21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 13:10
Жамият 👁 318

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган – она тилимизга, миллийлигимизга мутлақо ёт бўлган “одам савдоси” деб аталмиш трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур жиноят қулликка ӯхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, эксплуатация қилиш, инсонни “товар” сифатида сотиш, инсон омилларидан фойдаланиш йӯли билан даромад орттириш билан боғлиқлиги сабабли ӯта ҳавфли жиноятнинг мазмун-моҳиятини касб этади. Шу қаторда болалар савдоси одам савдосининг бир кўриниши ва болалар савдоси жиноий фаолиятнинг ӯта хавфли туридир.

Болалар савдоси фақатгина Ӯзбекистон Республикасининг муаммоси сифатида қарашимиз нотӯғри, чунки ҳозирги кунда одам савдоси, шу жумладан болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар кӯплаб мамлакатларда тарқалиб бутун дунё ҳамжамиятини хавотирга солмоқда. Энг ачинарлиси, болалар савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг кенг тарқалишига: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – ишсиз юрган фуқаролар, турмуш ҳаётида кӯп қийинчиликка учраган аёллар ва ота-онасининг эътибори ва қарамоғидан четда қолган вояга етмаган шахсларни ӯзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланаётганлигидир.

Маълумки, миллий қонунчилигимизда, яъни Ӯзбекистон Республикаси Оила Кодексида ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш, бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Шунингдек, боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланган.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилнинг 11 июнида янги таҳрирда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини мустаҳкамлаб берди. Мазкур Қонуннинг 30-,31- ва 32-моддаларида, болаларни тарбиялаш борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, ғайриижтимоий ҳаёт тарзини кечираётган оилаларни ва давлат ҳимоясига муҳтож болаларни уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқлаш, болалар уйларининг ва туғуруқ комплексларининг фаолияти мониторинги каби вояга етмаганлар савдоси профилактикасининг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олган.

Шунингдек, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун алоҳида модда билан жиноий жавобгарлик белгиланди.
Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддасида, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш каби ҳаракатлар жумласига ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бӯлса - саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг ифодаси сифатида, одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш чоралари кӯриш мақсадида Ӯзбекистон шу кунга қадар ӯттиздан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатга қӯшилди. Ӯзбекистон Республикаси одам савдосига қарши кураш борасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2000 йил 20 майда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тӯғрисидаги конвенцияга доир, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига таалуқли Факультатив протокол” халқаро ҳужжатига 2008 йил 11 декабрдаги ӮРҚ-188-сонли Қонуни билан қӯшилди. Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йил 21мартида қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тӯғрисида”ги Конвенцияга 2003 йил 12 декабрда қӯшилган.

Ҳозирда одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш глобал аҳамиятни касб этмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кӯра, дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бӯлиб, ачинарлиси улар орасида 1,2 миллиондан зиёди болалардир. Шу боис барча давлатларнинг ӯзаро ҳамкорлигига эҳтиёж тӯғилиб, бу борада давлатлараро доирасида ӯзаро мустаҳкам ҳамкорлик ӯрнатиш ҳам кучларни бирлаштириш тақазо этмоқда. Бу борадаги масала халқаро миллий қонунчилик нормаларида тартибга солиниши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Б.Бекмурадов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026