24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:53
Жамият 👁 236

ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 4 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 4 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда бундан 4 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур Фармон билан туман  ва шаҳарларда давлат хизматлари марказлари ташкил этилиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш борасида жуда катта қулайлик яратилди. Барча ҳудудларда давлат хизматлари марказларининг янги бинолари қад ростлади. Шунингдек, давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларнинг аҳолисига хизмат кўрсатувчи филиаллари ташкил этилди. Давлат хизматлари марказлари 2017 йилда 37 давлат хизматлари билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса ҳозирги кунга келиб, хизматлар сони 150 тадан ошди.

10 декбарь куни туманимиздаги Давлат хизматлари марказида Марказ ташкил қилинганининг 4 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Марказ ходимлари, туман фуқаролари иштирок этдилар.

Тадбирда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Сўзга чиққанлар, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш 10 кунгача муддатда амалга оширилиб, 7 хил ҳужжат талаб қилингани, 2017 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилгани, рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, 30 дақиқадан ошмайдиган фурсатда амалга оширилиши белгилангани хусусида гапирдилар. Шунингдек, юртдошларимизга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича йўлга қўйилгани, яъни фуқаролар исталган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Таъкидланганидек, туман Давлат хизматлари марказида ҳар йили фуқароларга 60-70 минглаб давлат хизматларини кўрсатилади. Ўтган давр мобайнида давлат хизматлари рўйхати кенгайди, айрим давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинди, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва уларнинг берилиши тартиби, талаб қилинадиган ҳужжатлари сони қисқартирилди.

Айни пайтда Давлат хизматлари марказида ижтимоий таъминот, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, солиқ, архитектура ва қурилиш соҳаси, таълим, лицензиялаш, ички ишлар соҳасидаги маълумотномалар ва бошқа соҳалардаги кўплаб хизматлар амалга оширилмоқда. Марказ томонидан туманнинг олис жойларига чиққан ҳолда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ўз навбатида бу орқали фуқароларга қулайлик яратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4000 га яқин давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматларидан онлайн  фойдаланиш имконияти ҳам яратилди. Бунда жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин. Хизматлардан онлайн фойдаланишда тўловлар 90 фоиз тўланади. Яъни, марказга бориб хизматдан фойдаланганга қарагандан 10 фоиз арзонроқ тўлов тўлаб, фойдаланиш мумкин.

Давлат хизматлари марказида фуқаролар электрон ускуна ёрдамида навбат рақамларини олишади. Бунинг натижасида тартибсизликларнинг, фуқароларнинг сарсонгарчиликларининг олди олинмоқда.

Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026