22.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.11.2026, 02:03
Мақолалар 👁 566

ОТАХОН ЖУPНАЛИСТДАН ЯНГИ ТУҲФА: “ШУНАҚА ДУНЁ БУ...”

ОТАХОН ЖУPНАЛИСТДАН ЯНГИ ТУҲФА: “ШУНАҚА ДУНЁ БУ...”

Бир файласуф ҳаётни театр саҳнасига, турфа тақдирли одамларни эса театрда роль ижро этаётган актёрларга менгзаган эди. Шуниси ҳам борки, актёр фаолияти давомида неча ўнлаб образлар яратса, инсонлар ҳаёт саҳнасига бир мартагина чиқадилар ва уларнинг йўллари турличадир. Умрни мазмунли ва элга манфаатли қилиб яшаш – ҳар кимнинг ўз қўлида.

Саксон ёш остонасида, аниғи 77 ёшида ҳам жамият олдида хайрли ишлар қилишга ўзида мажбурият сезиб, туманимиз адабий муҳитида устозлик қилиб, ижодкорлар сафининг олдида келаётган Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг янги тўпламини қўлимга олиб, кўнглимдан шундай хаёллар ўтди.

42 йил туман газетасида адабий ходим, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб нафақага чиққан устоз журналист кексайдим, деб қўл қовуштириб ўтиришни ўзига эп кўрмади. Турли мавзуларда мақолалар, шеърлар ёзиш билан чекланмай, 2014 йилда “Тўрт томирда жўш урган туғён”, 2015 йилда “Ҳаёт ҳадялари”, 2017 йилда “Минг бир фард” шеърий тўпламларини нашрдан чиқарди, амударёлик ижодкорларни бирлаштириш, ижодини рағбатлантириш, ёш ижодкорларни аниқлаб, қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси қошида ташкил этилган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг аъзоси сифатида фаол ҳаракат қилиб, тез-тез адабий кечалар, шеърият кечалари ўтказилишига бош бўлаётир, ёш қаламкашларга йўл-йўриқлар бераётир. 42 йиллик журналистик фаолияти чарчоғини писанд қилмай, яқинда яна бир эзгу ишнинг уддасидан чиқдилар. Турли йилларда, асосан, истиқлолдан аввалги йилларда ёзган ҳикояларини тўплаб, “Шунақа дунё бу...” номли китоб нашр эттирдилар. 18 та ҳикоядан иборат китобни мутолаа қилган киши инсон ички оламининг ранг-баранглиги, умр моҳияти ҳақида ўйга толади. Содда, ортиқча безакларсиз, равон тилда ёзилган ҳикояларнинг ҳар бири мутолаа жараёнида кўнглингизга ўрнашиб қолади, гоҳ севинасиз, гоҳ ачинасиз, гоҳ ўйга толасиз.

Яқин ўтмишимизнинг бир лаҳзаси акс эттирилган “Биканинг бувиси нега йиғлади”, ё муаллиф ўз болалик хотираларини акс эттирган “Икки тарсаки” ҳикоялари гўё ҳаётдан бизга сабоқ бераётгандай. “Мактуб эгаси ким?”, “Айтилмаган сўзлар” ҳикоялари ҳаётдаги салгина хатолар, оний лаҳзалар ҳам инсон ҳаётини ўзгартириб юборишга қодир эканлигини уқтиради, ҳушёр тортишга чорлайди.

Азиз устозимиз, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, ҳамон қўлидан қалами тушмай, ижод қилаётган Саъдулла ака Хўжаниёзовни ўқувчиларига атаган навбатдаги туҳфаси билан қутлайман ва янада баракали ижод қилаверишини тилаб қоламан.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026