26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 21:05
Мақолалар 👁 1,354

ЮЛДУЗДАЙ ПОPЛАБ ЎТГАН АЁЛ

ЮЛДУЗДАЙ ПОPЛАБ ЎТГАН АЁЛ

икки марта умр кўради, дейишади. Ҳаётлик чоғидаги умри – унинг биринчи умри. Агар ҳаётлик чоғида ўзидан бирон яхши ном қолдирадиган эзгу амаллар ва савоб ишлар қилса, эл-юртига манфаат келтирса, демак умри давом этади. Бундай инсонлар доимо ёд этиб турилади. Манғит шаҳрида элга таниқли бўлган Абдулла наққош оиласида 1940 йил 11 июлда таваллуд топган Pаъно Абдуллаева ана шундай саодатга мушарраф бўла олган инсонлардан бири эди. Наққош бобо замонасининг янгиликка ўч, ўқимишли инсонларидан бўлганлиги боис, ягона қизини 30-сонли таълим рус тилида бериладиган ўрта мактабга ўқишга берди. Ўрта мактабни 1959 йилда аъло баҳоларга битирган бу зукко қиз шу йилнинг ўзидаёқ Самарқанд Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факультетига манғитлик қизлар орасида биринчи бўлиб ўқишга кирди. Талабалик йилларида Pаъно Абдуллаева бутун салоҳиятини тиббиётнинг ўзига хос сир-асрорларини ўрганишга бағишлади.

У 1965 йилда олийгоҳни имтиёзли диплом билан битириб, Давлат тақсимот ҳайъатининг йўлланмаси билан ўзи туғилиб ўсган Манғит шаҳрига акушер- гинеколог шифокор бўлиб ишга келди. Шу йилларда Pаъно Абдуллаевадан олдин туманда акушер-гинеколог ихтисослиги бўйича ерли халқ вакилларидан олий маълумотли мутахассис бўлмаган.

– Эндигина дунёга келган маъсум чақалоқнинг биринчи “инга”сини эшитиш, онанинг кўзларидаги бахтиёрликни кўриш мен учун жуда катта бахт, – деган эканлар опа ҳаётлик пайтларида “Амударё ҳақиқати” газетасининг махсус мухбири Х.Pажабова билан 1978 йилда бўлган бир суҳбати чоғида.

Pаъно опа Абдуллаева 4 йилча туғруқхонада ишлади, қанчадан-қанча эл фарзандларига доялик қилди.

Опанинг илми ва тажрибалари Pеспублика Олий аттестация ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, олий тоифали акушер-гинеколог шифокор даражасига етишган эди.

“Тиббиёт соҳасида энг қийини ва оғири ҳам жарроҳ ва акушер-гинекологларнинг иши ҳисобланади. Ҳар иккаласида ҳам бемор дунёга қайта келаётгандек бўлиб қийналади, илтижоли кўзлари билан шифокордан мадад кутади. Менинг биринчи устозим Полина Ивановна Тетянова эса “Ўзингни унутиб, ўзгалар учун хизмат қилсанггина, сен ҳақиқий шифокор бўласан”, деб бежиз маслаҳат бермаганлар”, – дер эдилар опа касбдош шогирдларига.

Ўзининг туғилиб ўсган жонажон она юртида илк бор ўз мутахассислиги бўйича иш бошлаган бу инсон кўплаб шогирдлар етиштирди. Pаъно Абдуллаева деганда бу сиймо чинакам меҳридарё устоз, меҳрибон шифокор ва фидойи замондош сифатида кўз олдимизда гавдаланади. 1965 йилнинг октябрига келиб, касалхона раҳбарияти опанинг ўз ишига бўлган интилувчанлик ва масъулият ҳиссини юқори баҳолаб, уни туман марказий туғруқхонаси мудири этиб тайинлади.

унутиб, ўзгалар учун яшаш ва бундан ҳузурлана билиш Pаъно опа учун ҳаёт мезонига айланган эди, десак муболаға бўлмас. 1970 йил июнь ойидан Pаъно Абдуллаевани туман ва республика раҳбарияти туман марказий шифохонасига бош шифокор этиб тайинлашди.

1933 йилда хом лойдан пахса девор қилиб қурилган касалхона биноси у пайтда зах тортиб ёрилиб, ҳалокатли ҳолатга келиб қолган эди. Тиниб-тинчимас опа Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Pеспубликалари давлат раҳбарлари олдига бир неча бор ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар қилиб, туманимиз марказида янги касалхона ва туғруқхона биноси қуришни давлат режасига киритишни сўрайди. Натижада унинг аризаси раҳбарият томонидан ижобий ҳал қилиниб, Қорақалпоғистон Pеспубликасининг ўша даврдаги раҳбарлари Қаллибек Камолов ва Камол Pизаевлар эътибори билан шифохона қурилиши бошланади.

1973 йилда Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳисобидан Амударё тумани марказий шифохонасига 2 та икки қаватли шифохона биноси қуриб берилиши тўғрисида қарор ва лойиҳа давлат режасига киритилиб, тез фурсатларда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 1974 йил баҳорида қурилиш ишлари бошланиб, 1975 йил кузида ҳар иккала 2 қаватли замонавий меъморлик услубидаги муҳташам шифохона биноси тантанали тарзда фойдаланишга топширилиши туманимиз тарихида қувончли воқеа бўлди.

1976 йилда эса яна бир уч қаватли шифохона биноси учун қурилиш лойиҳаси тайёрланади ва у 1977 йилда фойдаланишга топширилади.

Албатта, бу учала катта ҳажмдаги кўп қаватли биноларни лойиҳалаштириб, давлат қурилиш режасига киритишнинг ўзи бўлмаслигини раҳбарликдан озгина хабари бўлган ҳар қандай одам ҳам яхши билади. Буларнинг барчаси бош шифокор Pаъно Абдуллаеванинг идорама-идора тинимсиз елиб-югуришлари ва ундаги ўзига хос юксак даражадаги раҳбарлик салоҳияти мужассамлашганлигининг ижобий натижасидир.

1978 йилда туман фирқа қўмитаси янги бинога кўчиши муносабати билан қўмитанинг эски икки қаватли биноси ҳам таъмирланиб, марказий шифохона маъмурияти ихтиёрига топширилди. Бу бинога замонавий кўптармоқли поликлиника жойлаштирилди.

йигирма нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари иш билан таъминланди. Яхшидан боғ қолади, деганларидек Pаъно Абдуллаева шу сермазмун раҳбарлик фаолияти даврида қанчадан-қанча хайрли амаллар қилиб, юзлаб тажрибали, илмли шогирдлар тайёрлади.

1980 йилда Pаъно Абдуллаевани Амударё туман фирқа қўмитасининг котиблиги лавозимига тайинлашди. У бу лавозимда фаолият юритиб, туманда соғлиқни сақлаш, маориф ва маданият соҳаларини ривожлантириш ишларига бир неча йиллар давомида раҳбарлик қилди, хотин-қизлар ишларини яхшилаш борасида ташкилий-тарбиявий юмушларга бош-қош бўлади. 1986 йилдан эса яна туман марказий шифохонаси бош шифокори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

Pаъно Абдуллаеванинг оиласини нафақат туманимиздаги, балки Pеспубликамиздаги ибратли оилалар қаторига қўшсак арзийди. У кишининг турмуш ўртоғи Комил Соатов 30-сонли умумтаълим мактабида бошланғич ҳарбий таълим раҳбари ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келган. Ҳозирги кунда нафақада. Улар уч нафар фарзандларга ота-она, ўнлаб невараларининг севимли бувиси ҳамда бобоси бўлганлар. Катта қизлари Барно Соатова онасининг касбини тутиб, Самарқанд Давлат Тиббиёт олийгоҳининг даволаш факультетини тугатди, олий тоифали шифокор – марказий шифохонанинг жонлантириш бўлимида ишлаб келмоқда. Ўғли Баҳром Соатов ота касбини эгаллаган. Тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бош мураббий вазифасида ишлайди. Кенжа ўғли Алишер эса тадбиркор. Соатовлар сулоласи машҳур Соат полвонлар шажарасидан. Камол Соатов бир неча бор эркин кураш бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ўтказилган чемпионатларнинг мутлақ ғолиби бўлган.

Абдуллаеванинг меҳнатлари давлатимиз томонидан ўз вақтида муносиб баҳоланиб, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медали, бир қанча фахрий нишонлар, шунингдек, “Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган шифокор” каби юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бешафқат ўлим 2015 йилда билимдон ва тажрибали шифокор, кўплаб тиббиёт ходимларининг самимий ва меҳрибон устози, ташкилотчи раҳбар Pаъно Абдуллаевани орамиздан олиб кетди. Ҳар йили нишонланадиган “Хотира ва қадрлаш куни”да Pаъно Абдуллаеванинг содиқ дўстлари, фарзандлари, туманимизнинг кенг жамоатчилиги унинг руҳини ҳурмат билан ёдга оладилар, онахон устоз ҳақида илиқ сўзлар айтилади.

Ҳа, яхши инсонлар ва уларнинг яратувчанлик ишлари одамлар хотирасида абадий муҳрланиб қолади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026