25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 17:36
Мақолалар 👁 1,356

БАХИЛЛИК

БАХИЛЛИК

Отаназар бобо зўр боғбон эди. Қаерда қандай меванинг яхши нави борлигини эшитса, албатта бориб кўрар, новдасидан олиб келиб, ўз боғидаги дарахтларга пайванд қилмагунча тинчимасди. Ў-ҳў, бобонинг боғини кўрсангиз, худди жаннатнинг ўзи, дейсиз. Ёнғоқдан тортиб, бодом-у хандон пистагача, энг сара ўрик, олма-ю анор, анжиргача бор! Бобонинг боғидаги мевалар лаззатини тотганларнинг тилидан бол томади.

Отаназар бобо жуда сахий, кўнгли очиқ одам эдилар, Аллоҳ раҳмат қилсин. Боғида қайси мева пишса:

– Янгилик, олинглар, – деб лаганни тўлдириб олиб чиқардилар.

Болалар-ку бобонинг боғи-ю меваларини катталардан ҳам яхшироқ билишарди.

Отаназар бобо оламдан ўтди-ю, яхшилар билан гавжум бу сўлим боғ ҳам ўз тароватини йўқотди. Бобонинг икки ўғли рўзғорини бўлаклаб, шаҳарга кўчиб кетишди. Боғли ҳовлида кенжа ўғли Ғойибназар оиласи билан қолди.

Ғойибназар отасининг тамоман тескариси эди. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Ғойибназар отасидан боғдорчилик илмини яхшигина ўзлаштирган, барча юмушларни вақтида, сифатли ва тартибли бажарарди. Шунданми, боғ гуркираб ривожланди. Лекин...

Ғойибназар ўлгудай қизғанчиқ, бундан ҳам ёмони бахил эди. У боғдаги мевалардан атрофдагиларга, қўни-қўшниларга таттириши тугул, кўрсатишни ҳам хоҳламасди. Қишлоқда энг аввал унинг боғидаги ўриклар пишарди. Манғит деҳқон бозорига энг аввал у ўрик сотгани чиқарди. Ўрикмисан-ўрик, ҳар бири чоғроқ олмадай, шакари танглайга ёпишади-я!

Отаназар бобонинг Гулимбой исмли орасидан қил ўтмас жўраси бор эди. Бир куни Ғойибназарни ана шу ота қадрдони йўқлади:

– Ғойибназар, ўғлим, шу эртапишар ўригингнинг новдасидан кесиб бер, – деди ҳол-аҳвол сўрашгач. – Ўзим ҳаётлигимда жўрамнинг қўли тегиб, меҳри сингган мевадан бир пайвандток қилай.

Ғойибназар индамади. Ота-сининг қадрдон жўрасига ё бераман, ё бермайман, демади. Жим ўтираверди.

– Ғойиб, ҳой Ғойиб, қулоғинг оғирлашиб қолмадими? – кулди у.

Ғойибназар эса ҳеч кутилмаганда ўрнидан “дик” этиб турди-ю, бобони ҳайрон қолдириб, уйига кириб кетди.

– Болага ёқмади, – ўзига-ўзи гапирганча аста қўзғалди Гулим бобо.

Гулим бободан сўнг яна қанчалаб маҳалладошлари ҳар йили пайвандток палласида Ғойибназарникига келиб, қуруқ кетишди. Новда сўраб келгувчиларни хушламаган Ғойибназар Отаназар бободан қолган боғ атрофини симтўр билан ўраб чиқди.

“Билиб бўладими, – ўйлади у, – кеч-печда келиб, ўрик новдаларидан кесиб кетишадими?”

У тонг билан боғни текшириб кўрар, мевали дарахтларнинг шохчаларини бир-бир кўздан кечирарди. Эрта баҳор эди, боғ четидаги эртапишар ўрикнинг шохчаларидан бири синдириб олинганини кўриб қолди. Тутақиб кетди:

– Мен боғ қилсам-у, манглайи терламаган биров келиб ундан андоза кўчирса. Йўқ, мен бунга йўл қўймайман!

У тутаққанича дарвозахонага кириб, арра олиб чиқди.

– Менинг боғимдан пайванд-куртак олиш мана бундай бўлади! – У энди куртак ёзаётган дарахтни кеса бошлади. – Қани, олганларингни бир кўрайчи! Қани, қўрайчи! – у ҳар арра тортганида “қани, қани...” деб жазавага тушиб бақирарди.

Унинг овозини эшитиб, ичкаридан югуриб чиққан хотини ва болалари то вазиятни англаб етгунча бўлмай, аввал қарсиллаган сас ва Ғойибназарнинг “ўлди-и-и-м!” деган чинқириғи эшитилди. Қарсиллаб овоз чиқариб йиқилган ўрик дарахтининг улкан танаси Ғойибназарнинг оёқларини босиб қолган, кучли оғриққа чидай олмаётган Ғойибназар қўллари билан ерни тирмалаб фарёд чекарди.

Бу воқеа бир зумда бутун маҳаллага тарқалди. Бир-икки қўни-қўшни билан етиб келган Гулимбой бобо уни дарахт остидан чиқариб олиб, ўғлининг машинасида шифохонага олиб кетди. Ғойибназарнинг бир оёғи тўпиғидан, иккинчиси тиззасидан синган экан. Салкам уч ой деганда Ғойибназар оёққа турди. Шу йили боғи қаровсиз қолди. Вақтида шакл берилмаган боғнинг баракаси учди. Боз устига қизғанчиқ, бахиллигидан эртапишар ўригини кесаман, деб ўзи ногирон бўлиб қолди. Унинг бу қилмишидан норози бўлган маҳалладошлари Ғойибназарникига умуман келмай қўйишди.

Орадан икки йил ўтиб, Гулим бобо уни йўқлади:

– Яхшиям жўрам экиб кетган эртапишар ўригингдан битта новда олган эканман, – деди у хонтахтага лаган тўла олтиндай сап-сариқ ўрикни қўяркан. Сен, бола, бахиллигингдан чўлоқ бўлиб қолдинг, давлатинг қайтди. Мен сўрадим, новда бермадинг, худо кўриб турибди, симтўрдан қўлимни чўзиб, битта новдани синдириб олдим... мана, бир маҳалла аҳли тўйгудай мева берди.

Ғойибназар уялганидан ерга кириб кетгудай бўлди. Аммо энди кеч эди. Бутун маҳалла уни энди Ғойибназар муаллим, деб эмас, Ғойиб бахил, Ғойиб чўлоқ деб атай бошлаган, феълига яраша лақаб олиб бўлган эди.

– Отаназар жўрамнинг руҳи шод бўлсин, деб кўча бўйидаги жайдари ўрикка пайванд қилдим, ҳаммага етади, сен ҳам татиб кўр, янгилик, – дея худди Ғойибназарнинг юзига ургандай лаганни олдига суриб қўйди Гулимбой бобо. – Душманингдан бошқа ҳеч кимдан молингни қизғанма, бола, эл-юртдан айирмасин, бошқа бундай номаъқулчилик қилма!

Бобо кетди. Ғойибназар чўлоқ оёқларига муштлаганча ер билан битта бўлиб ўтирар, ичини афсус ва пушаймон ўти куйдирарди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026