25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:16
Жамият 👁 404

Спортчи қизларга спорт кийимлари топширилди

Спортчи қизларга спорт кийимлари топширилди

Бугунги кунда туманимиз ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Спортнинг деярли барча турлари ривожланиб, спортчиларимиз кўплаб мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар. Нафақат ўғил болалар, балки қизларимизнинг ҳам спорт ва унинг турларига бўлган қизиқишлари юқори. Спортнинг футбол тури бўйича Амударё тумани қизлар термажамоаси бугунги кунда Ўзбекистондаги энг илғор жамоалардан бири ҳисобланиб, беллашувларда совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Буларнинг барчаси туманимизда спортни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар самараси, албатта.

Жорий йилнинг 5 июль санасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, “Тамара Текстил" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тамара Юсуповалар футболчи қизларимиз билан учрашдилар. Холимбег овулидаги спорт майдончасида ташкил этилган учрашувда масъуллар спортчи қизларнинг эришаётган ютуқлари билан самимий табриклаб, уларни қийнаётган муаммолар билан танишдилар.

Учрашув мобайнида “Тамара Текстил" масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган спорт кийимлари 20 нафар спортчи қизларимизга Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мусобақада кийишлари учун совға сифатида топширилди.

Шу ўринда айтиш керакки, 16 ёш қизлар ўртасида туманимиз қизлар футбол терма жамоаси шу кунга қадар қатор мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб келишмоқда.

Хусусан, футбол бўйича 16 ёш қизлар орасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида республиканинг "Арал самалы" гуруҳи таркибида туманимизнинг спортчи қизлари Қорақалпоғистон Республикаси ва туманимиз шаънини ҳимоя қилишмоқда. Спортчи қизларимиз иштирокида “Арал самалы” жамоаси “Навоий” жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб қилган. Шунингдек, “Арал самалы” жамоаси Хоразм жамоаси билан бўлган бахсларда 16:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Қолаверса, спортчи қизларимиз “Арал самалы” жамоасининг Бухоро жамоасини 7:2  ҳисобида мағлуб қилишида ҳам катта ҳисса қўшган.

Туманимиз фахрига айланган спортчи қизларимиз билан суҳбат мобайнида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова бугунги кунда мамлаклатимизда ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб етишишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида оммалаштириш, спортга қизиқувчи ва спорт шуғулланувчилари сонини ошириш, соғлом турмуш тарзини яратиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, суҳбат чоғида масъуллар футболчи қизларнинг қизиқишлари, келгусида орзу-мақсадлари, режалари билан ўртоқлашдилар, самимий мулоқот якунида спортчи қизларнинг олдиндаги мусобақаларида катта омад ҳамда муваффақият тиладилар.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026