25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:33
Жамият 👁 466

ЎЗИНИ ЎЗИ МЕҲНАТ БИЛАН БАНД ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ГУВОҲНОМАСИ БЕРИЛАДИ

ЎЗИНИ ЎЗИ МЕҲНАТ БИЛАН БАНД ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ГУВОҲНОМАСИ БЕРИЛАДИ

Мамлакатимиз фуқаролари ўзлари хоҳлаган фаолият тури билан шуғулланиб, даромад топишлари ва оиласини боқишлари, кексайганда ёшга доир, шунингдек, меҳнат лаёқатини йўқотганда ногиронлик пенсиясини олишлари мумкин.

Одамларимиз орасида шундай тоифалари ҳам борки, бирон корхона, идора, ташкилотда ўзига қулай иш топа олмай, турли мавсумий ишларда ишлашади ёки оиласида томорқа, чорва билан шуғулланиб даромад топади. Бироқ унинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмайди. Бу вақт ўтиб кексалик нафақаси ёшига етганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқаради.

Ҳукуматимиз фуқароларни бундай муаммодан ҳимоя қилиш мақсадида 2019 йил 9 июлда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур қарорда 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик  меҳнат гувоҳномалари, шундай  гувоҳнома эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда  аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида” 2019 йил 5 мартдаги 4227-сонли қарорини ижро этиш юзасидан ва ўзини ўзи меҳнат билан банд қилиш ҳисобига ўзини меҳнат даромади билан таъминлайдиган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилган мазкур қарори мамлакатимизнинг турли мавсумий ишларда ишлайдиган фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни  бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган фуқаролар ўз ўзини банд қилган фуқаролар ҳисобланади. Уларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг яшаш жойидан қатъий назар, пулли асосда берилади. Ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи меҳнат билан банд қилган фуқароларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга йўналтирилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилган санадан бошлаб, амал қилишининг бутун даври меҳнат  стажига киради. Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра, жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаро янги, вақтинчалик меҳнат  гувоҳномаси олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин, бунда такрорий мурожаатлар сони чекланмаган.

Меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун тўлов ариза берувчи томонидан ариза берилган вақтда бирйўла тўланади. Тўлов миқдори вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси муддатига қараб белгиланади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган  фаолият турларига уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш, беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кексаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар, уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш, уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш, мураккаб бўлмаган умумий  қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари каби кўпгина хизматлар киради.

Ана шундай фаолият билан банд бўлган фуқаролар вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олиб, меҳнат стажига эга бўлишлари мумкин.

Зокиржон ХАЛИЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари

пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи, ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026