25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:16
Жамият 👁 75

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНДА ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ УСТУВОР АҲАМИЯТ КАСБ ЭТГАН

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНДА ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ УСТУВОР АҲАМИЯТ КАСБ ЭТГАН

Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини адолатли ҳимоя қилиш, инсонпарварликни улуғлаш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш кабилар энг устувор вазифалар ҳисобланади.

Шу йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни айнан шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Қонун 101 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан, яъни 2021 йил 29 июль кунидан қонуний кучга кирди.

Мазкур қонун билан суд тизим тасдиқланиб, 2021 йилнинг 1 январидан фуқаролик, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодий судлари бирлаштирилганлиги ҳамда туман маъмурий судлари тугатилганлиги муносабати билан суд тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек туманлараро маъмурий судлар иш олиб бориши кўрсатиб ўтилди.

Қонунда белгиланганидек, суд мажлисини фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувини қонунда белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.

Суд ишлари Ўзбекистон Республикасида ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Шунингдек, одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги мазкур Қонунда қатъий кўрсатилган.

Судлар фаолиятини назорат қилиб бориш тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Халқ маслаҳатчисининг сайланиши тартиби ва муддати, уларнинг ёшига нисбатан ҳам талаб қуйилган бўлиб 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланган.

Судьялик лавозимига тайинланганда ёки сайланганда ушбу лавозимда бўлиш муддати кўрсатилган бўлиб, қонун талабига кўра судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланиши кўрсатилган. Шунингдек, Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун – 65 ёшни ташкил этишлиги белгиланган.

Қонунда судьяларнинг ижтимоий ва моддий ҳимоясига ҳам алоҳида тартиб белгиланган бўлиб, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланиши, судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.

Янги қонуннинг 28-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ваколатларида ишларни назорат тартибида кўриш назарда тутилмаган. Назорат инстанцияси ўрнига кассация инстанциясида ишларни такроран кўриш институти жорий этилганлиги муносабати билан қонуннинг 29-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари ишларни биринчи инстанция, апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран кўриши белгиланди.

Ўз навбатида ваколат муддати тугаган судьяларнинг ижтимоий ҳимоялаш тартиби ҳам белгиланган бўлиб, ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолиниши, судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши берилади. Бундай иш мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш берилиши белгилаган.

Хулоса сифатида айтиш жоизки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳа-мият касб этади. Янги таҳрирдаги Қонун ҳам суд ҳокимияти мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кенг ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини оширишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Қайрулла Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026