25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 21:35
Жамият 👁 545

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 134 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари ўрганилди

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 134 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари ўрганилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Турли дастурлар доирасида тадбиркорлик истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратилди. Натижада юртимизда янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони ўсди.

Ундан ташқари, Президентимизнинг ўтган йилги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди. Қабулхоналарга асосий вазифа сифатида тадбиркорлик фаолиятини тобора кенгайтириш, улардаги муаммолар ечими билан тизимли ишларни ташкил этиш, энг асосийси уларни доимий қабул қилган ҳолда мурожаатларни кўриб чиқиш тизими белгилаб берилди.

Ўтган қисқа давр мобайнида Бош вазирнинг туманимизда ташкил қилинган Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида ҳам тадбиркорлар қабул қилиниб, дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда бир қанча ишлар амалга оширилди. Бугунги кунгача қабулхонага 134 нафар тадбиркорлар томонидан 144 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди.  Мурожаатларнинг барчаси ўрганилиб, 87 таси ижобий ҳал этилди. Шундан 57 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабулхона масъуллари мурожаатлар юзасидан ижро жараёнларида ҳам бевосита иштирок этиб, уларнинг қисқа муддатларда ҳал қилинишини таъминлади.

 “SARDOR BEGJON” оилавий корхонаси раҳбари Сарвар Бекчанов 2019 йилда ўзи яшайдиган Қиличбой овулида тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун ер майдони олган эди. Ушбу бино қуриб битказилганидан сўнг, тадбиркор электр таъминотига уланишда муаммога дуч келди. Бу муаммони ҳал қилишда кўмак сўраб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат қилди. Қабулхона томонидан электр тармоқлари корхонаси билан тизимли ишлар ташкил этилиши натижасида мурожаат қисқа муддатда ижобий ҳал этиб берилди.

Тўлқин овулида яшовчи “AMU-ANORLARI” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Пўлат Абдураҳмонов ҳам “Микрокредитбанк” туман филиалидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида анор кўчатларини олиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида ушбу мурожаат кўриб чиқилди ва “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан 30 млн. сўм миқдорида кредит ажратилиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

 “AMU SHAXJAXON” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Жаҳонгир Ражапов Беш том маҳалласи ҳудудида чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни маҳаллий бозорга ва экспортга чиқаришни мўлжаллаётган тадбиркор цехни газ тармоғига улашда муаммоларга дуч келди. Шу сабабли у тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам сўради. Қабулхонада мурожаат кўриб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа муддат ичида газ тармоғига улаб берилди.

Қабулхона ходимлари томонидан мурожаатчиларга амалдаги қонунчилик асосида йўл-йўриқ ва тушунчалар  берилиб борилмоқда. Айни пайтда қабулхона қошида “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатмоқда. Порталда мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиш саналари ҳамда ҳолати акс эттириб борилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби ишлар туман аҳолиси ва тадбиркорлари фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Бу эса ўз навбатида тадбиркорлар сафи кенгайишига хизмат қилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026