24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:06
Жамият 👁 225

Қипчоқ овулидаги 18-сонли мактабда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодкорлари билан учрашув ўтказилди

Қипчоқ овулидаги 18-сонли мактабда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодкорлари билан учрашув ўтказилди

Ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалик мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибат, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни қарор топтириш кенг кўламда ҳамжиҳатликда амалга ошириладиган долзарб вазифадир. Бунда аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган усуллари ва амалга ошириш йўл-йўриқлари билан таништириб боришга ҳам эътибор қаратиш муҳим. Боиси, фарзанд илк тарбияни ўзи дунёга келган оиласида, кейинчалик мактабда ва кенг жамоатчиликдан олади. Шу тариқа у ҳам жисман, ҳам ақлан улғая боради.

Ёшларни бузғунчи ғоялардан асрашга ҳисса қўшиш, уларнинг мард, оқил, замонавий билимлар билан қуролланган етук инсонлар бўлиб етишишига ҳисса қўшиш – оммавий ахборот воситаларининг ҳам вазифасидир.

Амударё туманида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари – “Тараққиёт кўзгуси” унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари, Амударё телеканали ва amunews.uz веб сайти таҳририятлари ижодий жамоаси ҳам ўқувчи ёшларнинг маънавиятли, одобли, илмли бўлиб вояга етишларига муносабати ҳисса қўшиб келмоқда, китобхонликни кенг тарғиб келмоқда.

Булардан ташқари тажрибали журналистлар, ижодкорлар туманимиз мактабларида бўлишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашишлар жараёнида бадиий ижодга қизиқувчи ўқувчиларни аниқлаб, яқин ҳамкорлик ўрнатмоқда ва иқтидори юксалишига хизмат қилмоқда.

Яқинда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котибаси Озода Худойберганова, махсус мухбири Ойгул Ражабовалар Қипчоқ овули ҳудудидаги 18-мактаб ўқувчилари билан ижодий учрашув ўтказишди. Учрашувда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этишди.

Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбсари Нурулла Хўжаметов ташаббуси билан ташкиллаштирилган тадбирни мактаб директори Сурайё Эшбоева очди ва олиб борди.

Учрашувда журналистлар Ойгул Ражабова, Озода Худойбергановалар бугунги кунда таҳририят ходимларининг мактаблардаги таълим-тарбия ишига, ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятли бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш мақсадида газеталар, телевидение ва веб-сайт орқали шу мақсадда эълон қилинаётган мақолалар, намойиш этилаётган кўрсатувлар ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, таҳририятлар қошида иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини тарбиялаш, юксалтириш мақсадида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти йўлга қўйилганлиги, ташкилот  4 мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона мавжудлиги қайд этилди. Ёшлар, аҳолига хизмат қилаётган бу кутубхонага ўқитувчиларни ҳам, ўқувчиларни ҳам аъзо бўлишга чақиришди. Учрашувда журналистлар йиғилганларга ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Тадбирда мактаб ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Махсуда Йўлдошева, ўқувчилар Руслан Жўллибоева, Гулруҳ Сафарбоевалар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар. Шунингдек, мактабнинг ижодкор ўқувчилари ўқиган шеърлари ҳам барчага манзур бўлди.

Тадбир ўқувчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Зебо ХОЛБОЕВА, шу мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026