24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:44
Жамият 👁 432

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ СУД ҲИМОЯСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ СУД ҲИМОЯСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг ҳақиқий маънодаги мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва одил судловни амалга ошириш, халқнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ислоҳатлар натижасида маъмурий судларнинг очилиши мухим қадам бўлиб, олдин Ўзбекистон суд тизимида мавжуд бўлмаган фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг давлат бошқарув органлари, идоравий норматив ҳужжатлар устидан судга шикоят қилиш, бир сўз билан айтганда, фуқаролар маъмурий органлар қарорларининг қонунийлиги юзасидан низолашадиган бўлди. Маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузувчи маъмурий органлар қарорларини ҳақиқий эмас деб, маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилиб келинди.
Президентимизнинг «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-107-сонли қарори қабул килиниши маъмурий судлар фаолиятини мустаҳкамловчи муҳим ҳужжат бўлди.
Қарорнинг қабул қилиниши билан фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқбузувчи маъмурий органларнинг ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб, маъмурий орган мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб гина қолинмасдан, мазкур қарор, хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик) оқибатида бузилган ҳуқуқлар қонунда белгиланган барча усулларда тикланади. Шу мақсадда ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низо билан бирга унинг оқибатида келиб чиққан зарарни ундириш талаби билан ҳам маъмурий судга тақдим этиши ва бундай талабларни кўриб чиқиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилади.
Шунингдек, қарорда маъмурий суд ишларини юритиш  «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида амалга оширилиши, яъни маъмурий судлар ишнинг ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган тарафнинг эса далилларни йиғишда имконият даражасида иштирок этишига шароит яратиши белгиланган. Бундан маъмурий органларга ўз қарорларининг, мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини исботлаб бериш мажбуриятини юкланади.
Суд қарорлари ўзининг ижроси билан аҳамиятлидир. Лекин  амалиётда маъмурий органлар томонидан ҳамма вақт ҳам суд қарорларининг ижросини тўлиқ таъминламаётганлиги кўплаб фуқаролар ва тадбиркорларнинг норозиликларини келтириб чиқармоқда. Президентимиз қарори билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда уларга таъсир чораси сифатида суд жарималарини қўллаш, давлат органлари  ёки ташкилотлари томонидан оммавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўлланиши муаммонинг ечими бўлади. Натижада фуқаролар ва тадбикорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳақидаги суд қарорларининг тўлиқ ижро қилинишига эришилади.
 Хулоса ўрнида айтиш жоизки,  давлатимиз раҳбарининг қарори маъмурий судларнинг бугунги демократик жамиятда инсон қадрининг улуғланишида ўрни аҳамиятлидир. Судлар томонидан қонунда белгиланган барча усуллардан фойдаланиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг барча ҳуқуқларининг ҳимоя қилинибгина қолмасдан, тўлиқ тикланишини кафолатловчи муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.  

Р.Худайберганова,

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026