21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 20:18
Жамият 👁 227

ИШОНЧЛИ ҚЎPИҚЛАШ ХИЗМАТИ ТУФАЙЛИ ОБЪЕКТЛАP СОНИ ОPТИБ БОPМОҚДА

ИШОНЧЛИ ҚЎPИҚЛАШ ХИЗМАТИ ТУФАЙЛИ ОБЪЕКТЛАP СОНИ ОPТИБ БОPМОҚДА

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Жамиятимиздаги барча соҳалар сингари Кўриқлаш хизмати тизимини ислоҳ қилиш, замонавий қўриқлаш хизматини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўриқлашни ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий Гвардиясининг асосий вазифаси қилиб белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармасига қарашли 1-Алоҳида отряди томонидан 97 та объект қўриқланиб келинмоқда. Шундан техник қўриқлаш пульти томонидан 87 та объект ҳамда 19 та фуқаролар хонадонлари хавфсизлиги таъминланмоқда.

Отряд томонидан бу борада тегишли режага мувофиқ турли тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда. Олиб борилаётган ташвиқот ва тарғибот ишлари Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини  тасдиқлаш тўғрисида”ги 930-сонли Қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 12 декабрь кунги 4060-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлашни таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Миллий гвардия манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда ўз фаолиятини йўлга қўймоқда. Ушбу Қарор билан тасдиқланган рўйхатга асосан объектларнинг босқичма-босқич қўриқлашга қабул қилиниши ва қўриқланишини ташкиллаштириш мақсадида 2020-2021 йиллар давомида қўриқланадиган объектларнинг техник жиҳатдан жиҳозланганлиги хатловдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида объектларни зарур муҳандислик-техник воситалар билан қўшимча жиҳозлаш юзасидан зарур чораларни кўрмоқда.

Туманимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган халқ хўжалиги корхоналари, таълим муассасалари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, хусусий дўконлар, компьютер хоналари, пайнет шохобчалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ва кўп қаватли уйларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур техникалар ўрнатилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш каби жиноятларга йўл қўймаслик мақсадида қўриқлаш бўлими  томонидан тизим янги замонавий қўриқлов ускуналари, алоқа ва транспорт воситалари билан жиҳозланди. Бўлимда қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи “ташвишгоҳ” воситалари ўрнатилаётгани эса ходимлар фаолиятида юксак самарадорликка эришиш имконини бермоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, қўриқловга олинган объектларда кейинги йилларда ўғирликларнинг содир этилишига йўл қўйилмади. Шу билан бирга ходимларимиз турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаётгани ўз самарасини бермоқда. Натижада янгидан қурилаётган йирик савдо мажмуалари, бозор расталарининг қўриқловга топширилаётгани сотувчилар учун ҳам қўл келмоқда.

Бу эса халқимизнинг қўриқлаш хизматига бўлган ишончи  ортиб бораётганидан далолат беради.

К.КАННАЗАPОВ,
1-Алоҳида отряди ТҚП бошлиғи лейтенат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026