21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 20:17
Жамият 👁 470

“Чордара” маҳалласида депутатлар иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди

“Чордара” маҳалласида депутатлар иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари жойларга бориб, аҳоли билан учрашувлар ўтказишмоқда.  Уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, ўз ваколатлари доирасида ҳал қилишга ва тегишли жойларга етказишга ҳаракат қилишмоқда.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ҳам тумандаги “Чордара” маҳалласида мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимини топишда ва бартараф этилишида кўмаклашиш мақсадида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова,  депутатлик гуруҳи аъзолари, туман Кенгаши депутати Муяссар Раҳматуллаева, Жўқорғи Кенгес депутати Қувонч Боймуродовлар қатнашдилар. Шунингдек, туман Aдлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсупов ҳам иштирок этди.


Сайёр қабулда туман Aдлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсупов аҳолига дастлаб янги даврнинг муҳим талаби сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш – бугунги кундаги ислоҳотларнинг бош  ғоясига айланганини таъкидлади. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш жараёнида уларда қонунларга нисбатан ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлаш, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари билан бирга ҳуқуқий мажбуриятларини ҳам бажариши лозимлигини тушунтириб ўтди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари, мурожаат қилиш тартиби тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Сайёр қабулда иштирок этаётган партиянинг туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам мамлакатнинг тараққиёти мазкур давлат ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қонунлардан ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қанчалик хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан муносабатига боғлиқлигини, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, республикамиздаги барча давлат органларининг асосий вазифаларидан бири эканлигини эътироф этишди.

Ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди.
Ушбу ҳудуд аҳолиси асосан газ босими пастлиги муаммо бўлаётганини билдиришди ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Ҳудуддаги муаммоларнинг ечимини топишда кўмак бериш мақсадида иштирок этаётган туман Электр тармоқлари корхонаси, “Қорақалпоқгаз” туман филиали мутасаддилари бу борада аҳолини қийнаётган саволларга жавоблар беришди.

Сайёр қабул давомида аҳоли фикрлари, таклифлари ўрганилиб, амалий натижа учун чоралар кўриладиган бўлди.
Юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида депутат томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
Жойларда давом этаётган бу каби сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Давлат органлари раҳбарларининг аҳоли билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилиши уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026