26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:34
Жамият 👁 564

Таълим-тарбия бешикдан бошланади

Таълим-тарбия бешикдан бошланади

Ҳа, бу асрлар давомида ўз исботини топган ҳақиқат. Момоларимиз, оналаримиз болани бешикка белаб, уни ухлатиш учун бешик тебранишларига мос равишда алла айтишган. Алла айтиш жараёнида онанинг боласига  бўлган меҳр-муҳаббати, орзу-умидлари билан бирга бирга яхши ниятлари, тилаклари ифода этилади.
Севимли шоиримиз Чўлпон “Бир бола ухламаса, алла айтадилар. Бола тез ухлаб кетар.  Чунки ул андан бир лаззат ҳис қилур” дея ёзган эди. Ҳа, алла орқали бола руҳига иймон, Ватанга муҳаббат, ҳурмат ўз туғилган оиласига садоқат туйғулари сингдирилади.

Меҳр-муҳаббатдан яралгувчи бу ҳузурбахш, оромбахш қўшиқнинг умрбоқийлиги боиси ҳам шу бўлса, ажаб эмас.
Яқинда туманимизда фаолият кўрсатаётган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “Д” ҳарбий қисми ҳарбий хизматчиларининг турмуш ўртоқлари ўртасида “Таълим-тарбия бешикдан бошланади” деб номланган алла ижро этиш борасидаги ўтказилган танловда ҳам халқимизнинг миллий бойлиги ҳисобланган ушбу фольклор қўшиқлар аҳамиятини тарғиб этиш бош вазифа қилиб олинди.

Кўрик-танловда “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Г.Юсупова, 9202 “Д” ҳарбий қисмдан Э.Жўрабоев, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси  Б.Хўжамуродовалар иштирокчиларнинг чиқишларини одилона баҳолаб бордилар.


Кўрик-танловда 10 нафар ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг чиқишларини, ўзбекона кийиниши, халқимизнинг урф-одатларига кўра бешикка ўнғай ҳолатда ўтириб, алла айтиши, қўшиқ матнининг  мазмундорлиги, ижро маҳорати каби мезонлар асосида баҳолаб бордилар.
Шуниси эътиборлики, гўдак вужудига она сути билан бирга кирадиган бу умрбоқий қўшиқни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшовчи оналар турлича оҳангда, матн мазмунига қараб, гоҳ илтижоли, гоҳ қувончли оҳангда куйлашади.

Аллада илоҳий куч бор. Унинг эркаловчи, таскинбахш сўзлари бола руҳиятини тинчлантириб, осуда ором олишига, тетик ва тиниқиб уйғонишига олиб келади. Шунингдек, аллага  оналарнинг орзу-истак, умидлари қўшиб куйлангани – эрта бир кун чақалоқнинг ота-онаси орзу қилганидек инсон бўлиб вояга етишига ижобий таъсир қилади.

Маънавий таълим-тарбияни бешикдан бошлаш, авлодлар камолига хизмат қилиши шубҳасиз.
Алланинг тарбиявий аҳамиятини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мазкур танловда биринчи ўринни Нилуфар Йўлдошева, иккинчи ўринни Гулсанам Умирова, учинчи ўринни Лайло Бахтиёровалар эгалладилар.

Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Фазилиддин МАҲАМАДИЕВ,
9202 “Д” ҳарбий қисм хизматчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026