21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 20:04
Жамият 👁 2,805

Атроф - муҳит муҳофазаси – ҳамманинг иши

Атроф - муҳит муҳофазаси – ҳамманинг иши

Юртимизга баҳор кириб келди. Туманимизнинг ҳар бир қарич ерини обод этиш, кўкаламзор боғ-бўстонга айлантиришдек хайрли иш бугун энг қизғин паллага кирди.

Хўш, туманимиздаги овуллар ҳудудидаги сув йўлларини тозалаш, уларнинг муҳофаза ҳудудларини ободонлаштириш, томорқа хўжаликларида эртаги экин турларини экиш, дов-дарахтларга шакл бериш ишлари қандай олиб борилмоқда? Тупроқ экологиясини, атроф-муҳит муҳофазасини яхшилашга эътибор қай даражада?

Қуйида Дўрман, Холимбег ҳамда Қиличбой овулларида бу борада қандай ишлар олиб борилаётганлиги билан танишамиз. Демак, бизнинг суҳбатдошларимиз ОФЙ раислари.

Ш.Саманларов, Қиличбой ОФЙ раиси:

- Овулимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари февраль ойиданоқ бошлаб юборилди. Сув йўлларининг муҳофаза ҳудудини янада бойитиш мақсадида, тўронғил, жийда, жигилдак каби табиий равишда ўсиб, кўпаювчи манзарали дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмаяпти. Ҳудудда томорқа ерлардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилган бўлиб, йўлакларнинг томорқа ерларига қўшиб юборилишига чек қўйилди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича 2014 йилда 6000 дан ортиқ манзарали, мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилган бўлса, 2015 йилда 6500 туп турли хил кўчатлар экиш режалаштирилди. Айни кунда кўчат экиш ишлари қизғин паллага кирди.

Ҳудудда дайди итларга қарши курашиш ва хонадонлардаги итларни вақтида эмлаш, ҳужжатлаштириш бўйича ДСЭНМ ходимлари билан, ободонлаштириш бошқармаси ва ОФЙ масъуллари ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Бундан ташқари, аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланишига алоҳида аҳамият берилади. Томорқа ерларидан фойдаланиш имконияти бўлмаган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларга ҳомийлар бириктирилиб, ҳудуддаги таълим муассасалари ўқувчилари яқиндан ёрдам кўрсатмоқдалар. Овулимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъ-минлаш мақсадида ҳудудда жойлашган чегара қўшинлари ҳарбий қисми профилактика нозирлари, "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари, ДСЭНМ, ҚВП ҳамда корхона, ташкилот-муассасалар ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Йиғин ҳудудида 2 та ахлат ташлаш жойи ташкил қилинган. Йиғилган ахлатни аҳоли пунктларидан узоққа чиқариб ташлаш учун Қиличбой ММТП томонидан транспорт воситаси ажратилганлиги овул ҳудудининг янада шинам ва тоза бўлишини таъминламоқда.

М.Холмуродов, Холимбег ОФЙ раиси:

- Бизнинг Холимбег овулимиз қардош Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган. Туманимиздаги бошқа ташкилотлар билан жуда кўп масалаларда ижтимоий шериклик тамойилларига асосан ҳамкорлик қиламиз. Айниқса, ҳудудимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, сув йўлларининг муҳофаза ҳудудини тоза сақлаш, овул кўчаларини замонавий меъморчилик қоидаларига асосланган ҳолда тартибга келтириш борасидаги ишларни амалга оширишда ҳудудимиздаги умумтаълим мактаблари, ҚВП ҳамда туман ДСЭНМ ходимлари билан ҳамкорлигимиз яхши натижалар бермоқда. Хусусан, ўтган йил давомидаги ижтимоий шериклик асосида 7 марта турли хил йўналишлар бўйича рейдлар ўтказдик. Ана шу рейдлар жараёнида ҳудудда тупроқ экологиясининг бузилиши, сув йўллари муҳофаза ҳудудларининг ифлосланишига, шунингдек, табиий равишда ўсиб, кўпаювчи тўронғил, жигилдак, қорамон каби дарахтларнинг ноқонуний кесилишига кескин чек қўйилди.

Холимбегликлар ниҳоятда меҳнаткаш, фидойи, ишнинг кўзини биладиган халқ. Шу боис, ўз томорқаси, овул кўчаларини кўкаламзор ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар йилги кўчат экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишади. Ўтган йил баҳорда экилган 15 минг 200 дона дарахт қаламчалари, 5400 туп мевали, 10600 туп манзарали дарахт ҳамда 1003 туп гул кўчатларининг 95 фоизи униб-ўсиб, тупроққа илдиз отганининг ўзи овулимиз аҳлининг боғ-роғ яратишга қанчалик ихлос билан ёндашишидан яққол далолатдир.

Ҳар йили баҳорда 35 км. узунликдаги ариқлар фуқаролар томонидан ҳашар йўли билан тозаланади. 12-13 минг туп дарахтларга шакл берилиб, овул ҳудудида ахлатлар тўпланиб қолишига умуман йўл қўйилмайди. Айни шу кунларда овул ҳудудини ободонлаштириш ишлари янада қизғин паллага кирган.

Мурод Қурбонбоев, Дўрман ОФЙ раиси:

- Халқимизда бир ибратли ибора бор: "туғилган еринг – олтин кошонанг”, -дейишади. Ҳақиқатан ҳам биз остона ҳатлаб уйимиздан, туғилган еримиздан салгина олис кетсак, ўзимизни жуда ғариб ҳис этамиз. Овулимизни бир кундаёқ соғиниб қоламиз. Шу боис, юрагимиздаги туғилган ерга бўлган муҳаббатимизни ўзимизнинг яхши ишларимиз билан ифода этгимиз келади.

Бизнинг овулимиз бир томондан қардош Туркманистон Республикаси, бир томондан Хоразм вилояти билан чегарадош. Ўзаро тотув ва аҳилликда яшаётган дўрманликлар учун боғ яратиш бобомерос одат. Ҳар бир хонадоннинг ўз томорқа ери бор, шу ернинг бир қисми эса серҳосил боғ.

Сўнгги йилларда Дўрман овули янада гўзаллашди. Сабаби, овул ҳудудидаги сув йўллари қайта қазилиб, қирғоқ бўйлари ободонлаштирилди. Аҳоли яшаш жойларига яқин жойдаги сув йўлларининг муҳофаза ҳудудларидаги дов-дарахтларга шакл берилиб, шу йилнинг 14-15 март кунлари бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида барча дарахт туплари оҳакланди. Дарахтларга бундай ишлов бериш ҳар хил зараркунанда ҳашаротларнинг урчишига чек қўяди. Айниқса, аҳоли томорқасидан чиқадиган хазонлар, ҳар хил чиқиндилар аралаш номбор ўғит қилингани, томорқалар ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳудуддаги катта-кичик сув йўлларининг қирғоқларини емирилишдан сақлаш мақсадида 15 жойга махсус бурамали кўтарма бўгат (шандор)лар ўрнатилди. Бу эса аҳолининг томорқа хўжалиги ерларини суғоришдаги муаммоларга барҳам берди. Аҳоли ҳисобидаги 10,3 гектар ердаги томорқа ерларидан унумли фойдаланиш халқимиз турмуш тарзининг янада яхшиланишига имкон яратмоқда. Чунки бизнинг дўрманликлар боғдорчилик, полиз ва сабзавот маҳсулотларини, дон-дунни ўз томорқаларида етиштирадилар, ўзларидан ортганини бозорларга олиб чиқадилар. Шу боис, овул аҳлининг турмуш фаровонлиги йил сайин юксалиб бормоқда.

Шу кунгача 37800 туп турли хил мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экилиб, парвариши бошлаб юборилди. Овул аҳли учун хонадонлардан чиқадиган ахлатни зарарсизлантириб, фойдали номбор ўғитга айлантириш, маиший чиқиндиларни олиб ташлаш асло муаммо туғдирмайди. 2 жойда махсус ахлат ташлаш жойи қурилиб, йиғилган маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб ташланмоқда.

Ҳудудда туман Ветеринария бўлими, ДСЭНМ ҳамда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган экологик назорат тадбирлари ҳам ўз самарасини бермоқда. Дайди итлар йўқотилиб, хонадонлардаги чорва моллари, парранда ва асралган итлар ўз вақтида эмланиб, хавфсизлик чоралари кўрилди. Бу эса овул ҳудудида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Суҳбатни журналист Робия Йўлдошева ёзиб олди.

(Фото - http://www.fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026