25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 17:26
Жамият 👁 749

БУ МАСКАНДА МАЪНАВИЯТНИНГ ХУШ ҲАВОЛАРИ БОР

БУ МАСКАНДА МАЪНАВИЯТНИНГ ХУШ ҲАВОЛАРИ БОР

Туманимиздаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, 1990 йилда янги, замонавий бинога кўчиб ўтган. Ярим асрдан бери ушбу санъат масканини минглаб санъатсевар ёшлар битириб, ҳаётга йўлланма олдилар.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси 2015 йилда тўлиқ реконструкция қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича ажратилган синфхоналари замонавий ўқув-амалий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди.

Ёғоч ўймакорлиги, бичиш-тикиш ва тўқиш, металл билан ишлаш, ганч ўймакорлиги, тасвирий санъат дарсларини олиб боришда зарур бўладиган асбоб-ускуналар ўқитувчилар ва ўқувчилар хизматида.

Ўқувчи-ёшлар бу ерда, халқ чолғулари, анъанавий хонандалик, анъанавий созандалик, фортепиано, торли чолғулар, эстрада хонандалиги, дамли, зарбли чолғулар, хореография, тасвирий санъат – жами 11 та йўналиш бўйича таълим-тарбия олишади. Назарий билимларини мустаҳкамлашлари учун ҳар бир синф хонада 10 та фортепиано, 2 та рояль, барча йўналиш бўйича зарур мусиқа асбоблари, сольфеджио дарсини мукаммал ўзлаштиришлари учун электрон доска мавжуд. Шунингдек, мактабда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб театр ва анъанавий бахшичилик йўналиши фаолияти йўлга қўйилди.

Айни кунда мактабда 280 нафарга яқин санъатсевар ёшлар таҳсил олишмоқда. Уларга 39 нафар малакали мутахассис-ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда.

Мактаб ўқувчи-ёшлари турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Биргина жорий йилда Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудий босқичида мактабнинг 3 та ансамбли фахрли 2-ўринни эгаллади.

2019 йилнинг биринчи чорагида Нукус шаҳрида ўтказилган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг академик ва эстрада ижрочилиги бўйича Республика кўрик-танловида эса мактабнинг уч нафар ўқувчиси иштирок этишиб, 2- ва 3-ўрин соҳиблари бўлишди. Мактабнинг иқтидорли ёшлари туманимизда ўтказиладиган турли байрамларда ва давлат тадбирларида ҳамиша фаол иштирок этишади.

Тасвирий санъат йўналиши бўйича шуғулланувчи ўқувчиларга ёш ва иқтидорли ўқитувчи Муҳриддин Холиқов дарс беради. Муҳриддиннинг ўзи ҳам шу мактабда, тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олган. Устози, таниқли ҳайкалтарош Бозорбой Холимбетовдан тасвирий санъатнинг нозик сирларини пухта ўрганган Муҳриддин 14 ёшида тасвирий санъат йўналиши бўйича ўтказилган “Менинг мўъжаз Ватаним” Республика кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган ва ана шу ютуғи туфайли 2007 йилда Бенков номидаги рассомчилик коллежига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган эди.

Коллежда ўқиб юрган кезлари у “Келажак овози” республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади. 2010 йилда маданият ва санъат йўналишидаги коллежлар битирувчилари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг мамлакат босқичида ўз йўналиши бўйича фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди ва ўша йили Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг тасвирий санъат факультети маҳобатли ранг-тасвир бўлимига имтиёзли равишда, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Муҳриддин Холиқов мустақиллик тенгдоши, энди 28 ёшга тўлди. Унинг барча орзулари, яратажак катта ижодий ишлари ҳали олдинда. Бири қурувчи-меъмор, бири рассом, яна бирлари ўқитувчи – устоз бўлиш орзусида катта қизиқиш билан таълим олаётган ёшларнинг ҳам режалари бисёр. Ана шу режалар ва орзулар боис, бу даргоҳдан учирма бўлаётган ва бугун берилиб санъат сирларини ўрганаётган ёшлар сафи тобора ошиб бораверади. Чунки бу масканда маънавиятнинг хуш ҳаволари бор ва тасвирий санъат илми, мусиқа илми инсоннинг маънавий камолотида энг муҳим мезонлардан бири ва шундай бўлиб қолади.

Суратда: мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Муҳриддин Холиқов.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026