24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:20
Жамият 👁 138

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мамлакатимизда фаолият юритаётган Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ўқув-тарбия ишларини юксак поғонага кўтариш ва шу асосда битирувчиларнинг етук, билимдон мутахассислар бўлиб етишига эътибор қаратилмоқда.

Қарорга мувофиқ 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Академиясининг кундузги шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга ошириладиган бўлди. Демак, келгусида ички ишлар органларида фаолият юритишни истайдиганлар умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфини битиргач, аввал Ички ишлар вазирлиги академик лицейини тугатиб, кейин ички ишлар вазирлиги Академиясида таълим олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейининг асосий мақсади ҳам малакали, юксак профессионал тайёргарликка эга ички ишлар ходимларини ва вазирлик Академиясига ўқишга киришни истовчи ёшларни тайёрлашдан иборат.

Ушбу муассасада ўқиш муддати 2 йил бўлиб, ўқишга киришни хоҳловчилардан аризалар 1 февралдан 15 апрелга қадар шаҳар ва туманлар Ички ишлар бўлимларида қабул қилинади.

Бу ҳақда умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларига кенг тушунча бериш мақсадида 20 декабрь куни Амударё тумани Маданият бўлими томошалар залида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга туманимизда фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари ўқувчилари иштирок этдилар. Уларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Бахтиёр Ўрозов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи директори, подполковник Учқун Қодировлар академик лицейга қабул қилиш тартиби хусусида тушунчалар бердилар.

Маърузаларда академик лицейга қабул асосан уч босқичда олиб борилиши  – дастлабки танловда якка тартибда суҳбат ўтказиш, номзодларнинг индувидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббий комиссия кўригидан ўтказиш, дастлабки танлов бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов  натижаларини ўрганиш ҳамда  уларни  махсус – профессионал танловга қўйиш  масаласини ҳал этиш назарда тутилганлиги, иккинчи босқичда умумжисмоний тайёргарлик даражасини  аниқлаш, кейинчалик эса якка  тартибдаги якуний суҳбатни баҳолаш амалга оширилиши, учта танлов ҳам бир неча хил синовларни ўз ичига олганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари қатори Қорақалпоқ академик лицейи битирувчилари шу соҳада ишга,  Ички ишлар Академиясига ўқишга киришда бир қатор имтиёзларга эга бўлиши хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Ўқувчилар маъсулларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Тарғибот тадбири ўқувчиларнинг мазкур соҳага қизиқишларини яна ҳам оширди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026