25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:29
Жамият 👁 264

ҲОЖИ ЭШОН БОБО ЖОМЪЕ МАСЖИДИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҲОЖИ ЭШОН БОБО ЖОМЪЕ МАСЖИДИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда фуқароларнинг ўз диний эътиқодларини эмин-эркин ифода этишлари, ибодатларини мукаммал такомилига етказишлари учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар  нафақат  диний  бағрикенгликнинг, балки  ўзаро меҳр-оқибат, саховатпешаликнинг ҳам яққол кўриниши сифатида намоён бўлмоқда. Буни сўнгги йилларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янгидан барпо этилаётган шарқона услубдаги муҳташам масжидлар, қайта таъмирланиб, кўркам қиёфа касб этаётган муқаддас  қадамжолар, обод манзилга айлантирилган улуғ муҳаддислар мақбаралари мисолида  кузатиш мумкин.

Амударё туманида ҳам  халқимизнинг ўз исломий эътиқодларини диний аҳкомларга мутаносиб шароитларда намоён этишларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли Юсуф Эшон бобо, Ёқуб Эшон бобо, Бобо Рустам  каби жомъе масжидлари саховатпеша юртдошларимиз, қолаверса, туманимиз масъулларининг беғараз ёрдамлари билан шарқона услубда қайта таъмирланиб, мазкур  масжидларнинг жамоатлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Шуниси қувончлики, жорий йилнинг 24 июль санасида туманимизнинг мусулмонлар жамоати учун яна бир эзгу ишга қўл урилди. Амударё устига қурилаётган янги темир йўл ва автомобиль йўллари қўшма кўприги  яқинида Ҳожи Эшон бобо жомъе масжидининг замон ва исломий талабларга жавоб берадиган янги биноси қурилишига илк тамал тоши  қўйилди.

Ушбу қурилишининг бошланиши нафақат Қипчоқ шаҳарчаси ва шаҳарча атрофидаги овул ва маҳаллалар аҳолиси, балки бутун туманимиз халқига чексиз  қувонч бағишлади.

Амударё туман ҳокимлиги, саховатпеша ҳомийларнинг қўллаб-қувватлови билан бошланган мазкур масжид қурилишига 3,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Янгидан бунёд этилаётган масжиднинг тарҳи намозхонлар учун барча қулайликлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Унга кўра, асосий ибодат айвонидан ташқари, хонақоҳ, зиёратчилар дам олиши учун хизмат қилувчи хоналар, ошхона, таҳоратхона, масжид ҳовлисида яшил ҳудудларни барпо этиш режалаштирилган.

Масжид қурилиши учун рамзий қозиқ қоқиш маросими ўтказилганига атиги бир ҳафта бўлса-да айни пайтда янги масжид биносининг қурилиши жадал суръатларда давом эттирилмоқда. 50 нафарга яқин асосий қурувчи-усталардан ташқари, кўнгилли ҳашарчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда бу ҳудуд ўзаро меҳр-оқибатли, саховатли, фидойи инсонларни бир мақсад йўлида бирлаштирган катта бунёдкорлик майдонига айланган.

Қурувчи-усталарнинг ва ҳашарчиларнинг шаҳдлари баланд. Кун сайин, ҳатто соат сайин сафи ошиб бораётган кўнгилли ҳашарчилар ва саховатпеша инсонлар кўмаги  билан масжид қурилишини 2021 йилнинг кеч кузигача якунлашни ният қилган қурувчиларга ҳудуд аҳолиси томонидан хайр-эҳсон дастурхонлари ёзилмоқда.

Халқимизда эзгу иш – элни бирлаштирар, деган замонлар синовидан ўтган ибора бор. Ҳақиқатан ҳам ислом оламининг етук намоёндаларидан бири бўлган Ҳожи Эшон бобо яшаб ўтган ва руҳи  мангу қўним топган бу муқаддас  масканда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари туманимизда зиёрат туризмини ривожлантириш, шу билан бирга аждодлар хотирасига ҳурмат ва эътиборнинг амалий ифодасидир.

Шу ўринда саҳоватпеша юртдошларимизни масчид қурилиши учун хайрия қилишга чақирамиз:

Uzcard:

8600 0423 5608 8657

Хабибуллаев Ғофиржон Кенжабой ўгли

Viza: 
4187 8000 0052 4777

Сбербанк орқали Агробанкга.

Ҳабибуллаев Ражаббой Кенжабой ўғли

Банк орқали:
ҳ/p: 20212000400417104002

МФО: 00619

СТИР: 202614462

Манғит.ш. Агро банк.

Админ: @rojabboy

Мурожаат учун тел.:

+99894 454 55 86.

+99833 354 55 86.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026