25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:57
Мақолалар 👁 220

СИНОВ

СИНОВ

(Бўлган воқеа)

Янги йилни бирга кутиш мақсадида Замирахон шаҳарда яшовчи акасиникига борди.

– Ҳали бир-икки соат вақт бор экан, бир айланиб келмаймизми? – деди акаси Замиранинг келганидан хурсанд бўлиб.

 Келинойиси, акаси ва Замирахон шаҳар айлангани чиқишди. Атрофни томоша қилиб бораётиб Замира йўлак четида ётган пулларга кўзи тушди. Беихтиёр эгилиб, пулларни қўлига олди ва онасининг гапларини эслади:

– Эгаси йўқ нарса  бўлмайди, нимаики топиб олсанг, оммага  уч мартагача эълон қил, эгаси чиқса, топшир, эгаси чиқмаса, эҳсон қил, асло ўзингга олиб қолма!

Замира қўлидаги бир сиқим пулни санади, пул анчагина эди. У уч мартагача онаси ўргатганидай, оммага  мурожаат қилди:

– Одамлар, ким пул йўқотди? Ким пул йўқотди!..

Ҳеч ким: “пул меники”, дея даъво  қилмади. Аксинча, биров ажабланиб, яна биров кулиб ёнидан  ўтиб кетишди. Замира пулларни сумкасига жойларкан, негадир кўнгли хижил бўлди. “Қайси омадсиз харидорники экан-а, – ўйлади у. – Балки менга ўхшаган талабадир, балки...”

Худди сумкасидаги пуллар уни таъқиб қилаёгандай, безовталик билан янги йил оқшоми қувончлари ҳам  унга татимади. Эртасига кундалик харажатлар учун бозорга борадиган бўлди. Ётоқхона  атрофини ўраб турган панжара ортидан бозор томонга ошиқиб бораётган одамлар яққол кўриниб турарди. Замира  ётоқхона деразасидан одамларни кузатаркан, кечаги топиб олган пулларни эслади: “Нима қилсам экан-а, – ўйлади у кўнгли янада хижил тортиб, – бирон бир муҳтож одамга бериб юборсаммикан?”

Шу хаёллар билан бозор томон бораркан, йўлак четида йиғлаб турган болага кўзи тушди:

– Нима  бўлди, болакай, адашиб қолдингми? – дея 7-8 яшар боланинг қўлларидан тутди у.

– Йўқ, ажаопа, адашмадим, уйимиз ҳув анави “дом”да, – деди у йўлнинг нариги бетидаги бозор рўпарасида жойлашган кўп қаватли уйга ишора қилиб. – Укам касал бўлиб қолди, “кола” сўраганди, онам менга пул бериб, олиб кел, деб эди, пулимни йўқотиб қўйдим, менга “кола” олиб беринг, ажаопажон!

Замира негадир қувониб кетди:

– Юр, мен сенга айтганингни олиб бераман!

Боланинг кўзлари қувончдан порлади ва Замиранинг қўлларидан маҳкам тутганча унга эргашди. Замира болага онаси ёзиб берган қоғозда кўрсатилган “аспирин” таблеткалари, спирт, coca colaдан ташқари ширинликлар, ҳатто бир пачка шар ҳам олиб берди ва барчасини елим халтага жойлаб, боланинг қўлига тутқазаркан, вужудида енгиллик ҳис этди. У сумкасида зил босиб турган, янги йил кечасида топиб олган пулларнинг барчасини боланинг хариди учун сарфлаб бўлган ва бундан мамнун эди.

Болакай уни маҳкам қучоқлаб олди. Афтидан у пулини йўқотиб қўйиб, уйига қандай боришни билмай қийналиб, ҳатто  совқотиб кетганди.

– Энди уйга борсам  бўлади, онам уришмайдиган бўлди, – дея болакай қувончдан ирғишлаганча ерости йўлаги томон чопқиллаб кетди.

– Тўхта, тўхтаб турсанг-чи! – боланинг ортидан чопди Замира. – Мана буларниям олиб кет, укажон!

У ўз пулига совға сифатида болакайга бир нечта арча ўйинчоқларини ҳам харид қилганди. Болакай ер ости йўлаги деворига суянганча таққа тўхтади:

– Ажаопа, мен бунча нарсани уйга олиб борсам, онам уришади-да, қандай айтаман? – деди у бир Замирага, бир арча ўйинчоқларига тикилганча.

– Уришмайди, олавер, бир ажаопа совға қилди, де. Кел, иккимиз дўст бўламиз, дўстлар бир-бирини алдамайди, мен-чи, ҳув ана, панжарали дарвозани кўряпсанми, ўша ерда ўқийман, агар онанг сенга ишонмаса, мана бу менинг телефон рақамим.

Болакай Замиранинг қўлларидаги арча ўйинчоқларини ва телефон рақами ёзилган қоғозни қувониб олди-да ирғишлаганча кўздан ғойиб бўлди.

Замиранинг елкасидан худди тоғ қулагандай енгил тортди.

У бу ҳақда онасига гапириб берди.

– Аллоҳнинг синовидан ўтибсан-да, болам, – дея қувонди онаси. – Нафс балоси ҳар қадамда одамга таҳдид солиб туради, шукур, болам, ўзганинг омонатини Аллоҳнинг  даргоҳига қайтарибсан...

Робия ЙЎЛДОШЕВА. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026