25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 21:35
Жамият 👁 682

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди

Мамлакатимизда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, солиқ тўловчиларга берилаётган имтиёзлар, солиқларнинг туб моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда солиқ органлари билан солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг ошкоралигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил олиб борилмоқда.
25 январь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва ҳисобчиларига етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.

25 январь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва ҳисобчиларига етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарни туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одилбек Аширбоев очди ҳамда олиб борди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармасининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Айдос Сеитов, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Муҳаммад Бердиев, Амударё тумани Давлат Солиқ инспекциясининг бошлиғи ўринбосари Расул Ўрозимбетов, Амударё тумани “Солиқ-сервис” Давлат унитар корхонаси ходими Сардор Ибрагимовлар қатнашдилар. Шунингдек, туман Давлат Солиқ инспекциясининг маъсул ходимлари ҳамда 147 та хўжалик юритувчи субъектлари ва 65 та якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок қилдилар.

Ушбу семинар 2020 йилдан солиқ сиёсатига киритилаётган янгиликлардан 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда жорий йил учун “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида ўтказилди.

Семинарда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, юридик шахсларни солиққа тортиш масаласидаги ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш борасидаги ўзгаришлар, солиқ назорати шакллари, турлари, ўтказиш тартиби ва муддатлари каби масалалар юзасидан мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Сўзга чиққанлар таъкидланганларидек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 боб 480 та моддадан иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида қатор янгиликлар жорий этилган. Хусусан, солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди, яъни солиқлар олдинги 13 туридан тўрттаси қисқартирилиб, 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди. Солиқ органларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни, солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилди. Ваҳоланки, олдинги Солиқ кодексига асосан қўшилган қиймат солиғи бўйича “манфий” қолдиқ фақатгина экспортёрларга қайтарилиб келинаётган эди. Жорий йилнинг 1 июлидан мазкур тартиб жорий этилса, шу йилнинг ўзида корхоналарга қўшимча равишда 2 трлн. сўм миқдоридаги маблағ давлат бюджетидан қайтариб берилади ва бу хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини яхшилашга олиб келади.

Йиғилишда Солиқ кодексига киритилган шу каби қатор янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди. Қолаверса, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгариш ҳамда қўшимчалар билан ҳам таништирилди.           
Семинар давомида хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, ҳисобчилари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун соҳадаги ўзгаришлар, мутахассислар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан интерактив усулдаги кўргазмали материаллар тақдим қилинди ва видеороликлар асосида тушунчалар берилди.
Йиғилиш сўнгида хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳисобчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026