25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:45
Жамият 👁 209

“Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолиятига бағишланган кўргазмали семинарлар ташкил этилди

“Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолиятига бағишланган кўргазмали семинарлар ташкил этилди

Мамлакатимизда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим ҳужжат бўлмоқда.

Мазкур қарор асосида Амударё туманидаги 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида Аёллар маслаҳат кенгашларини ташкил этиш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳар бир маҳаллада 9-15 нафар аъзодан иборат таркибда кенгашлар тузилди. Тумандаги умумтаълим мактаблари бинолари ҳамда фуқаролар йиғинларида Аёллар маслаҳат кенгашлари учун зарур хоналар ажратилди. Ажратилган хоналар белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, кенгашларнинг самарали фаолияти йўлга қўйилди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тасдиқланган режа асосида Аёллар маслаҳат кенгашлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қиличбой, Хитой овуллари ва Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинларида кўргазмали семинарлар ўтказилди. Ушбу семинарларга ҳудудлардаги кенгашлар азолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.

Семинарларда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова бутун мамлакатимизда 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида барча хотин-қизларни фаол иштирок этишга чорлади. У ўз сўзида аёллар уй бекаси, она, опа-сингил, турмуш ўртоғи бўлиш билан биргаликда жамиятда ўз ўрни ва мавқейига эга шахс ҳисобланиши, шу боисда, юрт тараққиётининг янги босқичида ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган Президент сайловида муносиб иштирок этиб, Ватан равнақи, фарзандларимизнинг бахт-у камоли ҳамда халқ фаравон ҳаёти учун муносиб номзодга овоз беришлари, шунингдек, барча оила аъзолари, маҳалладошларини ушбу сиёсий жараёнда ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишга чақиришлари лозимлигини таъкидлади.

Семинарларда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбойчиева Аёллар маслаҳат кенгашларининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кенгашнинг фаолиятини янада жонлантириш ҳақида сўз юритди.

У ўз сўзида кенгаш таркибига фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, маҳаллада истиқомат қиладиган ҳамда катта ҳаётий ва амалий тажрибага, аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган аёллар, зиёли онахонлар, тадбиркор аёллар, ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг аёл ходимлари жалб қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  Ушбу кенгаш фаолияти намунали йўлга қўйилса, оилавий ажримлар, оиладаги нотинчликлар ҳамда хотин-қизлар ўртасидаги турли салбий ҳолатларнинг олди олиниши қайд этилди.

Шунингдек, туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Гаухар Утемуратова хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Семинарларда Аёллар маслаҳат кенгашлари аъзолари иштирокида соғлом оилавий муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш, қайнона ва келин ўртасида самимий, ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни қарор топтириш мақсадида “Қайнона-келин маъсулияти” номли давра суҳбатлари ўтказиш лорзимлиги қайд этилиб, шу орқали жамиятда соғлом, ахлоқий, психологик муносабатларга асосланган қайнона-келин муносабатлари тизими қарор топган намунали оилалар сонини ошириш режаси белгилаб олинди. Семинарлар савол-жавоблар асосида жуда қизиқарли якунига етди.

Гавхар Чимбойчиева, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026