28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 05:35
Мақолалар 👁 862

ОИЛАГА ҚУВОНЧ ЭМАС, ТАШВИШ ОЛИБ КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚ

ОИЛАГА ҚУВОНЧ ЭМАС, ТАШВИШ ОЛИБ КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚ

(Воқеий ҳикоя)

Фарида билан Ўктам тўйидан бир неча кунлар олдин, ота-оналари раъйига кўра учрашиб, турмуш қуришган бўлса-да, тўққиз йилдан бери сен-менга боришмади, бирини бири жониданда азиз билди. Фарзандсизлик ҳам уларнинг мустаҳкам боғланган ўзаро муҳаббат, меҳр-оқибат ришталарига рахна сололмади. Бироқ ёшлари ўттиздан ошиб, қирққа қараб кетаётгани учун бу муаммо кейинги йилларда уларни тобора қаттиқроқ азоблар эди. Ўктамнинг ота-онаси келинини туғмади деса, худди ўғли ундан кечиб юборадигандай, уларнинг фарзандли бўлишини қанчалар орзиқиб кутсада, тилига чиқаришмас, шу мавзуда гап очилса, “Яратганнинг карами кенг, умид қилайлик, атагани бордир”, – дейишарди, холос.

Ўша куни эр-хотин эрталабки нонушта пайти ўз қарорларини – яъни фарзанд асраб олишмоқчи эканлигини айтишганида шунинг учун ҳам ота-она аввал бироз рўйхушлик беришмади. Ахир ташлаб кетилган бола … қандай одам боласини ташлаб кетарди?.. Эрта-бир кун ноқобил аёлдан дунёга келган бола асли-наслига тортиб кетса, нима бўлади? Бизнинг ўзбекчилигимизда она ё ота вафот этганида ҳам ўз жигарбандини ҳеч ким қаровсиз қолдирмайди-да, қариндошлар ғамхўрлик қилади-да.

Чол-кампир узоқ мулоҳаза қилишди. Эртасига ниҳоят, нима бўлса ҳам яхшиликка бўлсин, эҳтимол бир етимга меҳрибонлик қилса, Худойим раҳм қилиб, ўзларига ҳам бериб қолар, деган умидда розилик билдиришди.

Ҳаммаси ўша кундан бошланди. Фарида болани янги туғилган вақтидан олсам, ким туғиб кетган бўлса ҳам, ўзим яхши тарбия бераман, деб ўйлаб, эрига буни жуда уқтирди. Керакли идораларга мурожаат қилишганида ҳам янги туғилган чақалоқ асраб олишмоқчи эканини айтишди. “Меҳрибонлик уйи” мудирасига телефон рақамларини бериб келганига қарамай, ўзлари ҳам кунора хабарлашиб туришди.

Бу дунёнинг бор шодлиги бола билан-да. Ота-боболаримиз ҳам болали уй – бозор, боласиз уй – мозор, деб бекорга айтишмаган.

Гарчи икки ойлик бўлса-да, кўзлари мунчоқдек- мунчоқдек, оппоқ юзлари беғубор, ширинтой қизалоқни хонадонига олиб келганидан бери Фарида фарзанд тотини яна ҳам чуқурроқ ҳис этди, назарида олам гулистон бўлиб кетгандай бўлди, ҳатто қизини “қутлуғ бўлсинлаб” келганларга кўрсатишга ҳам қизғаниб қолди. Баъзан уни бағрига босиб ўтириб, кўнглига: “Ким сени кўзи қийиб ташлаб кетган экан-а?” – деган ўй келар, ўз ўйидан ўзи қўрқиб кетиб, боласини маҳкамроқ қучоқлар, “сен ўзимникисан, фақат ўзимники” – дерди хаёлан.

Барча ташвишлар тиббиёт муассасаси ходимлари келиб, Фаридага “қизингизни касалликка қарши эмлашга олиб боринг, тиббий текширувдан ўтказинг”, – деган кунидан бошланди.

Фарида билан Ўктам худди бу ҳам бир ота-оналик мартабаси белгисидай, қизалоқни қўғирчоқдай ясатиб, болалар поликлиникасига олиб боришди. Барча тиббий текширувлардан ўтказишди, касалликка қарши эмлатишди.

– Қизингиздан олинган қон таҳлиллари натижасини кейин маълум қиламиз, ҳозирча ўсиб-улғайиши яхши, – деди уларни хотиржам қилиб ҳудуд шифокори.

Орадан ҳафта ўтиб, яна қон таҳлили топшириши лозимлигини айтишганида эр-хотин ҳанг-манг бўлиб қолишди.

– Ҳозирча бир нима дейишга эрта, шу таҳлил натижаси ҳам чиқсин, кейин гаплашармиз, – деди-да шифокор худди иши шошилинч одамдай, қоғоз титкилай бошлади.

Қон таҳлили натижаси … Орадан ҳафта ўтмай таҳлил натижасида қизалоқда ОИВ инфекцияси мавжудлиги аниқланганини айтиб келган тиббиёт ходимининг сўзларини Ўктам ҳам, Фарида ҳам гўё эшитмади, ё эшитса ҳам идрок этолмади. Чол-кампир ҳам худди кўзга кўринмас бир одам жонларини суғуриб олгандай, ўтирган жойларида мажолсиз вужудларга айланишди. Гўёки машъум хабар чароғон кундузни зулматга айлантиргандек, наинки зулмат, дунё остин-устун бўлиб кетгандек эди.

Зилдай оғир сониялар тўртала инсонни борган сари қаттиқроқ азоблар исканжасига олар, оппоқ чойшаблар тўшаб, маликалар тахтидай ясатилиб, ҳарир пардалар тутилган каравотчасига осилган ўйинчоқни митти қўлчалари билан тутишга уринаётган гўдаккина бу олам ташвишларидан, ўз туққан онасининг ҳайвоний нафсига эрк бериб, енгилтаклик йўлида ўзини қурбон қилиб юрганидан, шу йўлда орттирган бедаво касаллиги бегуноҳ норасида жонига дахл қилаётганидан бехабар эди…

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026