24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:39
Жамият 👁 337

Амударёнинг мўътабар аёли

Амударёнинг мўътабар аёли

Инсон борки, бахт сари интилади, орзу-умидларининг рўёби учун курашиб яшайди. Туманимиздаги Жумур овул маҳалласида истиқомат қилувчи фахрий ўқитувчи Жумагул опа Кошанова ҳам ана шундай эзгу ниятлар оғушида яшаб, ўзининг фидойилиги, эл-юртга қайишувчанлиги, оилапарварлиги билан маҳалладошларининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган онахонлардан.

Жумагул опа Кошанова гарчи, оддий деҳқон оиласида туғилиб-ўсган бўлса-да, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган отаси Рейм бобо ва онаси Ару оналарнинг меҳр-муҳаббати тафтида, ўта интизомли оила муҳитида  тарбиялангани учунми, илмга меҳр қўйди. Оиладаги етти нафар фарзанднинг учинчиси бўлган Жумагул ҳам, Рейм бобонинг бошқа барча фарзандлари ҳам олий маълумотли бўлишларида бу хонадондаги миллий-маънавий қадриятларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этган бўлса ажаб эмас.

Жумагул Кошанова умумтаълим мактабини тугатгач, 1976-1981 йилларда Низомий номидаги ТДПИнинг она тили ва адабиёт факультетида таҳсил олди. Қозоқ миллатига мансуб Жумагул Кошанова талабалик йилларида институт фахрига айланган бўлса, ўқишни тугатиб, Амударё туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабида илк меҳнат фаолиятини бошлаган кунларданоқ “тилга тушди”. Меҳнатсевар, тиришқоқ, ўз мутахассислик йўналиши бўйича чуқур билимга эга бўлган Жумагул Кошановани 1982 йилда туман ХТБ раҳбарияти 50-сонли мактабга она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида ишга юборишди. Орадан уч йил ўтгач, у ўз педагогик фаолиятини 45-сонли мактабда давом эттирди ва то пенсияга чиққунига қадар, 1985 йилдан 2017 йилгача ўқувчи-ёшларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ берди.

Меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги билан касбдошлари орасида катта обрў-эътибор қозонган Ж.Кошанова таълим-тарбия соҳасида ўзи меҳнат қилаётган жамоада қизиқувчан ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш тажрибасини йўлга қўйди. Натижада унинг ўқувчилари орасида олий таълим даргоҳларига ўқишга кирувчилар сафи йил сайин ошиб борди. Шогирдларининг аксарияти айни пайтда малакали ўқитувчи, шифокор, муҳандис сифатида ўз соҳаларининг билимдонларидир.

Жумагул Кошанованинг таълим-тарбия соҳасидаги фидойи хизматлари  ҳукуматимиз ва соҳа вазирлиги, туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди. 2015 йилда у “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси бўлди. Бири-биридан ақлли, ўқимишли бўлган 4 нафар ўғил-қизнинг меҳрибон онаси. Аллоҳ раҳмат қилсин, катта қизи Динора ҳам она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси эди. Иккинчи қизи Гулмира 55-сонли мактабда олий маълумотли бошланғич таълим ўқитувчиси, олий маълумотли қурувчи-архитектор ўғли Жамшид “Davr loyiha FA” МЧЖда бош муҳандис, кенжа ўғли Нурлан эса Тошкент Давлат ирригация институти электротехнология ва электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси докторанти.

Бугунги кунда умр йўлдоши Алий оға Утегенов билан аҳил-иноқликда, фарзандлар ва эл-юрт ардоғида яшаётган, 10 нафар неваранинг  севимли бувижониси бўлган Жумагул опа Кошанова Жумур овул маҳалласи фаоли сифатида эзгу ишларга бош-қош. Айниқса, маҳаллада  жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уйда ўтирган аёл-қизларнинг ўзини-ўзи банд қилишларини таъминлаш мақсадида зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар беради. Айниқса, маҳалла ҳудудида томорқа хўжалигини ривожлантириш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, тўй-маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш борасида маҳалладошларига  энг яқин маслаҳатгўй. Натижада опанинг аралашуви билан кўплаб оилаларнинг ажрашишига чек қўйилиб, яраштирилди. Миллий урф-одат ва анъаналарни қадрлаш, маҳалла ҳудудини тоза ва обод гўшага айлантириш, ҳар бир кўча ва хонадонни яшил боғ-роғга буркаш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳасини тарғиб қилишда опа нафақат ташвиқотчи, балки энг фаол ташаббускор ҳам.

Ўзининг ёшлик даврини, билим ва тажрибасини ёш авлод таълим-тарбиясига, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга бағишлаб, ҳар бир қилган эзгу амалидан маҳалладошларига, халқига манфаат етказиб яшаётган онахонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, янада тароватли ҳаёт тилаймиз.

Байрам арафасида Жумагул Кошанова "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг хонадони байрам билан, мукофот билан табриклаб келувчи меҳмонларга тўлди.

Баҳор ва яшнаш-яшариш, нафосат айёми – Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин, Жумур овулнинг фидойи онахони!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026