25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:04
Жамият 👁 281

“ЗУККО КИТОБХОН” ТАНЛОВИ ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛЛИККА УНДАЙДИ

“ЗУККО КИТОБХОН” ТАНЛОВИ ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛЛИККА УНДАЙДИ

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатгўйи. Баъзан ҳаётда топа олмайдиган моҳиятларни китоблардан топамиз. Шунинг  учун ҳам турмушдаги зиддиятларни енгиб ўтишда биз китоб мутолаасидан куч оламиз.

Ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан муҳофаза қилиш, турли хил “ахборот хуружлари”дан ҳимояланиш учун мафкуравий иммунитетни ошириш муаммоси ҳам ўнлаб китобларда ўз аксини топган. Бундай китобларни қунт билан мутолаа қилганларнинг “ахборот хуружлари”га қарши иммунитети юқори даражада бўлади. Шу боис мамлакатимизда ёш авлодни китоб мутолаасига жалб этиш, китобхонликка қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди ва кўплаб самарали ишлар амалга оширилди.  

76-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Зукко китобхон” танловида китобхон ёшлар бу ҳақда тўлиб-тошиб гапирдилар. Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларнинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ва  китоб ўқишни канда қилмаслик кераклигини сўзладилар. Айниқса, ёшларнинг  ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни борлигини, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундашини алоҳида таъкидладилар.

Шундан сўнг, 7-синф ўқувчилари бешта шарт бўйича ўзларининг китобхонлик қобилиятларини амалда намоён этдилар. Уларнинг билимдонликлари танлов иштирокчилари ва устозлар томонидан эътироф этилди.

Аввало иштирокчилар ўзларини таништириш шартини қойилмақом қилиб уддалашди. Ўзи, оиласи, орзуларини шеърий талқин этишиб, барчанинг олқишига сазовор бўлдилар.

Танловнинг иккинчи шарти “Мақоллар матнини давом эттириш” деб номланди. Бунда иштирокчиларнинг эслаб қолиш қобилияти, халқ оғзаки ижодидан қанчалик хабардорлиги, нутқ маданияти синовдан ўтказилди.

Мумтоз ва ҳозирги замон ўзбек адабиёти ҳамда чет эл адабиёти намояндаларининг асарлари юзасидан бўлган савол-жавоблар, ўзлари ўқиган асарлар бўйича саҳна кўринишларини намойиш этиш, баҳри-байтлар айтишиш каби шартлар янада қизиқарли бўлди.

Танловнинг ҳар бир шарти бўйича иштирокчиларнинг қобилиятлари ва маҳоратлари томошабинлар томонидан олқишланди. Бу эса ҳар бир ёш қалбда китобхонликка ҳавас ва ихлос уйғотди.

“Зукко китобхон” танловининг ғолибларини аниқлашда уларнинг ҳар бир шарт бўйича олган балларидан ташқари, мутолаа маданияти ва матнларни ифодали ўқиш санъати, ўзини тутиши, саҳна маданиятига амал қилишлари ва нутқ маданиятига ҳам алоҳида эътибор берилди. Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, 7-“В” синф ўқувчилари танлов ғолиби бўлдилар.

“Зукко китобхон” танловининг фаол иштирокчиларига мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026