24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:33
Жамият 👁 149

ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Халқаро қизлар кунига 2011 йил, 11 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясида асос солинган. Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда кенг нишонланади.

Қизлар ҳаётига оид муаммоларга асосан мажбурий никоҳ, уларнинг  таълим олиш, ишлаш ҳуқуқларини чеклаш, тиббий хизматлардан фойдаланишларига тўсқинлик қилиш, мажбурий меҳнат ва зўрлаш киради.

Дунёда қизларнинг таълим олиши учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига қарамасдан, уларнинг аксарияти фуқаролик урушлари, камбағаллик туфайли бунга қийинчилик билан эришмоқда. Бу каби муаммолар қўшни Афғонистон, шунингдек, Ҳиндистон, Сомали, Покистон каби давлатларда учрайди.

Айни пайтда дунёда 15-19 ёш оралиғидаги ҳар тўрт нафар қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.

Мамлакатимизда ҳам ҳар йили 11 октябрь – Халқаро қизлар куни кенг нишонланади. “Қизлар ҳафталиги” доирасида жойларда турли тадбирлар ўтказилиб, фаол ва ташаббускор қизлар тақдирланади.

Бу санани амударёлик қизлар ҳам муносиб кутиб олдилар. Туманнинг турли ҳудудларида, овул ва маҳаллалари ҳамда ўқув муассасаларида кўнгилочар тадбирлар, ижодий-маданий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, “Баркамол авлод” марказида иқтидорли қизлар иштирокида марказ ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Маҳорат дарсларида марказ директори Хонимжон Ражабова иштирок этиб, бичиш-тикиш ва юмшоқ ўйинчоқлар ясаш бўйича иқтидорли қизларнинг кўникма ва маҳоратларини  синовдан ўтказди.

Шунингдек, марказда қизлар  томонидан қўл меҳнати билан ясалган буюмлар кўргазмаси ташкил этилди. Қизларнинг ноёб ва инновацион ихтиролари намойиш қилиниб, маҳорат дарслари орқали марказ ўқитувчиларининг билим ва тажрибалари амалда кўрсатиб берилди. Иқтидорли, ихтирочи қизлар рағбатлантирилди.

Халқ таълими бўлиши тасарруфидаги 76-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ аълочи ва интизомли ўқувчи-қизлари эса “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва Амударё телевидениеси бирлашган таҳририятида бўлишиб, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева билан дилдан, самимий суҳбатлашдилар.

Робия Йўлдошева уларга мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, қизларнинг таълим олишлари, ўз иқтидорларини намоён  этишда, спортда ҳамда жамиятимизнинг бошқа йўналишларида катта ютуқларга эришаётган қизлар ҳақида, шунингдек Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатида устувор масалалардан бири эканлиги хусусида гапириб берди.

Ўз навбатида қизлар ўзлари ёзган шеърларини ўқиб беришди, шунингдек, ҳаётда ўз ўринларини топиш мақсадида ҳозирдан харакат қилиб, бўш вақтларида қўшимча билим олаётганликлари хусусида тўлқинланиб сўзладилар. Оила тутумлари, қиз боланинг одоб-ахлоқи хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

Халқаро қизлар куни муносабати билан туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва турли соҳаларда фаолият юритаётган раҳбар аёллар учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар томонидан мамлакатимизда аёл-қизларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат алоҳида эътироф этилиб, қизларнинг касб-кор эгаллашлари, олий маълумот олишлари, ўз бизнес-режаларини мустақил равишда амалга оширишлари учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам, қабул қилинаётган қонунлар, қонуности ҳужжатлари хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар.

Шу билан бирга улар ўзлари ҳаётда, сиёсатда, оилада эришаётган ютуқлари, тажриба ва ташаббуслари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Айниқса, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, ҳар қандай зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни мамнуният билан эътироф этдилар.

Шу куни Манғит шаҳридаги 1-сонли ва 30-сонли умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ ўқувчи-қизлари иштирокида энг кўп иш ўринлари яратган тадбиркор Тамара Юсупова раҳбарлигидаги “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ўқувчи-қизлар энг замонавий бичиш-тикиш ва тўқиш технологиялари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга жамият раҳбари Тамара Юсупова эришаётган ютуқлар, тадбиркорнинг умумманфаатини кўзлаб амалга ошираётган ва режалаштираётган янги лойиҳаларини қизиқиш билан кузатдилар.

Халқаро қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган барча тадбирлар, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқишлари ҳамда қобилиятларини амалда намоён этишга бўлган интилишларини рағбатлантиришга қаратилгани билан иштирокчиларга завқ-шавқ бағишлади.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026