25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:04
Жамият 👁 257

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ёшлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Бешта муҳим ташаббус ёшларнинг онгли ва билим даражалари юқори бўлиб ўсиб улғайишида катта имкониятлар эшигини очиб беради.

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан бу бешта муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳиятини мактаб ўқувчилари, ёшлар, кенг жамоатчилик орасида тарғибот қилиш мақсадида иш режалар тузилиб, амалий ишлар бажарилмоқда. Ташкилот томонидан шу мақсадларни амалга ошириш учун жойларда турли учрашувлар, тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ташкилот иш режасига мувофиқ туманимиздаги 44-сонли умумтаълим мактабида “Маҳорат мактаби” тадбири ўтказилди. Унда мактабдаги адабиёт, бадиий ижодга ҳавас қўйган, тасвирий санъат йўналишидаги иқтидорли ўқувчилар жам бўлишди. Мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Манзура Султонова ҳамда “Жайхун илҳомлари” ННТдан ташриф буюрган ижодкорлар ўқувчиларга наср ва назм сирлари ҳақида сўзлаб беришди.

Учрашув давомида мактабдаги жуда кўп ўқувчи-ёшларнинг ижодга қизиқиши намоён бўлди. Мактабнинг 5-синф ўқувчиларидан Акром Кўкланов, Севинчой Муродбоева, 6-синф ўқувчиларидан Асалой Қурбонбоева, Хуршида Ўринбоев, 7-синф ўқувчиси Роза Шомуродова, 10-синф ўқувчиларидан Сурайё Ражабова, Диёра Эримбетова, Соҳиба Аҳмаджоновалар ўзларининг янги ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Уларнинг устози, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Манзура Султонова ҳам ўзининг ижод намуналаридан  бизга тақдим этди.

Мазкур умумтаълим мактабида ҳозирги кунда 530 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб, билим сирларини эгалламоқда. Мактабда фаолият юритаётган 49 та фан тўгаракларига 509 ўқувчи жалб қилинган. “Тилшунослик” фани тўгарагининг 64 нафар, “ёш адабиётшунослар” тўгарагининг 30 нафар аъзолари борлиги ҳам мактабда кўплаб ёш адабиётшуносларнинг етишиб чиқаётганлигидан далолат беради.

Шунингдек, мактабдаги “Ёш рассомлар” тўгарагида фан ўқитувчиси Мақсуда Холимбетова тасвирий санъатнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. У ўзидаги бор иқтидорни шогирдларига сингдириш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Фидойи устознинг самарали меҳнати натижасида ёш рассомлардан 8-синф ўқувчиси Содиқжон Исмоилов, 5-синф ўқувчиси Акмал Жумамуродовлар туман, республика миқёсидаги танловларда иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда. Ёш рассомларнинг тасвирий санъат соҳасидаги билимлари кишини ҳайратга солади. Буларнинг барчаси узлуксиз изланишлар натижасидир. Ёш иқтидор эгаларнинг маҳорати, тасвирий санъатни пухта ўргангани чизган расмларида ҳам акс этган.

Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари янгилик сифатида яқинда театр ва санъат тўгараги ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида айтиб ўтишди. Бу қувонарли ҳол, албатта.
Бир сўз билан айтганда, мазкур умумтаълим мактабида ёш авлоднинг келажакда етук мутахассислар бўлиб етишишлари учун уларнинг устозлари томонидан намунали ишлар  олиб борилмоқда.

Худди шундай тадбир 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Ҳозирги кунда 940 нафар ўқувчи билим олаётган ушбу мактабдаги ижодкор, иқтидорли ўқувчилар мазкур тадбирда катта қизиқиш билан қатнашдилар.

Тадбирда дастлаб ўқитувчилар ўқувчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 16 та фан тўгараклари мунтазам ишлаб турганлиги, бу тўгаракларга 480 нафар ўқувчи жалб қилинганлиги тўғрисида сўзлаб ўтдилар. Биргина адабиёт ва бадиий ижод йўналишида 7 тўгарак ташкил этилганлигини ўқувчилар ҳам мамнуният билан эътироф этдилар.

Мактаб кутубхонасида ёш ижодкорлар билан ўтказилган суҳбатда 6-синф ўқувчиларидан  Ёрқиной Кенжабоева, Мадина Ҳайитжоновалар ўзларининг янги ёзилган шеърларидан ўқиб бердилар, 10-синф ўқувчиси Ирода Оймирзаева ўзи ёзган ҳикояни сўзлаб берди. Мусиқага ҳавас қўйган 10-синф ўқувчиси Оғабек Хасанов эса жонли ижрода қўшиқ куйлади.

Ўқувчиларнинг самарали ижод қилишида мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Гулойим Бегжанова, Матлуба Қурбониязовалар яқиндан ёрдам бериб келишмоқда. Шунингдек, мактабда ҳар бир муҳим саналар муносабати билан тадбирлар ўтказилиб турилади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус катта имкониятлар эканлиги ҳам ўқувчиларга мунтазам равишда кенг миқёсда тушунтирилмоқда.
Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳар томонлама билимли, ташаббускор инсон бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган. Ёш авлод вакиллари ҳам ўз навбатида илм самараси сифатида ўз иқтидорларини турли йўналишларда намоён этиб келмоқдалар. Ўқувчиларнинг бу ғоялари ва ташаббуслари бошқалар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ўрозали РЕЙИМОВ.
“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси
.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026