24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:32
Жамият 👁 190

Аскар улғайган хонадонда

Аскар улғайган хонадонда

Оилада ўғил фарзанд дунёга келса, энг аввало ота-онасининг кўнгли тоғдай юксалади. Айниқса, ота Ватан олдида юзи ёруғ бўлганидан, оиласида бўлғуси она Юрт ҳимоячиси дунёга келганидан, шажарасининг давомийлигидан шодланади. Болажон халқимизда ўнта бўлса, ўрни, қирқта бўлса, қилиғи бошқа, деган ибратли ҳикмат эса фарзанди ўғил ёки қиз бўлишидан қатъий назар, оилага, эл-юртга суянч, ота-онага меҳр-оқибат келтиргувчи ҳар бир фарзанд азизлигига  ишора.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Манзура Қўчқорова билан Ражаббой Ортиқовларнинг бахтиёр оиласида кетма-кет уч нафар қизлари туғилганида бу ширин-шакар қизалоқларни оила зийнати, ота-она давлати, деб қабул қилишди, Аллоҳга шукроналар айтишди. Тўртинчи фарзандлари ўғил бўлганида қизларига меҳри янада ортган Ражаббой билан Манзурахон: “ўғлимиз оиламиз ва элимиз кўрки, кўнглимиз достони бўлсин”, деган ниятда Достонбек деб исм қўйишди.

Достонбек 40-сонли умумтаълим мактабида ўзининг интилувчанлиги, эпчиллиги, ростгўйлиги ҳамда атрофидагиларга  меҳрибонлиги билан устозларининг меҳрини қозонди. Кундалик ҳаётида қатъий интизомга риоя қиладиган Достонбек доимо қалбида ўзи тенги йигитлар каби аскар бўлиш истаги билан яшади. 2020 йилнинг кузида Амударё тумани мудофаа ишлари бўлимида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар қаторида барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, 2021 йилнинг март ойида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўташ учун жўнаб кетди. Бир йилдирки, Достонбек Мадраҳимов Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида, танкчилар бригадасида, она Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо этмоқда.

Ота-она учун фарзандининг камолини кўришдан ҳам улуғроқ бахт йўқ. Достонбекнинг ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисмда  интизомлилиги, ҳарбий машғулотларни  пухта  ўзлаштириши, замонавий ҳарбий техникаларга бўлган қизиқиши юзасидан эришаётган ютуқлари хусусида ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ота-онаси Манзурахон ва Ражаббой Ортиқовларга билдирилган ташаккурномалардан нафақат Достонбекнинг ота-онаси, балки бутун оила аъзолари мамнун бўлишди.

Узоғи билан яна бир ярим, икки ойдан сўнг, ўз хизмат бурчини адо этиб, жонажон Манғит шаҳрига қайтадиган Достонбекнинг режалари катта, у албатта, келажакда ОТМга кириб ўқиб, яхши мутахассис  бўлиш ва халқимизга, она Ватанга муносиб фарзанд бўлиш орзусида.

Манзурахон ва Ражаббой Ортиқовларнинг ҳам бири-биридан ақлли, меҳнатсевар фарзандларидан кўнгиллари тўқ. Ўғли Достонбекнинг  тинчлик замонида, бундан ҳам муҳими, барча шарт-шароитлари ривожланган давлатлар даражасидаги Миллий Армия сафларида ўз йигитлик бурчини шараф билан адо этаётганидан мамнун. Қолаверса, Достонбек, гарчи оилада ёлғиз ўғил бўлса-да, қалбида катта ихлос билан ҳарбий хизматга отлангани, хизмат бурчини адо  этиш жараёнида ҳам жисмонан, ҳам ақлан шакллангани, дунёқараши кенгайганидан миннатдор.

Биз ижодий гуруҳимиз билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни – миллий Армия ташкил топганлигининг 30 йиллиги арафасида Ражаббой ака Ортиқов хонадонида бўлиб, намунали ва интизомли аскар Достонбек Мадраҳимовнинг онаси Манзура опани, Ражаббой оға ва Достонбекнинг яқинларини қутлуғ сана билан муборакбод этдик. Аскарнинг ота-онасига, яқинларига эзгу тилакларимизни изҳор қилиб, уларнинг байрамона қувончларига шерик бўлдик. Зеро, она Юрт ҳимоячиларининг ота-оналари ҳам, Ватан посбонлари ҳам ҳамиша азиз ва ардоқлидир.

Рисолат ИБРАГИМОВА, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026