26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 23:34
Мақолалар 👁 373

ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДИ ЭКАНЛИГИМДАН ФАХРЛАНАМАН,дейди Пак Владимир Александрович

ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДИ ЭКАНЛИГИМДАН ФАХРЛАНАМАН,дейди Пак Владимир Александрович

Бу рўйи заминда турфа миллатлар, турфа эл ва элатлар бор. Дунёнинг қай бир жойида оқ танли қора танлини ирқий жиҳатдан камситса, қайдадир миллатчилик низолари туфайли инсонлар бири-бирини янчиб ташлашга тайёр. Аммо бизнинг  Ўзбекистонда, минг шукурки, миллатлараро тотувлик туйғуси ҳар бир қалбга, ҳар битта маҳаллага, оилага маънавий куч бағишлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда салкам 140 га яқин миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, меҳнат қилишади.

Биргина бизнинг Аму элимизда 10 дан ортиқ миллат вакиллари ўртасида худди туғишган қариндошлардай меҳр-оқибат ришталари бор. Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида яшовчи корейс миллатига мансуб Пак Владимир Александрович ва унинг рафиқаси Зоя Мунлар оиласини кўпчилик яхши танишади. Бунинг боиси бор, албатта. Чунки Владимир учун ҳам, Зояхоним учун ҳам Манғит – киндик қони томган тупроқ, азиз Ватан. Улар ана шу муқаддас гўшани дунёнинг жамики моддиятларидан улуғ тутиб, манғитликлар билан қон-қариндош, дўст бўлиб яшашдан маънавий куч оладилар.

– Ота-онам ўзларининг болалик даврларини аччиқ хотиралар билан ҳикоя қилардилар, – дейди Пак Владимир Александрович. – Чунки бобом ва бувим қатағон қурбонлари бўлишган экан. Барча қариндошларимизни  собиқ СССРнинг турли ўлкаларига сургун қилишганларида бобом билан бувимнинг тақдири Қозоғистон Республикаси билан туташган ва шу юртдаги саргардонлик йилларида отам Пак Александр дунёга келган.

Владимирнинг отаси улғайиб, тақдир тақозоси билан ўзи тенги корейс қизи Ким Людмила билан  турмуш қуришган.

– Онам Ким Людмилани кўпчилик танирди, – дейди Владимир Александрович. – У умр бўйи тиббиёт бирлашмасида ҳисобчи вазифасида ишлади. Отам эса монтёрлик касби билан халқимизга танилган жуда меҳнаткаш инсон эдилар.

Россиянинг Волгоград шаҳридаги телекоммуникация техникумини тугатган Владимир Александрович ҳамиша эл-юрт хизматида. Умр йўлдоши Зоя Мун билан икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказишмоқда. Катта ўғли Андрей ҚДУнинг иқтисодиёт факультети талабаси, кичик ўғли Александр эса 30-сонли мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири.

Владимир Александрович билан Зояхонимнинг ўзлари ҳамиша ҳаётда амал қиладиган шиорлари бор:

– Инсоннинг кўнгли тоза, феъли тўғри бўлса, ҳеч қачон, ҳеч кимдан ёмонлик кўрмайди, – дейишади улар.

Ҳақиқатан ҳам бу хонадондан яхшиларнинг асло қадами узилмайди.  “Vision” компаниясининг дилери сифатида кўпчиликнинг оғирини енгил қилишга ҳамиша интилиб тургувчи Зоя Мун ҳайит ва байрамларда гул-гул очилиб, халқ сайилларига чиқишни, маҳалладошларини муборакбод этишни хуш кўради.

– Наврўз – жуда ажойиб байрам, айниқса, сумалак сайиллари зўр! – дейди Зоя Мун мамнуният билан.

– Бундан ҳам зўри – етти ёшдан етмиш ёшгача, кекса-ю ёш биргаликда кўчат экишгани, – дейди Пак Владимир Александрович. – Ўзбек халқининг самимийлиги, меҳр-оқибати, саховатпешалиги Наврўзда яққол намоён бўлади. Ана шундай юртни менинг Ватаним, дейиш нақадар бахт. Биз оиламиз билан Ўзбекистонга фарзанд эканлигимиздан, оиламиз ана шу буюк Ватан ичра кичик бир Ватан – фаровон, обод, тинч гўша эканлигидан ҳамиша фахрланамиз! Барча юртдошларимизни Наврўзи олам билан чин дилдан муборакбод этаман. Мамлакатимизда ДЎСТЛИК ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК, МУСТАҚИЛЛИК МАНГУ БАРҚАРОР бўлсин.

Робия ЙЎЛДОШЕВА
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026