24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:17
Жамият 👁 211

Олмазор ва Гулзор маҳаллалари ҳудудидаги йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди

Олмазор ва Гулзор маҳаллалари ҳудудидаги йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди

Маълумки, 2020 йилнинг 11 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида “2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорда 2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланиб, улардан бири бўлган муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида қатор вазифалар белгилаб берилди.

Амударё туманида бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, йўл-транспорт инфратузулмасини ривожлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги Олмазор ва Гулзор маҳалласи ҳудудларига саломатлик йўлакчасини қуриш бўйича 7,1 км узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлакчасини ҳамда 1,6 км узунликдаги автомобил йўлига асфальт қопламасини ётқизиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу cаломатлик йўлакчасини қуриш ишлари пудратчи ташкилот “Жайҳун йўл қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Ҳозирда мазкур пудратчи ташкилот томонидан Олмазор ва Гулзор маҳалласи ҳудудларига 5 км узунликда велосипед ва пиёдалар йўлакчаси  қурилиши ўз ниҳоясига етказилган бўлиб, 1,6 км узунликдаги автомобил йўлига асфальт қопламаси ётқизилган. Олмазор ва Гулзор маҳаллалари ҳудудидаги Баркамол авлод кўчаси шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўлиб, ушбу кўчадан ўтувчи йўлнинг таъмирланиши ҳамда асфальт қопламаси ётқизилиши, ҳудуд аҳолиси, пиёдалар ва автомобил бошқарувчилари учун катта қулайликлар яратди.

Ушбу кўчада тумандаги қатор мактабгача таълим муассасалари, 82-сонли умумтаълим мактаби, Хотира майдони ва Истироҳат боғи, туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биноси жойлашган бўлиб, пиёдалар ва транспорт воситалари энг кўп ҳаракатланишларни амалга оширадиган ҳудуд ҳисобланади. Ҳудуддаги йўл анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли аҳоли вакиллари ҳамда транспорт воситалари бошқарувчилари учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.

Йўлнинг таъмирланганлиги ҳамда велосипед ва пиёдалар йўлакчасининг қурилгани марказий кўчада келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг, транспорт воситалари, пиёдалар билан содир этилиши мумкин бўган ноҳуш ҳолатларнинг олди олинди.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш керакки, жорий йилда тумандаги таъмирталаб ҳолга келиб қолган йўлларни таъмирлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Тумандаги жами 14 та маҳаллалар ҳудудларида лойиҳа қиймати 9 млрд. 432,7 млн сўм бўлган 41,235 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ушбу режани амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотлар томонидан 7 млрд. 787,4 млн.сўм маблағ ҳисобидан 5,252 км ички йўлларга асфалт қопламаси ва 35,91 км ички йўлларга тош ётқизиш ишлари бажарилган.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026