25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 13:16
Жамият 👁 511

“Шукуржон” хусусий-ижодий устахонасида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишланди

“Шукуржон” хусусий-ижодий устахонасида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишланди

Мамлакатимизда кейинги йиллари шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод қилиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси бунёдкорлик ишлари натижасида таниб бўлмас даражада ўзгармоқда. Туманимизда ҳам “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ жуда катта қурилишлар, ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

“Шукуржон” хусусий-ижодий устахонаси жамоаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимлиги белгилаб берган вазифалар асосида дастурга киритилган ҳудудларнинг бош режа схемалари тайёрланди. Асосий кўчалар бўйлаб жойлашган турар-жойлар, бино ва иншоотлар ташқи кўринишларининг олдинги ва кейинги ҳолати кўрсатилган ёйилмалар батафсил ишлаб чиқилди. Туман ободонлаштириш бўлими ва фуқаролар ҳисобидан турар жойларнинг томини янгилаш ва ташқи қисмини пардозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаб берилди.

Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастурига киритилган марказлашган маблағлар ҳисобидан бажариладиган объектлар Назархон овулидаги қишлоқ врачлик пункти, 3-сонли умумтаълим мактаби ва 10-сонли мактабгача таълим муассасаси, Қипчоқ шаҳарчасидаги 11-сонли умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш ҳамда 2-сонли мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Назархон овули ва Қипчоқ шаҳарчаси маъмурий биноларини капитал таъмирлаш ва шу каби бошқа бир қанча бино, иншоотларни жорий таъмирлаш лойиҳалари тайёрланди.

Мазкур йилда ижодий устахона жамоаси томонидан “Обод қишлоқ” дастурига киритилган учта қишлоқ, яъни Бештом маҳалласи Чойкўл ва Қиличбой овулларининг бош режа схемалари тайёрланди. Ўтган йилдагидек асосий кўчалар бўйлаб жойлашган турар жойлар, бино ва иншоотлар ташқи кўринишларининг олдинги ва кейинги ҳолати кўрсатилган ёйилмалар батафсил ишлаб чиқилди.

Марказлашган маблағлар ҳисобидан бажариладиган объектлардан Бештом маҳалласида 24-сонли умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш, Чойкўл овулида 22-сонли 540 ўринли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш, 60 ўринли 16-сонли мактабгача таълим муассаси, 90 ўринли 36-сонли мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш, 50 ўринли 30-сонли мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш, Қиличбой овули ҳудудидаги 554 ўринли 34-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ҳамда 60 ўринли 22-сонли мактабгача таълим муассасаси, 125 ўринли 27-сонли мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. Айни пайтда шу смета асосида пудратчилар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриладиган Бештом маҳалласи, Чойкўл ва Қиличбой овулларининг маъмурий биноларини капитал таъмирлаш ҳамда тадбиркорлар томонидан қуриладиган савдо, маиший хизмат кўрсатиш бино ва иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам тайёрлаб берилди.

Ҳозирги кунда ҳусусий корхонада 16 нафар малакали муҳандис ва архитекторлар меҳнат қилмоқда. Корхонамиз фаолият олиб бориш учун зарур бўлган замонавий компьютер ва ташкилий техникалар, плоттер ва принтерлар билан таъминланган. Лойиҳалар “CorelDRAWx3” ва “AutoCAD” дастурлари асосида, смета ҳужжатлари эса “TN qurilish” дастурлари асосида ишланмоқда.

Юртимизда дунёга донғи кетган меъмор ва қурувчилар яшаб ўтган. Минг йиллар мобайнида ўз кўркини йўқотмаган тарихий обидаларимиз ҳалига қадар жаҳон аҳлини лол қолдириб келмоқда. Биз ҳам аждодларимиз изидан бориб, уларга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз.

Х.ЎРОЗОҚОВ, лойиҳалар бош муҳандиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026