24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:33
Жамият 👁 333

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида 8 октябрь куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Туризм ва спорт бўлими, туман “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Миллий гвардия ҳузуридаги қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда туман миқёсида спорт тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда шахмат-шашка бўйича кексалар ўртасида, “Ақл чархи” турнири, “Кексалар завқи” спорт мусобақалари доирасида спортнинг шахмат, шашка, мини-футбол, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича мусобақалар, “Саломатлик сари 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш тадбирлари ташкил қилинди. Тадбирда тумандаги 100 дан зиёд нуронийлар, фахрийлар ва кекса авлод вакиллари фаол иштирок этдилар.

Амударё туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов тадбирни очиб берди ва кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ғоят муҳимлигини ва ҳаётий тажрибалари ёшларга ўрнак бўлишини таъкидлаб ўтди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабоев кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларга “Кексалар ҳафталиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва бундай тадбирлар кўплаб ташкил қилинишини, албатта, бунда нуронийларнинг иштироки муҳимлигини  алоҳида қайд этди. Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев эса тадбир давомида бўлиб ўтадиган спорт турлари ва тартиби билан таништириб, иштирокчиларга бугунги мусобақаларда омад тилади.

Мусобақалар Нукус Давлат Педагогика Институти ҳузуридаги иқтидорли болалар мактабида бўлиб ўтди, иштирокчилар “Саломатлик сари 5000 қадам” шиори остида мусобақалар ўтказиладиган иншоотга олиб борувчи йўлни пиёда босиб ўтдилар.

Тадбир янгича услубда, яъни, Street workout - турникда тортилиш ва машқлар бажариш бўйича мусобақа билан бошланди. Мусобақада 3-ўринни Қизилчоли маҳалласидан Жумабой Матвафоев, 2-ўринни Ойбек маҳалласидан Ялғаш Матмуратов, фахрли 1-ўринни Қизилчоли маҳалласидан Ибрагим Юсуповлар эгаллашди.

Спорт тадбирлари давомида иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш мақсадида мини-футбол майдончасида чигалёзди машқлари ҳам бажарилди.

Шундан сўнг, шахмат-шашка, стол тенниси мусобақаларига старт берилди. Стол тенниси мусобақаларида 3-ўринни Дўстлик маҳалласидан Озод Шомуродов, 2-ўринни Олмазор маҳалласидан Мамбатсолий Абдуллаев, фахрли 1-ўринни Олмазор маҳалласидан Баходир Бозорбоевлар эгаллашди.

Тадбир давомида, стол тенниси ва Street workout мусобақалари ғолибларига туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабоев, туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоевлар томонидан Маҳалла ҳайрия жамоат фонди ҳомийлигида эсдалик совғалари тақдим қилинди.

“Кексалар завқи” спорт мусобақалари доирасидаги шахмат-шашка мусобақалари муросасиз кечди. Шашка бўйича мусобақада 18 нафар иштирокчи қатнашиб, унда 3-ўринни Дўстлик маҳалласидан Қурбонбой Юсупов, 2-ўринни Бўстон маҳалласидан Рахимбой Жуманиёзов, фахрли 1-ўринни Ўзбекистон маҳалласидан Шомурод Ибодуллаевлар эгаллашди. Мусобақа якунида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабоев ғолибларга эсдалик совғалари топширди.

Шахмат мусобақалари янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда махсус беллашувларда 1-ўринни Дўстлик маҳалласидан Бекчон Раҳимов, Амир Темур номли овулдан Ибрагим Султоновлар эгаллашди. Асосий ўйинларда эса 3-ўринни Ўзбекистон маҳалласидан Айимбат Камолов, 2-ўринни Қизилчоли маҳалласидан Чоршам Матвафоев, фахрли 1-ўринни Қизилчоли маҳалласидан Мамбатсолий Матякубовлар эгаллашди. Ғолибларга Маҳалла ҳайрия жамоат фонди ҳомийлигида эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Тадбир давомида Нукус Давлат Педагогика Институти ҳузуридаги иқтидорли болалар мактаби директори Отабек Йўлдашев нуроний онахон ва отахонларни “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан муборакбод қилиб, уларнинг жамиятда, айниқса, ёшлар тарбиясида ўрни беқиёслиги, ўзларининг ҳаётий тажрибалари орқали ёшларга ўрнак бўлиши, бу борада ёшлар нуронийларга суянишини таъкидлаб ўтди ва иштирокчиларни иқтидорли болалар мактабида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.

Тадбир қатнашчилари бўлган нуронийлар давлатимиз томонидан ўзларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан мамнунликларини билдирдилар ва албатта бундай тадбирлар янада кўплаб ташкил қилиниши лозимлигини эътироф этдилар. Шу билан бирга тадбир ташкилотчиларига чин дилдан миннатдорчлик билдирдилар.

Баҳодир БОЛТАБОЕВ, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026