26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 21:05
Мақолалар 👁 1,080

Кечиктирилган тўй

Кечиктирилган тўй

(Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг)

Айтишларича, бир одам дўконга кириб жуда кўп нарса харид қилибди. Сотувчи йигит эса бу майда-чуйдаларнинг ҳисобини чиқаролмай роса боши қотибди. Бир неча маротаба чўтнинг доналарини у ёқдан-бу ёққа суриб, ҳисобдан янглишавериб, ахийри нархи чиққанидан “варра”, деб юборибди.

Шунда ҳалиги содда харидор:

– “Варранг”дан ҳам бер бир кило, – дермиш.

Бу гапларда қанчалик ҳақиқат ёки ҳазил борлигини билмадим-у, аммо анча йиллар олдин худди шунга ўхшаш ҳодиса бизнинг қаҳрамонимиз Турсунбойнинг ҳам бошидан ўтган. Нималар бўлганига аниқлик киритиш учун Турсунбой ҳақида қисқагина маълумот бериб ўтамиз.

Турсунбой оилада ёлғиз фарзанд бўлиб ўсди. Ўрта мактабни битирган йили ота-онаси кўзимиз тириклигида орзу-ҳавасимиз ушалсин, деб уйлантириб қўйишди. Санамжон ҳам эпли-уқувли, оилага қайишадиган келин бўлиб чиқди.

Турсунбой ўзи туғилиб-ўсган қишлоқда эл қатори яшаб, деҳқончилик қилди, чорвачилик билан шуғулланди, ҳалол меҳнати билан бола-чақасини боқди. Ўша пайтлардаги қонунга кўра, оилада ёлғиз фарзанд бўлгани учун ҳарбий хизматга олинмади. Тақдир ҳукми – вақти-соати етиб, ота-онаси бирин-кетин бу ёруғ оламни тарк этишди.

Турсунбойнинг ғалати бир одати бор, бу ҳам бўлса, кўпчиликдан ўзини олиб қочади. Одамови. Унинг юриш-туриши шу даражада яширинки, ҳар бир одамга лақаб қўйиш одат бўлган бу қишлоқда унга лақаб ҳам топилмаган. Бу беозор йигит деярли дунё кўрмай яшайверди. Бир-икки маротаба узоқ қариндошларининг тўй-маъракалари сабаб бўлиб, қўшни туманга борганини айтмасак, бошқа бирор ёққа қишлоқдан қадам босиб чиқмади ҳисоб.

Хуллас, ана шу Турсунбой ўғлини уйлантирадиган, тўй қиладиган бўлиб қолди. Ҳамқишлоқлари ҳали-ҳануз айтиб-айтиб, кулиб эслайдиган ажабтовур ҳангома ана шу тўй арафасида содир бўлди.

Маълумки, тўйга катта харажат керак. Турсунбойнинг уйи катта қишлоқнинг бу томонида бўлса, озиқ-овқат дўкони қишлоқнинг нариги томонида. Масофа анча олис. Шу боис, Турсунбой тўй харажатини бир йўла олиб келиш мақсадида Собир тракторчини ёллади. Ҳарбий хизматдан яқинда қайтиб келган ўша пайтдаги йигитларнинг одатларига кўра, ўрни келса ҳам, келмаса ҳам русча аралаштириб гапирадиган Собир тракторчи келишилган пайтда Турсунбойнинг эшиги олдида пайдо бўлди, Собир ўзининг тўпори ҳазиллари билан баъзан одамларни алдаб, чув туширарди. Шу сабабли уни “Собир шайтон” деб чақиришарди.

Турсунбой дўкондан яшик-яшик ароқ, катта идишларда ёғ, қоплаб ун, гуруч, картошка, пиёз, сабзи, қўйинг-ки, катта тўй учун нима зарур бўлса, барчасини харид қилди. Трактор тиркамаси харажатларга лиқ тўлди.

Кўзланган харажатлар олиб бўлинганидан кейин сотувчи йигит ҳисоб-китобни бошлади. У чўтнинг доналарини у ёқдан-бу ёққа суриб ҳисоблаб, онда-сонда кўрсаткич бармоғини пешонасига тираб “мазги”, деб қўярди. Кейин ҳисоб-китобни яна бошидан бошларди.

Аввалига Турсунбой бу ҳолатга эътибор бермай турди. Бу ҳол қайта-қайта такрорланаверганидан сўнг Собирни бир чеккага чақириб, “мазги” дегани нима ўзи, деб сўради соддалик билан. Собир бунга жавобан, сотувчи йигит: “миям ачиб кетди, эсимдан чиқди”, – деяпти, деса ҳам бўларди. Бироқ одатига кўра шайтонлиги тутиб, Турсунбойга вазиятни бошқача тушунтирди.

– Турсунбой ака, яқинда “мазги” деган қимматбаҳо ароқ чиққан. Шу ароқдан жуда бўлмаса бир яшик олиб, нозик меҳмонларнинг олдига қўймасангиз, тўйингизни ҳеч ким тўй демайди. Бу йигит ўша ароқдан бир яшик олди, деб қўшиб ҳисоблаяпти, эҳтиёт бўлинг, панд еб қолманг.

Бундан кейинги ҳодисалар кўз очиб-юмгунча шиддат билан ўтди. Ювошгина кўринган Турсунбой бирдан шерга айланиб, сотувчи йигитнинг ёқасидан бўғиб олди.

– Отангни кўрдик, энангни кўрдик, яхши одамлар эди, – деди ияги қалтираб, – сен қаердан чиқдинг, ҳароми. Мени жинни, деб ўйладингми? Бориб қара, мен “мазги”дан бир шиша ҳам олганим йўқ, мана, Собир гувоҳ!

Сотувчи йигит ҳеч нарсага тушунмай ҳайрон, Турсунбой эса қутургандан-қутуриб, бир қўли билан сотувчи йигитни бўғиб, бошқаси билан урарди. Собирнинг уларни ажратиш учун қилган ҳаракатлари зое кетди. Охири Турсунбой сотувчи йигитнинг кўйлагининг ёқасини юлиб олди. Сабр-бардоши тугаган сотувчи чўт билан Турсунбойнинг бошига солди.

Боши ёрилган Турсунбойни “тез ёрдам” машинасида касалхонага олиб кетишди. Харидорни урган сотувчи йигитни эса масалага ойдинлик киритиш учун милиционерлар кузатувида ҳибсхонага жўнатишди. Ҳазил қиламан, деб қовун туширган Собир шайтон мулзам бўлиб, харажат тўла тиркамани дўкон қоровулига топшириб, уйига қайтди.

Тўй ўн беш кунга кечиктирилди. Тўй куни боши дока билан ўралган Турсунбой меҳмонларни кутиб оларкан. Собир шайтон унинг ёнига келиб:

– Тўйга сотувчи йигитни ҳам таклиф қилдингизми? – деб сўради қувлик билан.

Турсунбой Собирга қараб бироз анграйиб турди, кейин кўрсаткич бармоғини пешонасига тираб, секингина “мазги” деб қўйди.

Бу унинг “миям ачиб кетди, эсимдан чиқибди”, дегани бўлса керак...

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026