26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:34
Жамият 👁 357

4-сонли МТТда "Буюкларга эҳтиром" деб номланган тадбир ўтказилди

4-сонли МТТда "Буюкларга эҳтиром" деб номланган тадбир ўтказилди

Мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш мактабгача таълим тизимидаги энг долзарб бўлиб турган масалалардан бири. Шу боисдан ҳам янгидан-янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда, фаолият кўрсатиб турган ташкилотларга ғамхўрлик кучаймоқда. Болажонларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, соғлом овқатлантириш ва жисмоний фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Болаликда олинган билим – тошга ўйилган нақш каби ўчмайди. Аксинча, уларнинг интилишларига қанот бағишлайди.

Туманимизда фаолият юритаётган 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг зеҳнини юксалтирувчи турли фан, спорт тўгараклари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари мунтазам ишлаб турибди. Ташкилотда айни кунда – нафар болажонлар таълим-тарбия олишмоқда. Уларга “Илк қадам” дастури ва бошқада илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланилган ҳолда машғулотлар олиб борилиб, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга эътибор берилаётир.


Шу йилнинг 14 февралида буюк бобокалонларимиз, мумтоз адабиётимизнинг улуғ намояндалари мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан ўтказилган “Буюкларга эҳтиром” деб номланган маънавий-маърифий кечада ҳам болажонларнинг тарбиячиларидан олаётган сабоқларини қай даражада ўзлаштираётганликлари намоён бўлди.

Тадбирда ташкилотнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Дилдора Искандарова тарбияланувчиларига Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, уларнинг ақлу-заковати, билимдонликлари, ҳаёти давомида амалга оширган ибратли ишлари ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг, кичкинтойлар бобокалонларимиз ижодига мансуб ғазал, рубоий ва достонлардан намуналарни ифодали қилиб, ёд айтдилар. Болажонларнинг миллий кийимларда мумтоз адабиётимиз намуналарини ширин забонда ижро этишлари тарбиячиларни ҳам, тадбирга ташриф буюрган ота-оналарни ҳам тўлқинлантириб юборди. Айниқса, болажонлар томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишида саркарда Бобур ва сарой аёнлари образилари ифодалангани барчага манзур бўлди.“Нон иси”, “Тандир қура олмаган – уй қура олармиди”, дея номланган саҳна кўринишларини ҳам болажонлар юксак маҳорат билан ижро этдилар.

Тадбир ташкилотнинг мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Дилдора Искандарова, катта гуруҳ тарбиячилари Манзура Ражабова, Манзура Аҳмедова, Нигора Йўлдошева, мусиқа раҳбарлари Илҳом Худоёров, Нурбек Ражабов, рақс тўгараги раҳбари Назокат Исмоиловалар ҳамкорлигида тайёрланди.

Тадбир болажонларни икки улуғ мутаффакир шоир ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ таништиришга, буюкларга нисбатан кўнгилларида эҳтиром уйғотишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Бу каби маданий-маърифий тадбирлар болажонларда улуғ аждодларимизга эҳтиром, она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиради. Буюк бобомиз асарларида тараннум этилган умуминсоний қадриятлар эса уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом, юксак маънавиятли бўлиб улғайишларида муҳим ўрин тутади.

О. Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026