25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:38
Мақолалар 👁 382

БАЛИҚ ОВИ

БАЛИҚ ОВИ

(Ҳаётий воқеа)

Бу воқеа 1982  йили сентябрь ойининг охирларида бўлган эди. Икки йиллик ҳарбий хизматдан кейин  Бухоро педагогика институтига ўқишга кирдим. Мен олийгоҳни тугатиб келган кунларим  –  пахта  йиғим-терим  даври   эди. Орадан   йиллар ўтиб,  ҳамқишлоғим Ўрозимбат бобо билан дуч келишимга ўтин ғамида Амударё бўйига чиқишим сабабчи эди.

Дарё бўйида эски ўзанни ёқалаб келаётганимда  баланд  тупроқ дамба устида  овулимизнинг  кексаларидан бири Ўрозимбат бобони кўриб қолдим ва “Ассалому алайкум, бобо” деб саломлашдим. У киши  саломимга алик олиб, менинг кимлигимни сўради. Мен бундан ажабланмадим. Чунки армиядан қайтгач, бобо билан дуч келмагандик.

–  Мен муаллим  Давлатбой аканинг ўғлиман, – дедим. Шунда бобо менга “Сени Худонинг ўзи етказди” деб  сувининг  бир тарафи дарёга туташган  эски ўзандан  тўр билан балиқ овлашни таклиф қилди.

     Бобо   қопидаги тўрни чиқариб, сувга ёйиб, ов қилиш тараддудини бошлади. Ўзим ҳам бундай машғулотларга  ишқибоз  бўлганим учун ўтинга келганимни унутиб,  ишга киришиб кетдим.  Кузак бўлишига қарамай, туш пайти куннинг тафти ёздагидек эди. Лекин сув салқин. Одам танасига ёқмас,  этни жунжиктирарди. Менинг чекимга сувли қир бўйлаб тўр тортиш тушган  эди. Балиқ ови шу тариқа бошланди. Ўзаннинг яримига етганимизда тўримиз сув тубидаги шох-шаббаларга илиб,  олдинга  тортишнинг иложи қолмади. Шунда бобо менга юзланиб “сен тўрга илашиб қолишинг мумкин, мен ўзим  айириб оламан”, деб ечиниб сувга чўнғиди. Сув салқин, бунинг устига  чуқур эди. Чуқурликдаги  сув юзасидан  ҳам салқин бўлишини билардим. Ўрозимбат бобо сувга шўнғиганига бир-бир ярим минутдан ошиб кетган бўлса-да,  сув юзига чиқай демайди. Мени ваҳима боса бошлади. Наҳотки... бирон кор-ҳол бўлган бўлса?  Мен уни қутқариш учун  энди сувга шўнғимоқчи эдим, бобо сувдан чиқиб, “тўр чотларга илиб қолибди, бўшатдим тортавер,” деди. Мен шундай қилдим. Биз ўзан сувининг  олди берк жойига яқинлашдик. Олдимизда йирик-йирик балиқлар кўрина бошлади.  Шунда бобо мендан:

  – Сенга қанча балиқ керак, – деб сўради. Шунда менда бобога нисбатан бошқача фикр уйғонди. Шунча балиқдан  менга озгина бермоқчими, деб ўйладим,  бутун оиламизга  2-3 таси етиб қолар-ов, деб чамаладим ва айтдим. Лекин  барибир  кўпроқ берар деган умид бор эди.  Чунки тўримизда балиқ кўп , катта-катта эди. Тўрни тортишдан тўхтадик. Балиқлар тўрга урилиб  чиқишга уринарди. Лекин тўр қалин ва кенг бўлганлиги туфайли чиқиб кета олмас эди. Бу манзарани кўришнинг ўзи завқли эди.  Бобо менга аталган 3 та балиқни ташқарига улоқтирди. Ўзи ҳам 3-4 та балиқ олиб қолганини  “балиқ эртага ҳам керак”, деб тўрдан озод қилди.  Шунда менинг унга нисбатан фикрим ўзгарди,  кўнглимда илиқлик пайдо бўлди. Сабаби у кишининг табиатга бўлган муносабати  жуда ибратли эди. Тўридаги бойликни ўзиники эмас, табиий бойлик деб ҳисоблаб, уни  авайлаб, меъёрида фойдаланиш керак деган эътиқод бор эди. Чунки, сувнинг бир тарафи  Амударёга туташган, тўрдан озод бўлган балиқлар,  албатта, ўз тириклигини давом эттиришига бобонинг ишончи комил эди.

Тўлибой  ЙЎЛДОШЕВ,  32-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026