24.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.11.2026, 18:41
Сиёсат 👁 26

Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот

Амударё тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисни туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдошев очиб берди ва олиб борди. Сессия Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Сессия котиблигига 16-Куюк-кўпир сайлов округидан депутат Мансур Ўразбаев номзоди тасдиқланди.

Сессия кун тартибидан туман маҳаллий бюджетининг мақбуллаштирилган маблағларини иш ҳақи харажатларига йўналтириш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” дастури ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда бошқа муҳим масалалар ўрин олди.

Дастлаб, қатор масалалар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ҳамза Хайтимбетовнинг ҳисоботлари, таклифлари тингланди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги 393-сонли қарорига мувофиқ, Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” дастурининг иккинчи босқичига Амударё тумани маркази ҳам киритилган. Дастур доирасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодий ўсишга хизмат қилувчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2027 йилда умумий қиймати 39 млрд 604,2 млн сўмлик 7 та лойиҳани амалга ошириш таклиф этилмоқда. Шундан 31 млрд 683,4 млн сўмлик 6 та лойиҳа ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга, 7 млрд 920,8 млн сўмлик битта лойиҳа эса иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.

Хусусан, Бой овул, Навоий, Беруний, Навоий ва Олмазор маҳаллаларида ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, Беруний маҳалласидаги савдо комплекси атрофида йўл инфратузилмаси, трансформатор пунктлари ҳамда тунги ёритиш тизимини яхшилаш режалаштирилган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими ва кир ювиш биносини реконструкция қилиш, 90 ўринли болалар шифохонасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида туманда 14,58 километр ички йўл таъмирланиши ва асфальтланиши, аҳоли учун тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайиши, ҳудудлар инфратузилмаси янада яхшиланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21–22 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хизматлар соҳасини кенгайтириш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йўл харитаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Ботир Кўчқаровнинг давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, 2026 йилнинг ўтган 10 ойи давомида туман аҳолисидан Президент Халқ қабулхоналарига жами 2 893 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга камайган. Мурожаатларнинг 2 655 таси кўриб чиқилган бўлиб, 1 223 таси ижобий ҳал этилган, 1 029 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган. Қолган мурожаатлар юзасидан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилган, 238 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида экани маълум қилинди.

Шу билан бирга, маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Мадамин Казаков депутатларнинг сайлов округларида аҳоли билан ўтказган учрашувлари натижалари ҳақида ахборот берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил октабр ойида депутатлар томонидан маҳаллаларда сайловчилар, тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ва “маҳалла еттилиги” вакиллари билан очиқ мулоқотлар ҳамда сайёр учрашувлар ташкил этилган. Уларда 320 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркор иштирок этиб, ҳудудлардаги мавжуд муаммолар, кичик бизнесни ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича 62 та мурожаат ва таклиф билдирилган.

Сессияда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Муҳаббат Раҳимова ҳам сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва нарх-навонинг сунъий оширилишининг олдини олиш борасида жамоатчилик назорати самарадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан ахборот берди. Ўрганишлар доирасида “Манғит деҳқон бозори”даги ҳолат ҳам таҳлил қилиниб, масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари партия депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама қилингани таъкидланди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан Амударё туманининг 2026 йил кузги мавсуми учун “Яшил дастур”ини тасдиқлаш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини тасдиқлаш масалалари ҳам ўрин олди.

Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар тингланди. Муҳокамалар якунида ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди ▶ 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди 24.11.2026 Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади ▶ Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади 23.11.2026 Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида ▶ Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида 23.11.2026 «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026