24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:33
Жамият 👁 301

“Кексалар ҳафталиги” доирасида меҳнат фахрийлари учун саёҳат ташкил этилди

“Кексалар ҳафталиги” доирасида меҳнат фахрийлари учун саёҳат ташкил этилди

Мамлакатимизда бугунги кунда кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нуроний отахон ва онахонларимизга қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш мақсадида жорий йилдан бошлаб октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” дея эълон қилинди.

Амударё туманида жорий йилда бутун мамалкатимиз бўйлаб 4-10 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган “Кексалар ҳафталиги”га муносиб тайёргарлик кўрилиб, ҳафталик доирасидаги тадбирлар юқори савияда ўтказилди. Бу борада Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмасининг “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Хусусан, “Ўзбекистон буйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида кексалар, меҳнат фахрийларининг муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, республикамизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш белгиланиб, бу борада тегишли чоралар амалга оширилди.

Хусусан, 8 октябрь санасида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман булинмаси томонидан туманимизда фан ва таълим соҳаларда узоқ йиллар давомида самаралари меҳнат фаолиятларини юритиб келган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари муқаддас қадамжолардан бири бўлган “Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳи ҳамда узоқ ўтмиш ҳамда тарихдан ёдгорлик бўлган “Чилпиқ” қўрғонига ташриф буюрдилар.

“Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳи қадимий қадамжолардан бири бўлиб, ҳозирда у ерга ташриф буюрувчи зиёратчилар сони тобора ортиб бормоқда. Зиёратгоҳга келган меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган. Меҳнат фахрийларимиз Шайх Жалил бобо мақбарасини зиёрат қилишиб, бугунги дориломон кунларга шукроналар айтиб, аждодларимиз руҳига дуолар қилдилар.

Таъкидлаш керакки, туманимизда сайёҳликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда қадимий “Чилпиқ” қалъасини ободонлаштириш мақсадида қатор қурилиш ишлари бажарилганини қайд этиш жоиз. “Манғит Инвест Максимум” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур обида тепасига олиб чиқувчи зина ва бошқа иншоотлар қурилиб, иккитадан шийпон ва ўтов тикланган. Ҳозирда дунёнинг турли бурчагидан ушбу тарихий қўрғонга саёҳат қилувчилар сони ортиб бормоқда. Меҳнат фахрийларимиз “Чилпиқ” қалъасига саёҳат чоғида уни обод қилиш борасидаги ишлар билан танишдилар ҳамда бундан ғоят хурсанд бўлдилар.

Шундан сўнг меҳнат фахрийлари Нукус шаҳрига саёҳат қилдилар. Шаҳар марказида жойлашган “Манғит” чойхонасида меҳнат фахрийлари учун бепул тушлик ташкил этилиб, дастурхон ёзилди. Тушликдан кейин саёҳатчилар марҳум Муса Eрниязов қабрини зиёрат қилдилар.

Муса Ерниязов қарийб 50 йиллик фаолияти давомида улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонган, Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, шаҳар ва овулларни обод қилиш, аҳоли турмушини яхшилаш учун ўзини аямай меҳнат қилган, халқимизнинг ҳақиқий қаҳрамони сифатида юртдошларимиз қалбида мангу яшаб келмоқда. Саёҳатчилар Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилиш баробарида унинг ҳақига дуо қилиб, Қуръон тиловат қилдилар.

Шундан сўнг меҳнат фахрийлари жаҳонга машҳур Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига ташриф буюриб, рассом, санъатшунос, ушбу санъат музейининг яратувчиси ва биринчи директори Игор Савицкийнинг асарлари ҳамда у ердаги кўплаб тарихий экспонатлар ва кўргазмалар билан танишдилар.

Айтиш жоизки, Савицкий номидаги давлат санъат музейи Марказий Осиёнинг асосий санъат музейларидан биридир. Музей коллекцияси аҳамияти ва ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари, музейда Қорақалпоғистон халқ ижодиёти буюмлари ва қадимий Хоразм санъатига тегишли ашёлар мавжуд бўлиб, ушбу санъат музейига саёҳат меҳнат фахрийларида катта таассурот қолдирди. 

Музейга саёҳатдан сўнг меҳнат фахрийларимиз “Бердақ” номидаги театрга бориб, адабиётнинг ёрқин намоёндалардан бири, қатор ижодий асарлари билан адабиётшуносликда ўчмас из қолдирган Чингиз Айтматов ижодининг чўққиси бўлган “Жамила” қиссаси асосида тайёрланган “Жамила” спектаклини томоша қилдилар ҳамда маданий ҳордиқ олдилар.

Маълумки, Чингиз Айтматов қирғиз адабиётининг энг истеъдодли ва жаҳонга танилган йирик намоёндаларидан бири бўлиб, адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган, 1958 йилда ёзилган ҳамда жаҳон халқларининг 40 дан ортиқ тилларига таржима қилинган асар "Жамила" қиссаси ҳисобланади. Адибнинг "Жамила " қиссасини Луи Арагон "Муҳаббат ҳақида ёзилган дунёдаги энг ажойиб қисса" дея таърифлаган. Чингиз Айтматов ижодидаги энг буюк асар асосида саҳналаштирилган театр меҳнат фахрийларимизда ажойиб таассурот қолдирди.

Ушбу саёҳат меҳнат фахрийларида катта таассуротлар қолдириб, маданий ва маънавий дам олишларига имкон яратди. Саёҳат якунгандан сўнг нуроний фахрийлар бу каби эътибор ҳамда ташкил этилган саёҳатдан ғоят хурсанд эканликларини билдиришиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этдилар.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026