25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 00:53
Жамият 👁 485

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИ ОНАХОНЛАРИ СУМАЛАК САЙЛИДА ЖАМ БЎЛДИЛАР

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИ ОНАХОНЛАРИ СУМАЛАК САЙЛИДА ЖАМ БЎЛДИЛАР

Баҳор. Бу фаслни қиш бўйи орзиқиб кутамиз. Оилавий ҳаётимизга оид эзгу ишларни айнан шу фасл билан боғлагимиз келади. Яқинларимизга билдирадиган самимий тилакларимизнинг ҳам мазмун-моҳиятига баҳорий истаклар сингдирилади. Боиси бу фаслнинг инсон юрагига орзу, қувват, умид бағишловчи қудрати бор. Бу – унинг яшиллигида, униб-ўсишида намоён! Ҳали ариқларда сувлар жилдирамай, ерга офтобнинг тафти тушмай туриб, баҳорга интиқ кўнгиллар бири-бирига  талпинади, диллар яхшилик йўлига чоғланади. Мартнинг изғирин шамолларини менсимаган кўнгиллар жамлашади. Ахир ердан намхуш ҳид таралаётир, қуёш билан она замин оралиғида ажиб ҳовур кўтарилаётир. Сумалак пайти келди!

Амунинг донишманд момолари ана шундай пайтда баҳорнинг илк таоми – Сумалак сайлига тараддудни бошлайдилар. Сумалакка интиқ кўнгиллар даҳсар қозонлар бошида жам бўлиб, азалий қадриятлар оғушида яшнаб-яшариб кетган  келинпошшалар эса ишга шайланадилар. Март ойининг илк кунлариданоқ Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласида бошланган сумалак сайли маҳалладан-маҳаллага ўтиб, нақ 10 кун давом этди.

13 март куни Чордаралик онахонлар ҳам жам бўлишиб, даҳсар қозонларга олов қалашди. Шу куни катта умид, эзгу ниятлар билан буғдой ундирган онахон Гуландом эна Янгибоева ва онахоннинг умр йўлдоши Раҳматулла оғалар маҳалланинг чаққон, саранжом-саришта келинларини сумалак сайлига чорлашди. Маҳалланинг пир-у бадавлат онахони, 80 ёшли Моможон энанинг фотиҳаси билан жамул-жамликда бу таомнинг тадориги бошлаб юборилди.

Фотиҳадан сўнг, қозон тагига олов қаланди. Бири-биридан чаққон ва ораста келинлар Роҳатой, Гулчеҳрахон, Дилнозахон, Ферузахон ва Сайёрахонлар Жумагул момо бошчилигида буғдой майсаларини келида туйдилар. Дилшодахон, Зулфияхон ва Манзурахонлар янчилган буғдой майсаларининг  сутини сиқиб олиб, докадан ўтказдилар. Буғдой сутига буғдой уни чайилди. Раҳматулла оға бошчилигидаги йигитлар Баҳодиржон, Музаффар, Шавкат ва Азимжонлар пешма-пеш ўтин ёриб, келинпошшаларга кўмакдош бўлдилар. Гуриллаб ёнаётган олов тафтида қайнаган қозон юзаси аввал оппоқ кўпикланди, сўнг тиниқлашди. Қайнаган сари юзи очилишиб бораётган сумалак тўла қозонни ковлаётган келин-у қизларнинг қувончи янада ортди.
Сумалак сайли баҳона, чордаралик онахонлар, келин-у қизалоқлар, жажжи болажонлар роса яйрадилар. Чиллак, қочармон, чакма-чак каби халқ ўйинлари қизигандан-қизиди. Кўнгилларни ўстирган лапарлар, ўланлар, сумалак таоми билан боғлиқ ривоят-у афсоналар яна хотираларда бўй тиклади.

Сумалак сайлининг гашти ҳам шунда. Бири ўлан айтган, бири лапар куйлаб, ёш-ялангларни ўйинга чорлаган лаҳзалар баҳорнинг ўзига хос жилваларига, сумалакнинг хушбўйи ва куртак ёзаётган дов-дарахтларнинг, майсаларнинг  ажиб ифорига қоришиб кетади.

Чордаралик онахонлар бош бўлган сумалак сайли ана шундай тотли лаҳзаларга бой бўлди. Чор-тарафга хушбўй таратиб пишган сумалак дастурхонларга тортилмасдан аввал маҳалланинг энг кекса онахони Моможон энага, қўни-қўшниларга тортиқ қилинди. Сумалак барчага етди, ширин таъми болажонларга қувонч бағишлади.

Кўнгилларни бирлаштирган сумалак сайли чордараликлар қалбида бобомерос урф-одат ва анъаналарга нисбатан чексиз меҳр уйғотди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026