21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:37
Фан ва таълим 👁 299

ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда кўпгина соҳаларда ахборот технологиялари қўлланилиб, ишдаги самарадорлик ортишига эришилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, таълим жараёнини бошқаришда қоғоз шаклидаги ҳужжатларни рақамлаштириш ёрдамида ўқитувчилардаги маъмурий юкни камайтириш ва ўқув жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига қарашли барча мактабларда “Электрон журнал”, яъни kundalik.com тизими жорий қилинмоқда.

8 февраль куни шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигидан тизимга масъул бўлган методист Феруза Мейлиева ҳамда туман Халқ таълими бўлими ахборот технологиялар бўйича мутахассислари томонидан семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди. Семинарда “Электрон журнал” тизимининг афзалликлари, администраторлар ва мактаб раҳбарлари тарафдан қилиниши керак бўлган ишлар амалий равишда кўрсатилган ҳолда ўтилди.

Ушбу тизим жорий қилиниши натижасида мактаблардаги қоғоз кўринишидаги журналлар, кундаликлар юритилишидан воз кечилади. Ўқувчилар онлайн равишда баҳолаб борилади. Синф раҳбарлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида уларнинг ўзлаштириши, ҳулқи ҳақида онлайн равишда мулоқот алмашиш имкони пайдо бўлади. Ота-оналар ҳам фарзандларининг дарсга қатнашишини назорат қилиб боришади.

Бунда тизимдан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида ўқитувчилар учун “Kundalik.Teacher”, ота-оналар учун эса “Kundalik.Familiy” иловалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу иловаларда ишлаш орқали эндиликда ўқитувчиларнинг ва ота-оналарнинг вақтини тежаш имкони яратилди. Ушбу “kundalik.com” тизими нафақат ота-оналар балки мактаб директори, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ҳам бир қанча ишларини осонлаштириб беради ва ортиқча қоғозбозликлардан озод қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ундан ташқари, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари синф, мактаб кесимида электрон равишда шаклланади. Шунингдек, синфлар кесимида, мактаб кесимида ҳам давоматлари шакллантирилиб боради.

Ушбу тизим орқали электрон журналларнинг ўз вақтида ва бехато юритилиб бориши Халқ таълими бўлими ва Халқ таълими вазирлиги тарафидан онлайн равишда “dashboard” орқали назорат қилинади. Ота-оналар учун “Электрон журнал” тизимига аъзо бўлиш нархи йилига айни вақтда 8 минг 600 сўмни ташкил қилади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, туманда шу пайтгача яъни 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, 9 та мактабда “Электрон журнал” тизими жорий қилинган эди. Ҳозирги кунда тизим ўзининг ижобий самарасини кўрсатиб, ўқитувчилар ортиқча қоғозбозликдан халос бўлишмоқда ва тежалган вақтларини таълим-тарбияни кучайтиришга сарфлашмоқда. Ота-оналар ҳам ўз фарзандларининг ўзлаштириш даражасини онлайн тарзда кузатиб, назорат қилиш имконига эга бўлишмоқда.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар шу каби маълумотларга, “Электрон журнал”, яъни “kundalik.com” тизимини юритиш бўйича кенг тушунчаларга эга бўлдилар. Масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026