлари билан машҳур Қиличбой заминида туғилиб-ўсган Ферузахон Ўрозметова онаси – қишлоқдаги 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишловчи Гуландон опанинг касбига ҳавас  қилиб, “катта бўлсам, боғча опа бўламан”, деганида унинг ўзи МТТ тарбияланувчиси эди. Болаликдаги ана шу ҳавас Ферузахон улғайган сари унинг қалбида бу касбга нисбатан меҳр ва иштиёқ уйғотди. Онасининг ҳар бир ҳаракати, болажонлар билан ўтказадиган машғулотларини хотира кўзгусида жонлантириб, хаёлан “тарбиячилик” қилиб юриб, умумтаълим мактабидан сўнг, 2013 йилда Қиличбой касб-ҳунар коллежининг мактабгача таълим гуруҳида таҳсил олди.

Ўзининг интилувчанлиги, ташаббускорлиги, янгиликларга қизиқувчанлиги билан тенгдошларидан ажралиб турадиган Феруза Ўрозметова коллежда ўқиш жараёнида нафақат ўзи танлаган йўналиши бўйича, балки  турли фанлардан тўгараклар машғулотларида ҳам фаол иштирок этди. Коллежлараро ва туман миқёсидаги кўрик-танловлар, шеърият кечалари, мушоираларнинг доимий иштирокчиси ва совриндорлари сафидан жой олди. 42-МТТда иш фаолиятини бошлагач, унинг мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловлардаги муваффақиятли иштироки нафақат 42-сонли МТТ раҳбарияти ва касбдошлари, балки ота-онаси ва дўстларига ҳам чексиз қувонч бағишлади.

Ферузахон ўз устида тинимсиз ишлаши, бола психологиясини чуқур ўргангани боис, ҳар бир машғулотни назария ва ҳаёт билан уйғун равишда олиб боради. Натижа эса ҳамиша  кутилганидан зиёда бўлади. Унинг гуруҳидаги энг инжиқ бола ҳам жуда қисқа фурсатда тинч, мулойим, тарбияли бўлиб қолади. Бунинг учун Феруза тинимсиз меҳнат қилишдан, инжиқ бола билан шуғулланишдан асло чарчамайди.

Шунинг учун ҳам унга кўпчилик ота-оналар: “ҳали ўзинг қиз боласан, болалар кўнглини тушунишда энг меҳрибон онадан қолишмайсан”, дейишади миннатдорлик билан.

– Бу Ферузахоннинг ўз касбига меҳри баландлигидан, – дейди 42-сонли МТТ мудираси Г.Қурбонбоева. – Ана шу меҳри туфайли Ферузахон “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг туман босқи-чида ғолибликни қўлга киритди. Биз бундан жуда фахрланамиз.

Касбига ва болажонларга меҳри баланд Ферузахон Ўрозметова иш жараёнида ўз соҳасига оид услубий қўлланмалардан унумли фойдаланиш билан бирга тинимсиз ижод қилади, шеърлар, болаларбоп ҳаётий эртаклар ёзади. Ёзганларини жамласа, бир китоб бўлгулик. Унинг шеърларини болажонлар севиб ёдлашади. Яхшилик, эзгулик, ростгўйлик, мардлик ва ватанпарварлик мавзуларидаги эртаклари эса болажонларга олам-олам завқ, таассурот бағишлайди.

– Президентимиз: “Келажак – боғчадан бошланади”, деб бекорга айтмаганлар, – дейди Феруза Ўрозметова. – Биз тарбиячилар шунинг учун ҳам келажакка масъулмиз. Ана шу масъуллик туйғуси мени ҳамиша олдинга интилиб яшашга  ундайверади.

Ферузахон айни пайтда “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Биз ёш ва иқтидорли тарбиячи, болажонларнинг севимли боғча опаси Ферузахон Ўрозметовага янги-янги ютуқлар тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

Касбим – фахрим

Касбим менинг – фахримдир,

Ҳаёт йўлим – аҳдимдир.

Иш куним шод кутаман,

Бундан қувнаб кетаман.

 

Фарзанд гулдир одамга,

Зийнат эрур оламга.

Маъюс кўрсак гар уни,

Бедор кутамиз тонгни.

 

Гарчи мен қиз боламан,

Болажон, деб ёнаман.

Иссиғи-совуғига,

Қарайман ҳар ёғига.

 

Меҳрим ҳадя этаман,

Соғиниблар кутаман.

“Боғча опа”, десалар,

Бошим осмон – юксалар.

Феруза Ўрозметова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026