25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:31
Жамият 👁 393

ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛ – ФУҚАРОЛАРГА ЖУДА КАТТА ҚУЛАЙЛИК

ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛ – ФУҚАРОЛАРГА ЖУДА КАТТА ҚУЛАЙЛИК

Президентимизнинг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши билан аҳолига қулай давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида илк дадил қадамлар қўйилди. Миллий қонунчилигимизнинг бу борадаги  мантиқий ва амалий такомили сифатида Президентимиз томонидан 2021 йил 23 мартда “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг аҳолига кўрсатиладиган хизматларни сифат жиҳатидан яхшилаш ва осонлаштириш имконини яратди.

Фармон билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятида экстерриториал тамойилнинг жорий этилиши фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахсларнинг почта манзили жойлашган еридан қатъий назар ҳудуддаги идораларга муроажаат қилиш имкони яратилди.

Яъни, 2021 йил 1 июнидан эътиборан фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга ошириш бошланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Фармонга кўра, 2021 йил 1 июнидан эътиборан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида фуқаролардан 17 турдаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Шу  нуқтаи назардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид юқоридаги Президент Фармони фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, йиллар давомида аҳолини қийнаб келган бюрократик тўсиқларга барҳам бергани билан ўта муҳим аҳамиятга эга.

Туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан юқоридаги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли соҳага оид масалалар бўйича мурожаат қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошди. Кўплаб хизмат турлари, хусусан, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинмоқда ва бундан фуқаролар ҳам мамнун.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 72 та никоҳдан ажралганлик ҳолати қайд этилди. Шундан 13 та никоҳ вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида, 59 таси биринчи никоҳдан суд қарори билан ажрашиш ҳолатларидир. Шунингдек бўлим томонидан 396  та ўлим ҳолати ва 40 та ҳолатда фуқароларнинг аризаларига мувофиқ далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритилди.

Кўрсатилган хизматлар бўйича 87 млн 130 минг сўм давлат божи, 63 млн 555 минг сўм герб йиғими ундирилиб, 52 млн 528 минг сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. 2021 йилнинг биринчи ярмида туманда 1881 та туғилиш қайд этилиб, 99 та оталик ҳолати белгиланди. Шундан 9 таси суд қарори асосида амалга оширилди. 22 та ҳолатда болани фарзандликка олиш бўйича далолатномалар қайд этилди. Туманда ўтган давр мобайнида 879 та янги никоҳ қайд этилди. Шундан 111 та никоҳ сайёр равишда жойларга чиққан ҳолда қайд этилган бўлса, 5 та никоҳ мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари фуқаролари ўртасида, 14 та никоҳ эса фуқаролиги йўқ шахслар ўртасида тузилди.

Экстерриториал тамойил асосида ишлаш нафақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари, балки фуқаролар учун ҳам қулай ва сифатли хизматларни тақдим этаётганидан аҳолининг қимматли вақти тежалиб, ариза ва мурожаатлари ортиқча буюрократик тўсиқларсиз ҳал этилаётганидан фуқаролар мамнун. Чунки ҳар бир фуқаро, у қаерда яшашидан, фуқаролиги борми ёки йўқлигидан қатъий назар, ортиқча оворагарчиликларсиз, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан бериладиган зарур ҳужжатларни кечиктирмасдан олиш имконига эга ва бу Президентимизнинг юқоридаги муҳим Фармони билан кафолатланган.

С.ХОЛБОЕВА, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

Р.ЙЎЛДОШЕВА, тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026