25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 10:58
Жамият 👁 426

ШИШАДА ЧЎКАЁТГАН УМР

ШИШАДА ЧЎКАЁТГАН УМР

“Тўхтатишим керак”, “Бугун тўхтатаман”, “Энди тўхтатолмайман!..” Баъзан мана шундай силтовлар билан ичкиликка зое бўлаётган умрларни кузата туриб, ўша нарсани яратган олим нима учун ўзини ўлдирганига жавоб топгандай бўламан.

Соғлом турмуш тарзига раҳна солаётган, миллионлаб оилаларни бузиб, айрим гумроҳларнинг ҳаётига зомин бўлаётган спиртли ичимлик афсуски, ҳаётимиздан тобора кўпроқ ўрин олаяпти. Биз соғлом турмуш тарзини қандай яратиш кераклиги ва унинг аҳамияти ҳақида озми-кўпми биламиз. Бу йўналишда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳам хабардормиз. Бироқ ичкиликка ружу қўйиш муаммонинг илдизи эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Бир нарса аниқки, ҳеч бир инсон онасининг қорнидан пиёниста бўлиб туғилмайди. Кимлардир тўқликдан, кимлардир йўқликдан, айримлар эса, қандайдир дард ёки ташвишни унутиб, кайф уммонига ғарқ бўлиш учун қадаҳ кўтаради. Ва алал-оқибат қадаҳлар шишаларга уланиб, қадаҳ тутувчи ўша “уммон”га чўкиб ғарқ бўлади. Агар ичкилик инсонни ғам-аламдан фориғ этиб, муаммоларини ҳал этганида эди, бу дунёда бахтсиз инсон бўлмаган бўларди. Алкоголизм касаллигининг келиб чиқиш сабабларига тўхталар эканмиз, унинг оқибатлари, сўнгги манзили қаергача боришини ҳам айтиб ўтиш зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё миқёсдаги алкоголь статистикаси бўйича ҳар беш йилда бир марта ушбу муаммони кенг тадқиқ қилади. Бу мавзу бўйича сўнгги таҳлилий ҳисобот 2014 йилда нашр этилган. Статистика шундай дейди: алкоголизм умумий қабул қилинган фикрларга кўра, мақоми, маълумоти ва даромади паст бўлган ижтимоий гуруҳларга хосдир. Ҳар йили дунёда ўртача ҳисобда ўлимнинг 4 фоизи спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш натижасида содир бўлади. Бу 2,5 млн. кишига тўғри келади.

Бахтсиз ҳодисалар-29,6 фоиз, онкологик касалликлар-21,6 фоиз, жигар циррози-16,6 фоиз, юрак қон-томир касалликлари-14 фоиз, бошқа сабаблар-18,2 фоиз.

Алкоголли ичимликлар таъсирида турли хил жиноятлар содир этилади. Спиртли ичимликларга қарам бўлган ота-оналардан кўпинча носоғлом насллар туғилади. Ота-оналар ичкиликбозлигининг тарбиявий таъсири болалар учун жуда салбий ва оиланинг моддий таъминоти учун ҳам зарардир. Айниқса, бу иллат жамиятнинг равнақига салбий таъсир қилади. Шукурки, биз ичкиликка муккасидан кетган халқ эмасмиз. Бу, албатта, бизнинг миллий менталитетимиз ва инсонпарварлик деб номланган эзгу фазилатларимиз меваси. Қадриятларимизда ҳалол ва ҳаром деган тушунчалар чегараси аниқ белгиланган.  Бироқ афсуски, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, орамизда Худога илтижо қабилидаги дуосифат сўзлардан фойдаланиб, қадаҳ сўзлари айтгувчилар, давраларда қадаҳ тутганча “Аллоҳ узоқ умр берсин”, “соғлигинг учун оламиз” дея тилак билдиргувчилар ҳам йўқ эмас. Нақадар маънавиятсизлик: Спиртли ичимликни истеъмол қилиб туриб, мустаҳкам саломатлик тилаш... 

Минг шукроналар бўлсинки, ЖССТнинг алкоголь ичимликлар истеъмоли борасидаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон энг охирги ўринларнинг бирини эгаллайди. Бироқ бу муаммога тўлалигича барҳам берилди, дегани эмас. Зеро, ён-атрофимиздаги  спиртли ичимликка муккасидан кетган дўстимизни, яқинимизни тўғри  йўлга, тўғри ҳаётга қайтишига кўмаклашмас эканмиз, жиноятчилик, турли пасткашликлар болалайверади. Тиббиёт далолат беришича, спиртли ичимликлардан воз кечиш мумкин. Бунинг асосий шарти – шифокор тавсияларидан фойдаланиб, бўш вақтнинг аниқ жадвалини тузиш, спиртли ичимлик дозасини камайтириш ва аста-секин нолга олиб келиш зарур. Энг муҳими, оғир психологик вазиятларда тушкунликка тушмаслик лозим.

Ҳа, ниятинг – йўлдошинг, дейди халқимиз. Агар инсонда энг аввало соғлом, элда обрў-эътиборли бўлиб яшаш, яхши ишлар қилиш нияти бўлса, у ҳеч қачон йўлидан адашмайди, шишага ғарқ бўлмайди.

Азиза МАДРАҲИМОВА,

ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026