25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:12
Жамият 👁 672

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ 2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ЎЗГАРТИРИЛДИ

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ  2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ЎЗГАРТИРИЛДИ

Мамлакатимизда шу йилнинг 1 январидан бошлаб янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига амал қилинади. Шу муносабат билан эндиликда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига тегишли ўзгаришлар киритилади.

2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги Давлат бюджети тўғрисида”ги 589-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари белгиланди. Шунингдек, мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам, маҳаллий йиғимларнинг чегаравий ставкалари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳам қатъий белгиланган миқдори кўрсатилди.  Автотранспорт воситалари сотиб олинганда ва вақтинчалик четдан олиб кирилганда ички ишлар органларида уларни рўйхатдан ўтказганлик учун автотранспорт воситалари эгалари томонидан тўланадиган йиғимлар ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ҳудуддан транзит ўтиши учун йиғимлар ставкалари ҳам тасдиқланди.

Таъкидлаш жоизки, ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига – айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига – жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилди.
Эндиликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги 136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси билан тақдим этилиб, белгиланган имтиёзлар ва ставкалар 2020 йил 1 апрелгача амалда бўлади.  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилган имтиёзлар ва ставкаларга эса уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амалда бўлади.

Бозорлар учун уларни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказган ҳолда махсус солиқ режимлари бекор қилинди. 2020 йил 1 январдан бошлаб, бозорлар аввалги солиқ тўлаш тартиби,  яъни даромаднинг 50 фоизи ўрнига умумдавлат солиқларини (агар реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд. сўмдан ошган бўлса) – юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва 20 фоизли оширилган ставкада фойда солиғини тўлайди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни ёки 2020 йилдан бошлаб ўртача 25 фоизгача пасайтириладиган қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг янги таҳририда ҳисоб-варақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши ҳам белгиланган.

Солиқ органларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни ўз вақтида қайтариш учун жавобгарлиги кучайтирилди. Ортиқча ундирилган солиқ ва молиявий санкциялар суммаларини, ушбу суммаларни ундириш, тўлаш даврида амалда бўлган Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда қайтарилади.

Солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш бўйича ҳам ўзгаришлар киритилган бўлиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан  ҚҚСни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бекор қилинади. Солиқ даври бир ой бўлганлиги учун 2020 йилдан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органларига ортиб бормайдиган якун билан тақдим этилади. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш ҳар ойда – ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Фойда солиғи бўйича  банклар, цемент ва полиэтилен гранулаларни ишлаб чиқарувчилар ҳамда уяли алоқа операторлари учун солиқ ставкаси 20 фоиз миқдорида сақланган. Бозор ва савдо комплексларида 20 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади. Ижтимоий соҳалар ва бошқа солиқ тўловчилар учун 15 фоиз миқдорида ставка ўрнатилган. Жорий тўловлар учун маълумотнома тақдим этилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича эса 2019 йилда амал қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари сақланиб қолинади. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12 фоиз. Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадларга 5 фоиз миқдорида солиқ солинади.

Ижтимоий солиқ бўйича солиқ ставкаси давлат корхоналарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, устав фондида 50 ёки ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган юридик шахсларга ва уларнинг таркибий бўлинмаларига нисбатан 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ягона ер солиғини бекор қилиш ва солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифаси учун ҚҚСни мажбурий тўлаш киритилишини ҳисобга олган ҳолда, айланмадан  солиққа тортилмайдиган шахслар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда. Шу сабабли, солиқ даврида товарлар, хизматлар сотишдан олинган даромадлари 1 млрд. сўмдан ошмаган амалдаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда даромадлари 100 млн. сўмдан ошган, лекин 1 млрд. сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни қўллашга ҳақли эмаслар.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ ставкаси 2 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. Қурилиши белгиланган муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан эса солиқ ставкаси 4 фоиз миқдорида белгиланмоқда. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланади. Яъни солиқ ставкалари 2019 йил даражасида сақлаб қолинди.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқни ҳисоблаш тартиби жорий этилади. Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳам жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.

Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи жисмоний ва юридик шахсларга солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини тақдим этиш муддати 1 мартдан кечиктирмай белгиланиши кўрсатилди. Солиқни тўлаш муддати йилига икки марта 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларга бўлиб белгиланди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. 2020 йил 1 январдан бошлаб, алкоголь маҳсулотларини (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар учун алкоголь маҳсулотларини (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 1 куб метр учун 21 900 сўм миқдорида, бошқа мақсадлар учун эса ер усти сув ресурслари манбалари бўйича 1 куб метр учун 410 сўм ҳамда ер ости сув ресурслари манбалари бўйича 1 куб метр учун 490 сўм миқдорида белгиланмоқда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳам ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.

Янги таҳрирдаги Солиқ Кодексининг электрон нусхаси Молия вазирлигининг www.mf.uz ва Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz сайтларида жойлаштирилган бўлиб, киритилган ўзгаришлар билан тўлиқ танишиб чиқиш мумкин.

О.АШИРБАЕВ, туман ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026