22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 16:48
Жамият 👁 255

МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ

МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ

Фидойилик! Бу бир қарашда баландпарвоз сўздек туюлса-да, замирида бир инсоннинг ўз ҳаловатини ўйламай қилган машаққатли меҳнатлари, эртага бугунгидан ҳам унумли ишлаш, умум манфаатига ҳисса қўшиш йўлидаги соф орзулари бор. Чор-атрофимизга назар солсак, бундай тоифа инсонлар жуда кўп.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, эл севган ижодкор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қатор бадиий, публицистик асарлар муаллифи Робия Йўлдошевани мен ҳеч иккиланмай юртимиз фидойиларининг бири, деган бўлардим.

Робия билан “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газетасида журналистик фаолиятимизни деярли баравар бошлаганмиз. У пайтларда газета ҳафтасига уч марта ёруғликка чиқар, газета ижодий ходимлари, босмахона ишчиларининг навбатчилари учун иш то газета тайёр бўлгунча – гоҳ ярим кеча, гоҳ тонггача давом этарди. Лекин ҳеч ким бундан нолимас, оғринмас, эрталаб яна одатдаги ишга шўнғиб кетаверарди. Чарчоқ ҳам ўз йўлига, газетанинг янги сонига ёруғликка имзо чеккан навбатчининг зиммасида шу соннинг ҳар бир ҳарфи  учун масъулият борлигини фақат соҳа ходимларигина ҳис қилади. Лекин газетанинг ҳали сиёҳи қуриб-қуримаган ҳар янги сонини қўлингга олиб, кўзларинг нури, машаққатли меҳнатинг, азиз умринг бахшида этилганини ҳис қилишнинг завқи бошқача.

Робия Йўлдошева умрининг кейинги қирқ йилга яқин муддатининг асосий қисми “Тараққиёт кўзгуси” газетасида, қайноқ меҳнат жараёнида кечди. Бундан ташқари, “Соғиндим”, “Амударё саболари” назмий тўпламларини, “Адашганлар қиссаси” қисса ва ҳикоялар тўпламини китобсевар юртдошларимизга тақдим этди. Шу баробарида узоқ йиллар туман хотин-қизлар қўмитаси қошидаги ижодкор хотин-қизлар билан ишлаш Кенгаши раиси сифатида туманда яшаб ижод этаётган йигирма нафардан зиёд ёш ижодкорларнинг китоблари нашр этилишига кўмаклашди. 2017 йилда “Матбуотга бахшида умр” бадиий публицистик,  2019 йилда “Эзгулик йўлидаги матонат” тарихий-публицистик ҳужжатли қисса китоблари нашрдан чиқди.

Кичкинагина жуссасида оламча қудрат яширинган, ҳатто йиллар ҳам куч-ғайратига ўз таъсирини ўтказа олмаган иқтидорли журналистни изласангиз – доимо банд ҳолда кўрасиз. У “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти нашриёти”да чоп этилаётган турли жанрлардаги китобларнинг деярли барчасига муҳаррирлик қилиш билан чекланмай, ўзи ҳам самарали ижод қилади. Бири бадиий публицистик, бири – ҳужжатли қиссадан иборат икки китоби нашрга тайёрланмоқда, кейинги йилларда ёзилган, вақтли матбуотда ёритилган, ёритилмаган шеърлари, ҳикоялари бир эмас, икки китоб ҳам бўлгулик.

Одам агар ўз касбини севса, машаққатларидан ҳам завқ олади, чарчамайди. Шу боис ҳам иқтидорли ижодкор, Ўзбекистон Журналистлар ижодий Уюшмаси аъзоси Робия Йўлдошева иш фаолиятидаги бундай юкламалардан ортиб, оиласида меҳрибон она, тадбирли қайнона, севимли буви. Турмуш ўртоғи Ражаббой Қодиров билан икки ўғил, бир қизни олий маълумотли мутахассис қилиб, эл хизматига қўшди, кенжатойи – олийгоҳ талабаси. Ҳовлиси атрофини ўраб турган меваси ларзон боғ, томорқаси Робиянинг ишдан бўш вақтларида ишлаб (дам олиб эмас), чарчоғини ёзадиган маскани. Эрта баҳордан энг сара меваларни, тотли помидор, бодрингларни ҳамкасбларга илиниб, кўтариб келади ва бу ишидан ўзи жуда қувонади.

Тиниб-тинчимайдиган, бошқалардан фарқли, бир-икки чақирим масофага машина пойлаб ҳам турмай, ўз таъбирича “бир югуриб етиб оладиган”, фаолликни ҳаётий шиорига айлантирган Робия Йўлдошеванинг ҳаётида жорий йилнинг 5 июлида яна бир қувончли воқеа бўлди: шу куни туманимиз кўчабошчилари ва фаоллари билан учрашуви чоғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев унга “Ватан фидойиси” кўкрак нишонини топширди.

Ижодкорга меҳнатлари бунингдек эътироф этилиши улкан маънавий рағбат, ижодий қувват бахш этди.

Биз ҳамкасблари ўз номимиздан ва кўп сонли газетхонлар номидан Робия Йўлдошевани кўкрак нишон билан қизғин қутлаб, янги ижодий чўққиларни забт этаверишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026