25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:53
Жамият 👁 468

“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Ҳар йили ўтказиб келинаётган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг мақсади  ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақиллигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш каби фазилатларни шакллантириш, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш учун аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришдан иборат.

Ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, таълим муассасаларининг, маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти катта.

“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Амударё тумани маҳаллалараро саралаш босқичи 4-10 ноябрь туманнинг 4 та ҳудудида ўтказилди ва унда 49 та фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этди.

Танловнинг саралаш босқичларини туман ташкилий қўмитаси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, “Маҳалла” фонди ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши аъзолари, туманда турли соҳаларда меҳнат қилаётган маҳалла фаоллари, фахрий меҳнат ходимлари кузатиб бордилар. Танловларда 4 та шарт асосида ҳудудлар бўйича энг намунали фуқаролар йиғинлари жамоалари аниқланди. Натижаларга кўра, танловнинг саралаш босқичларида 6 та фуқаролар йиғинининг жамоалари танловнинг туман  босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

20 ноябрь куни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат макаби биносида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. 5 нафар ҳакамлар ҳайъати 2 та шартни адолатлилик, ошкоралик тамойиллари асосида баҳоладилар.

Танловнинг 3-шарти иншолар танлови хам соҳа бўйича билим ва тажрибага эга бўлган ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Танловда 5 нафар иштирокчи белгиланган мавзулар асосида 2 соат давомида 2 нафар ўқитувчи назоратида иншо ёздилар ва мазкур ижодий ишлар 10 баллик тизимда баҳоланди. Натижалар танлов якунида эълон қилинди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра 1-ўринни "Жумуровул" маҳалласининг "Бобур ёшлари" жамоаси, 2-ўринни "Хизр эли" махалласининг "Келажак" жамоаси,  3-ўринни "Хитой" овулининг "Баркамол авлод" жамоаси эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Айтиш жоизки, танловда иштирочиларнинг ўз маҳаллалари ҳақида, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги билимлари яна бир бора синовдан ўтказилди.

Шунингдек, танловда санъаткорларнинг, хусусан мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактаблари иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишлари ташкил этилиб, тадбир байрамона руҳда ўтказилди. 

Ғолиблар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрликлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ирода Эрдошева, жамоатчи мухбир

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026