24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:46
Жамият 👁 430

СОБИҚ АФҒОНЧИ ЖАНГЧИЛАР УЧУН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

СОБИҚ АФҒОНЧИ ЖАНГЧИЛАР УЧУН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мавзуга оид фотогалерея

1979 йилдан 1989 йилгача афғон заминида мавжуд тузумга қарши чиққан мухолифатнинг қуролланган тузилмаларига қарши кечган жангларда собиқ иттифоқ таркибидаги республикаларнинг ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган йигитлари ҳам сафарбар этилган эди.

Ҳудудда совет қўшинларининг чекланган контингенти томонидан қўллаб-қувватланган Афғонистон ҳукумати билан дунёнинг бир қатор етакчи давлатларининг молиявий кўмагидан фойдаланган афғон мужоҳидларининг кўп сонли тузилмалари ўртасида 10 йилдан ортиқ давом этган урушда собиқ иттифоқ республикаларининг не-не забардаст ўғлонлари ҳалок бўлди, омон қайтганларининг ҳам айримлари урушда олган жароҳатлари туфайли эрта оламдан ўтди.

Кейинчалик мақсадсиз уруш дея ном олган ушбу урушда бахтиёр йигитлик даврини суриб юрган 358 нафар амударёлик азамат ўғлонлар ҳам иштирок этишган. Афсуски, шундан 13 нафарининг жонсиз танаси темир тобутларда қайтган. Ўзбекистонликларнинг ҳам тинч ҳаётига раҳна солган машъум уруш ўчоқларидан собиқ совет иттифоқининг ҳарбий қўшинлари олиб чиқилганига шу йилнинг 15 февралида 33 йил тўлди.

Сана муносабати билан туманимизда истиқомат қилувчи 283 нафар собиқ афғончи жангчилар учун туман ҳокимлиги ва “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимининг тумандаги вакили ҳамкорлигида 15 февраль куни тантанали тадбир ташкил этилди.

Собиқ афғончи жангчилар дастлаб Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида жойлашган Хотира майдонига йиғилдилар, афғон урушида шаҳид бўлган, омон қайтиб, урушда олган жароҳатлари туфайли бевақт оламдан ўтган қуролдошларининг хотирасини эсга олиб, майдондаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шунингдек, шу ҳудудда жойлашган музейга ташриф буюриб, турли даврларга оид, ҳар бири меҳнаткаш ва некбин халқимизнинг ўтмишини эслатувчи экспонатлар билан танишдилар.

Собиқ афғончилар хотира майдонни сайр қилиш баробарида Манғит шаҳри, ҳатто чекка овуллар ҳам тобора кўркамлашиб, ободонлашиб бораётгани, бу албатта, юртимиздаги тинчлик, осойишталик маҳсули эканлигини эътироф этдилар. Кейинги йилларда собиқ афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Сўнгра собиқ қуролдошлар Қипчоқ шаҳарчасида жойлашган “Жайхун” тўйхонасида ёзилган тўкин дастурхонга таклиф этилди.

Уларни туман ҳокими ўринбосарлари Рашид Салаев, Маҳмуд Шерметов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлимининг туманимиздаги вакили Баҳодир Жуманиёзовлар афғон тупроғидан совет қўшинлари олиб чиқилганига 33 йил тўлиши муносабати билан қизғин қутладилар ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Уруш даврида ҳалок бўлган 13 нафар азаматнинг, урушдан омон қайтиб, жангларда олган жароҳатлари ва уруш асоратлари туфайли бевақт оламдан ўтган байналмилал жангчиларнинг хотираси эсга олиниб, улар ҳақига дуо қилинди.

Тадбирда собиқ қуролдошлар тўкин дастурхон атрофида дийдорлашиб, ўтган кунларини ёдга олишди, бугунгидай ҳур ва дориломон кунларга етганига шукроналар  айтишди. Туманимизнинг таниқли санъаткорлари уларни жўшқин қўшиқлари билан хушнуд этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026