21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 20:17
Жамият 👁 272

ТУМАН ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТУМАН ТИББИЁТ БИPЛАШМАСИНИНГ БОЛАЛАP ЖОНЛАНТИPИШ БЎЛИМИГА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ЖИҲОЗЛАP КЕЛТИPИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТУМАН ТИББИЁТ БИPЛАШМАСИНИНГ БОЛАЛАP ЖОНЛАНТИPИШ БЎЛИМИГА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ЖИҲОЗЛАP КЕЛТИPИЛДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифохоналарнинг  жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлардан 40 фоизининг ҳаётга қайтарилишини одатдаги меъёр деб ҳисоблашади. Чунки бу бўлимга касаллик энг зўрайган ё ўтказиб юборилганлиги туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморлар қабул қилинади.

Бу ҳақда гапириш осон. Бироқ ҳаёти қил устида турган беморнинг  яшаб кетишига умид қилиб, шифохона эшигида турган одамнинг ҳолатини тасаввур этиш қийин. Агар у янги туғилган чақалоқ, энди тетапоя қадам ташлаб оиласига чексиз шодликлар ҳадя этаётган, илк сўзлари билан ота-онаси кўнглини осмон қилган бола бўлса ҳам, шифокорлар шу ерга умид билан келган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади.

Шуниси аниқки, ҳеч бир дард рухсат сўраб, ўзини маълум қилиб келмайди. Баъзан тузалиб кетар, деган илинж билан шифокорга мурожаат қилмасдан уйда даво қилиш, баъзан бахтсиз ҳодиса туфайли инсон оғир аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Туман Тиббиёт бирлашмасининг  Болалар жонлантириш бўлимида ана шундай ҳолга тушиб қолган болажонларнинг ҳар йили 800-900 нафари даволанади. Эгамберган Хидиров раҳбарлик қилаётган ушбу бўлимда 6 нафар малакали шифокорлар, 26 нафар ўз касбининг фидойиси бўлган ҳамширалар меҳнат қилишади.

Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан 2019 йилда оғир аҳволдаги бемор болаларнинг, муддатидан аввал, ҳаётда яшаб кетишга ҳали тайёр бўлмасидан туғилган болаларнинг 95 фоиздан зиёди ҳаётга қайтарилди. Бу ҳатто дунё кўрсаткичидан икки баравар юқори натижага эришилишининг  бир омили борки, буни эътироф этмаслик мумкин эмас. Бу – тиббий хизмат сифати юқори бўлишини таъминлаётган моддий-техник базадир.

Ўтган йилнинг ўзида туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан асоратлар билан туғилган чақалоқларга меъёрида нафас олишига кўмаклашувчи 1 та 180 млн. сўмлик аппарат, 1 та 187 млн. сўмлик сунъий нафас бериш аппарати, 1 та 115 млн. сўмлик ҳаводаги кислородни бойитиб берувчи аппарат, шунингдек, 1 та янги  туғилган чақалоқларни инкубаторда узлуксиз назорат қилувчи аппаратлар келтирилди. Бу хайрли иш болалар жонлантириш бўлимидаги ҳаёти хавф остида қолган болажонларни  ҳаётга қайтариш фоизини яна ҳам юқори кўтаришга хизмат қилади, албатта.

Туман ҳокимининг бу ташаббуси бўлимнинг оғир асоратлар билан, муддатидан бурун ҳали ҳаётда яшаб кетишга тайёр бўлмай туриб туғилаётган чақалоқларнинг ҳаётга мослашиб, яшаб кетишига хизмат қиладиган замонавий жиҳозлар билан таъминланишига хизмат қилиши билан жуда эътирофга лойиқдир. Бу ажратилаётган маблағлар юртимизда кичкинтой болажонлар ҳаёти ҳар қандай маблағлардан ҳам азиз эканлигининг бир исботидир.

Ҳа, халқимиз болажон халқ, борини боламга деб яшайди. Халқимизнинг бу азалий қадриятлари давлатимизнинг бош сиёсатига айланганлиги таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқада соҳаларда яққол намоён бўлаётир.

Ҳудудимизда экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда янги дунёга келаётган авлодларга қаратилаётган бунингдек, ғамхўрликлар келажакда ўзининг ижобий самараларини беришига ишонамиз.

О.PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026