24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:51
Жамият 👁 188

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Сўнгги йилларда туманимиз овул ва маҳаллалари обод ва фаровон гўшаларга айланиб бормоқда. Тумандаги Бобур номли овул ҳудудида яшовчи аҳоли доимий турғун халқ бўлиб, мазкур қишлоқнинг ўзига хос тарихи, тараққиёт тамойиллари мавжуд.

Овулдаги 1223 та оилага бирлашган 4521 нафар аҳолининг асосий қисми ўзбек миллатига мансуб бўлса-да, ушбу табиати ўзига хос, бетакрор заминни жондай азиз Ватан билиб, шу эл ободонлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган қорақалпоқ, қозоқ, туркман, бошқирд миллатларининг худди бир оила фарзандларидай аҳил-иноқлиги таҳсинга муносиб.

Айни пайтда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг 1811 нафари тумандаги турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилишади. 113 нафар киши тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Хусусан, 27 нафар киши савдо-сотиқ йўналишида, аҳолининг 23 нафари чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик йўналишларида, 34 нафари тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида ўз фаолиятларини йўлга қўйишган.

Аҳолининг асосий қисми ҳудуддаги 9 та фермер хўжаликларида ижара-шартномалари асосида меҳнат қилишади. Аҳоли фарзандларининг муносиб таълим-тарбия олишлари учун 3 та мактабгача таълим ташкилоти ва 3 та умумтаълим мактабида барча шароитлар яратилган. Замон талаблари даражасида жиҳозланган маданият маркази, спорт майдончалари, мактаблар ҳузуридаги ва маҳаллалардаги кутубхоналарда зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Шунингдек, Сейтовул, Нукусовул, Қўнғиротовул маҳаллаларида 9 та савдо шохобчалари, 2 та дорихона, оилавий поликлиника хизматидан аҳоли мамнун.

Қишлоқдаги 823 та хонадоннинг ўз томорқа ери бор. Томорқа ер эгалари умумий 110 гектар майдонда деҳқончилик қилишади. Шундан 216 та  хонадоннинг дала томорқа хўжалиги мавжуд. Деярли ҳар бир томорқа хўжалигига эга хонадоннинг ўз чорваси, паррандаси бор. Ҳудуд аҳолисининг 175 нафари эса асаларичиликни йўлга қўйишган. 22 та хонадонда эса енгил сиғимли иссиқхона ташкил этилган.

Сўнгги йилларда қишлоқда бир неча инфратузилма объектлари қурилиб, кенг кўламли ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, қишлоқнинг марказий кўчасига  тунги чироқлар ўрнатилиб, туман марказига  автобус қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, аҳолига 2 та тозаланган сув етказиб бериш, 1 та умумий овқатланиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга  топширилди. Қўнғиротовул маҳалласи ҳудудида янги иморат қуриб, кўчиб ўтган 27 та хонадон томорқаларини сув билан таъминлаш учун янгидан ариқ қазиб берилиб, ҳудудни яшил маконга айлантириш мақсадида 211 туп игна баргли дарахт кўчатлари ўтқазилди, 1 та хусусий МТТ ишга туширилиб, Сейтовул маҳалласига янгидан иморат қуриб, кўчиб келган аҳолига қулайлик яратилиб, йўллар тартибга келтирилди. Қўнғиротовул маҳалласидаги 2 та янги кўча тартибга келтирилди ва салкам бир чақирим узунликдаги йўл кўтарилиб, шағал-тош ётқизилди.

Ижодий гуруҳимиз билан алюминийдан дераза ва эшик ромларини ишлаб чиқариш, иссиқ нон ёпиш, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиб, элдошлари учун зарур қулайликлар яратиб, муносиб хизматлари орқали халқ олқишига сазовор бўлаётган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишдик.

Хусусан, алюминийдан дераза ва эшик ромларини ишлаб чиқариш орқали элдошлари учун қулайлик, оиласи учун зарур даромад манбаини яратган тадбиркор О.Ержанов оила аъзолари ва шогирдлари билан биргаликда ишлаб чиқараётган замонавий эшик ва дераза ромлари сифатлилиги ҳамда кўркамлиги билан харидоргир.

“Баҳром-Лолагул” кўптармоқли МЧЖ раҳбари Б.Йўлдошев ҳам ўз тадбиркорлик фаолияти билан ҳамқишлоқларининг ҳурматига сазовор бўлган.

Тадбиркор Т.Қулимбетов  эса қўли гул уста. У ясаган мебель жиҳозларининг харидорлари ҳам талайгина. Т.Қулимбетов ва унинг шогирдлари тайёрлаган турли бичимдаги уй жиҳозлари, аввало ҳамқишлоқларининг, қолаверса, туманимиздаги кўплаб мижозларининг хонадонлари кўркига-кўрк қўшиб турганидан хурсанд.

Қишлоқда кекса авлод вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг аҳволидан тез-тез хабар олиб турилади. Ҳаётининг энг навқирон даврини эл-юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилишдек шарафли ишга бағишлаган, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида катта ёшлилар билан бирга меҳнат қилган 90 ёшли Каримбой ота Қулибоев ҳамда Омонгул момо Сейитмамутовалар бугунги кунда ҳамқишлоқларининг фахр-у ифтихорига айланишган. 

Яна бир тадбиркор Н.Қулимбетов хонадонида бўлсангиз, албатта, сизни қишин-ёзин хушбўй  лимонли чой билан сийлашади. Ўз томорқа ерида 3,5 сотих енгил сиғимли иссиқхона хўжалигини ташкил қилган Низомаддин оға 50 туп ноёб лимон ҳам ўстирган. 

Қишлоқдаги 86-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Қ.Собуров эса овул ёшларининг етук ва билимдон инсонлар бўлиб етишишларини таъминлаш орзусида мактабда математика тўгарагини ташкил қилган.

Яна бир фидойи тадбиркор М.Самандарова ўзининг чеварлик ҳунари билан ҳамқишлоқларининг талаб ва эҳтиёжларига муносиб хизмат кўрсатаётганидан мамнун.

Бугунги кунда Бобур номли гўзал бу қишлоқ аҳли ана шундай фидойи, бири-биридан меҳнаткаш, элим, юртим, оилам бахти, фаровонлиги деб яшаб, меҳнат қилаётган фарзандлари борлигидан мамнун ва миннатдор яшашга ҳақли. Чунки бу қишлоқнинг ҳар бир хонадони, ҳар қарич ери улар учун азиз, муқаддас. Ана шу туйғу қишлоқ аҳлини янада эзгу мақсадлар сари ундайверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026